язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Электрон рақамли имзо. Электрон ҳужжат айланиши/ Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда уларга электрон рақамли имзо калитларини бериш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 05.04.2012 й. 2349-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 05.03.2012 й. 5-ю-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 5 апрелда 2349-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон алоқа

ва ахборотлаштириш

агентлиги бош директорининг

2012 йил 5 мартдаги

5-ю-сон буйруғига

ИЛОВА


Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан

ўтказишда уларга электрон рақамли имзо

калитларини бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги Қонун (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 41-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1474-сон "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" Давлат дастури тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 6-сон, 47-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон "Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 39-сон, 297-модда) мувофиқ тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда уларга электрон рақамли имзо (бундан кейин - ЭРИ) калитларини бериш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишда уларга бир вақтнинг ўзида ЭРИ калитларини бериш тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олувчи орган (бундан буён матнда рўйхатга олувчи орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади.


2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


Махсус ваколатли орган - ЭРИ калитларини рўйхатга олиш марказларини давлат рўйхатидан ўтказувчи орган;


электрон манба - ҳисоблаш техникаси воситалари ёрдамида қайта ишланадиган ахборотни ёзиш, сақлаш ва қайта тиклаш учун фойдаланиладиган моддий манба;


калитларни ҳосил қилиш - шифрлаш алгоритмлари орқали иккита бир-бирига боғлиқ калитларни яратиш.



II БОБ. ЭРИ КАЛИТЛАРИ ВА СЕРТИФИКАТИНИ БЕРИШ


3. ЭРИ калитларини олиш учун тадбиркорлик субъекти томонидан рўйхатга олувчи органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1-иловага мувофиқ белгиланган шаклда ЭРИ калитини ва сертификатини бериш учун тадбиркорлик субъектининг аризаси;

ЭРИ калитининг сертификати ва ЭРИ ёпиқ калити бериладиган шахснинг паспорт нусхаси;

электрон манба.


4. Тадбиркорлик субъектларига ЭРИ калитларини ҳосил қилиш учун рўйхатга олувчи органнинг масъул ходимларига Давлат солиқ қўмитаси "Янги технологиялар илмий-ахборот маркази" қошидаги ЭРИ калитларини рўйхатга олиш маркази"нинг (бундан буён матнда Рўйхатга олиш маркази деб юритилади) ЭРИ калитларини бериш тизимига кириш учун электрон калитлар берилади.


5. ЭРИ ёпиқ ва очиқ калитларини ҳосил қилиш Рўйхатга олиш марказининг ЭРИ калитларини бериш тизими орқали электрон калит ёрдамида рўйхатга олувчи органнинг ходими томонидан амалга оширилади.


6. Рўйхатга олувчи органнинг ходими электрон манбани нусха олишдан ҳимоясини таъминлаши ва ЭРИ ёпиқ калити эгасининг шахсан иштирокида ЭРИ ёпиқ ва очиқ калитининг ҳосил қилинишини амалга ошириши керак.


7. Рўйхатга олувчи орган ЭРИ калитларини олиш учун ариза топширилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида тадбиркорлик субъектига қуйидагиларни тақдим этади:

ЭРИ ёпиқ калити;

ЭРИ очиқ калити;

ЭРИ калитининг сертификати;

ЭРИ калитларини рўйхатга олиш маркази серверининг очиқ калити.


8. Тайёр ЭРИ калитларини ўз ичига олган электрон манбани тадбиркорлик субъекти рўйхатга олувчи органнинг ЭРИ калитларини тайёрлаш ва беришни ҳисобга олиш дафтарида имзо қўйиб олади.


9. ЭРИ ёпиқ ва очиқ калитларини бериш билан бир вақтда рўйхатга олувчи орган тадбиркорлик субъектига ЭРИ калитларининг сертификатларини электрон ҳужжат шаклида ва қоғоз ҳужжат шаклида беради.

Сертификат қуйидагилардан иборат бўлади:

ЭРИ эгаси бўлган жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;

агар ЭРИ эгаси юридик шахснинг вакили бўлса, мазкур юридик шахснинг номи;

ЭРИ тартиб рақами ва амал қилиш муддати;

ЭРИ очиқ калити;

ЭРИ очиқ калитидан фойдаланишда ёрдам бериши мумкин бўлган ЭРИ воситаларининг номи;

мазкур сертификатни берган рўйхатга олувчи органнинг номи ва жойлашган манзили;

ЭРИ фойдаланиш мақсадлари тўғрисидаги маълумотлар;

ЭРИ калитлари сертификатлари реестрининг электрон манзили.


10. ЭРИ калитининг сертификатини беришда унинг эгасига ЭРИ калитидан фойдаланиш ва уни сақлаш қоидалари тўғрисида ахборот, шунингдек ЭРИ ёпиқ калити эгасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбуриятлари ва жавобгарлиги тўғрисида тушунтириш тақдим этилади.


11. ЭРИ калити сертификати ҳосил қилинганда, у ЭРИ калитлари сертификатларининг давлат реестрига киритилади.



III БОБ. ЭРИ КАЛИТЛАРИ СЕРТИФИКАТЛАРИНИНГ

АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ

ВА ҚАЙТА ТИКЛАШ


12. ЭРИ калити сертификатининг амал қилиниши ЭРИ ёпиқ калити эгасининг рўйхатга олувчи органга тақдим этилган аризаси асосида тўхтатиб турилади.


13. Ариза қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

ЭРИ калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришнинг муддати (мазкур сертификатнинг амал қилиш муҳлатидан кўп бўлмаган муддат кўрсатилиши лозим);

ЭРИ ёпиқ калити эгаси тўғрисидаги маълумотлар;

ЭРИ калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш сабаби;

амал қилиши тўхтатиладиган ЭРИ калити сертификатининг тартиб рақами;

ариза берувчининг имзоси ва ариза берилган сана.


14. Тадбиркорлик субъекти фаолиятни вақтинча тўхтатиб туриш ёки қайта тиклаш тўғрисидаги аризани топширган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида рўйхатга олувчи орган ЭРИ калитининг амал қилишини тўхтатиб туриши ёки қайта тиклаши лозим.


15. ЭРИ ёпиқ ва очиқ калитларининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки қайта тиклаш Рўйхатга олиш марказининг ЭРИ калитларини бериш тизими орқали электрон калит ёрдамида рўйхатга олувчи органнинг ходими томонидан бажарилади.


16. ЭРИ калити сертификатининг амал қилиши тўхтатиб турилганда Рўйхатга олиш маркази ЭРИ калитлари сертификатлари реестрига тегишли ёзувни киритади ҳамда уч иш куни мобайнида бу тўғрисида ЭРИ эгасини ёзма равишда хабардор қилади.


17. ЭРИ калити сертификатнинг амал қилишини қайта тиклаш ЭРИ эгасининг аризасига асосан ЭРИ сертификатининг амал қилиши тўхтатиб турилган муддат мобайнида амалга оширилади.



IV БОБ. ЭРИ КАЛИТИНИНГ СЕРТИФИКАТИНИ

БЕКОР ҚИЛИШ


18. ЭРИ калитининг сертификати ЭРИ ёпиқ калити эгасининг аризаси асосида рўйхатга олувчи орган томонидан бекор қилиниши мумкин.


19. ЭРИ калитининг сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилиши керак:

ЭРИ ёпиқ калити эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми;

ЭРИ калити сертификатининг тартиб рақами;

ЭРИ калитининг сертификатини бекор қилиш санаси;

ЭРИ калитининг сертификати бекор қилинишининг сабаби.


20. Рўйхатга олувчи орган ЭРИ ёпиқ калити эгасининг розилигидан қатъи назар, қуйидаги ҳолларда ЭРИ калитининг сертификатини бекор қилиши шарт, агар:

мазкур сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган бўлса;

ЭРИ калитининг сертификати берилишига асос бўлган ҳужжатнинг амал қилиши тугатилганлиги аниқ маълум бўлса;

ЭРИ калитининг эгаси "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ўз мажбуриятларини бажармаган ҳоллар аниқланганда;

ЭРИ калити сертификатининг амал қилиши тўхтатиб турилган муддат тугаганда ва уни қайта тиклаш учун ЭРИ эгасининг аризаси мавжуд бўлмаганда.


21. ЭРИ калити сертификати бекор қилингандан кейин Рўйхатга олиш маркази ЭРИ калитлари сертификатлари реестрига тегишли ёзувни киритади ҳамда уч иш куни мобайнида бу тўғрисида ЭРИ эгасини ёзма равишда хабардор қилади.


22. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



V БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


23. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектлари учун ариза

ШАКЛИ


Ариза берувчи бланкида


Тадбиркорлик субъектларини

рўйхатга олувчи орган раҳбарига



АРИЗА

1.



(юридик шахснинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли, жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

қуйидаги шахсларга очиқ ва ёпиқ ЭРИ калитларини ясаб беришни ва калитлар сертификатларини беришни сўрайди.

             

(ЭРИ ёпиқ калити эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими)

         

(ЭРИдан фойдаланиш мақсади ҳақида маълумот)

Ёпиқ ЭРИ калити эгасининг электрон почта манзили



2. Сертификат амал қилиш муддати (тадбиркорлик субъекти юридик шахс

бўлганда)



(12 ойдан ошмайди)

        

3. Юридик шахснинг тўлиқ номи / жисмоний шахснинг Ф.И.О.

        

           

Юридик шахснинг қисқача номи (тадбиркорлик субъекти юридик шахс

бўлганда)

      

Юридик манзил


Ҳақиқий почта манзили (телефон, факс, E-mail)



4. Хизмат кўрсатадиган банк номи


Банк ҳисоб рақами


МФО


ХХТУТ


КТУТ


Ариза бераётган шахс





(имзо)

     

     

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 14-сон, 160-модда