Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Жисмоний шахсларга солиқ солиш / Жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқлар ва фуқароларнинг суғурта бадаллари / 2010-2013 /

Жисмоний шахслар томонидан 2011 йилдаги даромадларнинг декларацияланиши (СБХ, 13-сон, 2012 йил 22 март)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



СИЗ ЎЗ ДАРОМАДЛАРИНГИЗНИ

ДЕКЛАРАЦИЯЛАДИНГИЗМИ?


Декларация - жисмоний шахс - солиқ тўловчи бир йилда олган даромадлари ва улардан ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари ҳақида яшаш жойидаги солиқ инспекциясига тақдим этиладиган ҳужжат.


ДЕКЛАРАЦИЯНИ КИМЛАР ТАҚДИМ ЭТИШИ ШАРТ


2011 йилда икки ва ундан кўп манбалардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (бундан кейин - ЖШДС) ушлаб қолинмаган ёки энг юқори ставкада (22%) ушлаб қолинмаган даромад олган жисмоний шахслар - Ўзбекистон резидентлари 2011 йилги жами даромадлари ҳақидаги декларацияни албатта тақдим этадилар. Масалан, жисмоний шахс асосий ишидан ташқари ўриндошлик асосида ҳам ишлайди ёки мол-мулкини чет шахсга ижарага беради. Мазкур ҳолда асосий иш жойида, яъни меҳнат дафтарчаси юритиладиган корхонада солиқ шкала бўйича (солиқ солинадиган даромад суммасига боғлиқ бўлган ставкалар бўйича) ушлаб қолинади. Бошқа юридик шахслардан олинадиган даромадлардан (ўриндошлик асосида ишлаганда, мол-мулк ижарага берилганда* ва бошқа ҳолларда) ЖШДС энг юқори ставка ёки шкала бўйича ушланиши мумкин. Солиқ энг юқори ставкада солиниши учун бухгалтерияга тегишли ариза тақдим этиш керак. У мавжуд бўлмаган тақдирда солиқ шкала бўйича ушланади ва бир йилда олинган барча даромадлардан олинадиган солиқнинг якуний ҳисоб-китоби декларацияга мувофиқ амалга оширилади.

Жисмоний шахснинг у билан меҳнат муносабатлари расмийлаштирилмаган юридик шахсдан олган моддий наф тарзидаги даромадлари ҳам, агар улардан солиқ ушланмаган ёки шкала бўйича ушланган бўлса, декларацияланиши керак. Бироқ агар жисмоний шахснинг аризасига кўра ушбу даромадлардан солиқ энг юқори ставкада ушланган бўлса, декларация тақдим этиш шарт эмас. Моддий наф тарзидаги даромадлар жисмоний шахсга бажарилган ишлар (хизматлар) ҳақини тўлаш билан боғланмаган. Бундай даромадларнинг рўйхати СКнинг 177-моддасида келтирилган.


МИСОЛ. 2011 йилда Н.Б.Темирова аввалги иш жойидан (меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин) байрам муносабати билан 500 минг сўмлик қийматда совға олди. Совғанинг қиймати моддий наф тарзидаги даромаддир. Агар совғанинг қийматидан Н.Б.Темированинг аризасига асосан солиқ ушланмаган ёки шкала бўйича ушланган бўлса (ариза тақдим этилмаган) жами даромаддан ЖШДС якуний ҳисоб-китоби декларациялаш пайтида амалга оширилади.


Декларацияни 2011 йилда Ўзбекистондан ташқаридаги манбалардан даромад олган шахслар ҳам мажбурий равишда декларация тақдим этадилар. Бунда солиқ қай тартибда ва қандай ставкада ушлаб қолинганлиги аҳамиятга эга эмас.

1 апрелга қадар резидентга айланган хорижий жисмоний шахслар - норезидентлар ҳам даромад манбаидан ва солиқ ушланган ёки ушланмаганлигидан қатъи назар декларация тақдим этишлари шарт. Бу ҳақда "Хорижий фуқаролар учун декларация" бобида ўқишингиз мумкин.



КИМЛАР ИХТИЁРИЙ ДЕКЛАРАЦИЯ ҚИЛАДИЛАР


Аввалги йилда даромад олган ҳар қандай жисмоний шахс даромадларини ихтиёрий равишда декларация қилиши мумкин (СКнинг 192-моддаси). Одатда солиқ имтиёзларини қўллашга ва ортиқча тўланган солиқ суммасини қайтаришга доир ўз ҳуқуқидан фойдаланмоқчи бўлган солиқ тўловчилар шундай қиладилар.

Масалан, агар солиқ асосий бўлмаган иш жойи ёки бошқа даромад манбаида солиқ тўловчининг аризасига биноан энг юқори ставкада ушланган бўлса, у ҳолда жами йиллик даромад бўйича ЖШДС ортиқча тўланган бўлса, уни декларация асосида қайтариб олиш ёки мазкур суммани мол-мулк солиғи ёки ер солиғини тўлаш ҳисобига ўтказиш мумкин.

Шунингдек декларация тақдим этаётганда солиқ бўйича имтиёзлардан, масалан, СК 179-моддасининг 31-банди билан тақдим этилган имтиёздан ҳам фойдаланиб, республика олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган маблағлар

...
Время: 0.0254
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск