язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Архив фонди. Архивлар/ Архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш ва архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.04.2012 й. 101-сон қарорига 6-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 5 апрелдаги

101-сон қарорига

6-ИЛОВА



Архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасидан

ташқарига олиб чиқиш ва архив ҳужжатларини

Ўзбекистон Республикасига олиб

кириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш ва архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисидаги мазкур Низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) "Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида"ги, "Архив иши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва архив ҳужжатларининг ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини назорат қилиш, ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказишнинг ягона тартибини ҳамда уларни олиб чиқиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш тартибини, шунингдек ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш учун махсус йиғимнинг миқдорини ва уни тўлаш тартибини белгилайди.


2. Архив ҳужжатларини олиб чиқиш ва олиб киришнинг мазкур Низом билан белгиланган тартиби барча архив ҳужжатларига ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларига нисбатан қўлланилади.


3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


архив - архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни амалга оширувчи муассаса;


архив иши - архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш бўйича фаолият;


архив ҳужжатлари - фуқаролар, жамият ва давлат учун аҳамиятлилиги сабабли сақланиши лозим бўлган матнли, қўлёзма ва машинада ўқиладиган ҳужжатлар, овозли ёзувлар, видеоёзувлар, киноленталар, фотосуратлар, фотография плёнкалари, чизмалар, схемалар, хариталар, шунингдек бошқа моддий манбалардаги ёзувлар;


ўрнини босувчи нусхалар - архивда асл нусха ҳисобида турадиган, архив ҳужжатининг асл нусхаси йўқолган ёки мавжуд бўлмаган тақдирда фойдаланиладиган архив ҳужжатининг дубликати;


ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизаси - ҳужжатларни сақлаш муддатларини белгилаш ва уларни доимий сақлашга танлаб олиш мақсадида ҳужжатларни уларнинг қимматлилиги мезонларини ҳисобга олган ҳолда (яратилиш вақти, яратилиш асоси, аҳамиятлилиги) ўрганиш;


Миллий архив фонди - Ўзбекистон халқининг моддий ва маънавий ҳаётини акс эттирган, тарихий, илмий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий аҳамиятга эга бўлган архив ҳужжатларининг тарихан таркиб топган ва доимо бойитиб бориладиган мажмуи.


4. Давлат мулки бўлган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини, шунингдек Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишга йўл қўйилмайди, ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Давлат мулки бўлган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини, шунингдек Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқишга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлигининг (кейинги ўринларда "Ўзархив" агентлиги деб аталади) рухсати билан мазкур Низомда белгиланган тартибда йўл қўйилади.

Хусусий мулк бўлган, Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилмаган архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхалари Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилиши мумкин. Бу ҳолда олиб чиқилиши билдирилган архив ҳужжатлари "Ўзархив" агентлигининг ваколатли экспертлари томонидан амалга ошириладиган ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасидан ўтказилиши лозим.


5. Маданий бойликлар тоифасига кирувчи архив ҳужжатлари:

халқлар ҳаётидаги тарихий воқеалар, жамият ва давлат тараққиёти, фан ва техника тарихи билан боғлиқ бўлган, шунингдек атоқли шахслар (давлат, сиёсат, жамоат арбоблари, фан, адабиёт, санъат арбоблари) ҳаёти ва фаолиятига тегишли бўлган архив ҳужжатларидан;

нодир қўлёзмалар ва ҳужжатли ёдгорликлар, алоҳида қимматли ва ноёб архив ҳужжатларидан иборат бўлади.


6. Мазкур архив ҳужжатларининг қимматлилик даражаси ваколатли экспертлар томонидан ҳужжатнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизаси жараёнида аниқланади.



II. АРХИВ ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ОЛИБ ЧИҚИЛИШИ

ВА ОЛИБ КИРИЛИШИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ВА НАЗОРАТ

ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР


7. "Ўзархив" агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ўз ваколатлари доирасида архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширадилар.

"Ўзархив" агентлиги давлат мулки бўлган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини, шунингдек Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқишга рухсат берувчи орган ҳисобланади.


8. Архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг олиб чиқилиши ва олиб кирилишининг тартибга солиниши ва назорат қилиниши бўйича тезкор ҳал этилиши талаб қилинган масалалар божхона органлари ҳамда "Ўзархив" агентлигининг мансабдор шахслари томонидан кўриб чиқилади. "Ўзархив" агентлиги ходимининг ўз вазифаларини амалга ошириши учун божхона назорати ҳудудига кириши ҳуқуқи божхона органи раҳбарининг розилиги бўйича амалга оширилади.



III. РУХСАТНОМА ОЛИШ УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


9. Архив ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши ёки вақтинча олиб чиқилиши ҳуқуқи учун рухсатнома олиш учун (1, 1а-иловалар) уларнинг эгаси қуйидагиларга мажбур "Ўзархив" агентлигига:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва юридик шахс учун банк муассасасидаги ҳисоб рақами; жисмоний шахс учун - фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг маълумотлари кўрсатилган ҳолда белгиланган шаклдаги ёзма аризани (2-илова);

архив ҳужжатларининг рўйхатини, шунингдек архив ҳужжатларининг ўзини ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини;

рухсатнома бериш учун махсус йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши шарт.

Рухсатнома сўраган ариза берувчидан архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини олиб чиқиш ва олиб кириш тўғрисида мазкур Низомда ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим қилишнинг талаб этилишига йўл қўйилмайди.

Ҳужжатлар ариза берувчи томонидан "Ўзархив" агентлигига бевосита етказиб берилиши керак.

Рухсатнома олиш учун "Ўзархив" агентлигига юборилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси "Ўзархив" агентлиги томонидан қабул қилинганлиги санаси ҳақида белги қўйилиб, аризачига юборилади (топширилади).


10. Зарур ҳолларда архив ҳужжатларини тасарруфдан чиқариш ёки бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказиш шаклини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.

Ишончсиз ва бузиб кўрсатилган маълумотларни тақдим этганлик учун ариза берувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.



IV. ОЛИБ ЧИҚИЛАДИГАН АРХИВ ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ

ҚИММАТЛИЛИГИНИ АНИҚЛАШ ЭКСПЕРТИЗАСИНИ

ЎТКАЗИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


11. Олиб чиқилиши сўралган архив ҳужжатлари "Ўзархив" агентлиги ваколатли шахслари томонидан уларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасидан ўтказилади. Архив ҳужжатларининг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш учун "Ўзархив" агентлигининг Марказий эксперт-текширув комиссияси (МЭТК) ҳузурида юқори малакали мутахассислардан иборат эксперт гуруҳи (кейинги ўринларда ЭГ деб аталади) тузилади.


12. ЭГ "Ўзархив" агентлигининг Бош директори буйруғи билан камида уч кишидан иборат таркибда тузилади. Архив ҳужжатларининг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш бўйича эксперт гуруҳи ишига манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари жалб этилиши мумкин.


13. Архив ҳужжатларининг ноқонуний олиб чиқилишининг олдини олиш ЭГ фаолиятининг вазифаси ҳисобланади.


14. Архив ҳужжатининг қимматлилигини ва унинг Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди таркибига киритилганлигини аниқлаш учун ҳар томонлама ўрганиш ЭГнинг функцияси ҳисобланади.


15. Қуйидагилар архив ҳужжатлари қимматлилигини аниқлашнинг мезонлари ҳисобланади:

фондни ташкил этувчининг аҳамияти;

ҳужжатларнинг яратилган вақти;

ҳужжатларда мавжуд бўлган ахборотнинг қимматлилиги;

ҳужжатларнинг юридик кучи, асллиги;

ҳужжатларнинг бадиийлиги, палеографик жиҳатдан ўзига хослиги.


16. ЭГ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

архив ҳужжатининг келиб чиқиши ва унга эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисида қўшимча ахборот талаб қилиш;

комиссия ишига манфаатдор ташкилотлар мутахассисларини жалб этиш.


17. ЭГ архив ҳужжатларининг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиши ва ариза берувчига мазкур Низомда назарда тутилган муддатларда ёзма хулосани тақдим этиши шарт.

Архив ҳужжатларини кўриб чиқиш ва уларни олиб чиқиш мумкинлиги тўғрисидаги эксперт хулосасини тайёрлаш архив ҳужжатлари эгасининг иштирокисиз амалга оширилади, бироқ у вужудга келган масалаларга аниқлик киритиш учун чақирилиши мумкин. Эксперт хулосалари (3-илова) архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босадиган нусхаларини олиб чиқишга рухсатнома бериш бўйича якуний қарор қабул қилишда ҳисобга олинади.


18. Олиб чиқилиши ёки вақтинча олиб чиқилиши билдирилган архив ҳужжатларининг сони, уларнинг ҳолати ҳамда экспертизанинг мураккаблигидан келиб чиқиб қимматлиликни аниқлаш экспертизасини ўтказиш муддати ўн иш кунидан ошмаслиги керак.



V. АРХИВ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ОЛИБ ЧИҚИШ

ЁКИ ВАҚТИНЧА ОЛИБ ЧИҚИШ ҲУҚУҚИ УЧУН

РУХСАТНОМА БЕРИШ, РУХСАТНОМА БЕРИШНИ

РАД ЭТИШ, АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ҚЎЙИШ,

ТЎХТАТИШ ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


19. ЭГнинг хулосаси асосида "Ўзархив" агентлиги томонидан уч иш куни мобайнида тегишли қарор қабул қилинади ва архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқиш (жўнатиш) ҳуқуқи учун рухсатнома берилади, у берилган вақтидан бошлаб уч ой мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.


20. Қуйидаги ҳолатлар вақтинча олиб чиқишга рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асос бўлиши мумкин:

вақтинча олиб чиқилиши билдирилган архив ҳужжатларининг мулкдори аниқланмаслиги;

архив ҳужжатларига мулкдорлик ҳуқуқи тўғрисида низолар юзага келиши;

тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончсизлиги аниқланиши;

архив ҳужжатларининг қайтиб келмаслиги хавфи мавжудлиги;

рухсатнома берилганлиги учун ариза берувчи томонидан махсус йиғим тўланмаслиги.


21. Рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги қарор "Ўзархив" агентлиги томонидан ариза берувчига ёзма шаклда, у қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай етказилади.

Лицензия талабгорининг рухсат бериш тўғрисидаги аризасини қайта кўриб чиқишда илгари рухсат беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича ушбу рухсатни беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

"Ўзархив" агентлигининг рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.


22. "Ўзархив" агентлигининг ариза берувчига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этишни юкловчи қарори ариза берувчи томонидан бажарилмаган тақдирда, архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқи учун рухсатноманинг амал қилиши тўхтатиб қўйилиши мумкин.

Архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқи учун рухсатноманинг амал қилиши "Ўзархив" агентлиги томонидан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга, суд томонидан эса - ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб қўйилиши мумкин.

"Ўзархив" агентлигининг рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қарори ариза берувчига ёзма шаклда, у қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида етказилиши керак.

"Ўзархив" агентлиги ёки суд рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатларнинг ариза берувчи томонидан бартараф этилиши муддатини белгилаши керак. Бунда рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатларнинг бартараф этилиши учун суд қарорида белгиланган муддат олти ойдан ошмаслиги керак.

Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор чиқарган "Ўзархив" агентлиги ёки суд кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда рухсатноманинг амал қилишини тиклаш ҳақида қарор чиқариши шарт.


23. Архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг олиб чиқилиши ёхуд вақтинча олиб чиқилиши ҳуқуқи учун рухсатноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

ариза берувчи рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этганда;

юридик шахс тугатилганда - тугатилган ёки фаолияти тўхтатиб қўйилган вақтидан бошлаб, қайта ташкил этилганда - қайта ташкил этилган вақтидан бошлаб, унинг шакли ўзгарганлиги бундан мустасно;

якка тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатилганда;

якка тадбиркорнинг ишга лаёқатлилиги чекланганда ёки у ишга лаёқатсиз деб топилганда;

ариза берувчи томонидан рухсатнома берган органнинг талаблари ва шартлари мунтазам ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда;

рухсатноманинг амал қилиши тўхтатиб қўйилишига сабаб бўлган ҳолатлар ариза берувчи томонидан рухсатнома берган орган белгилаган муддатда бартараф этилмаганда;

"Ўзархив" агентлигининг рухсатнома бериш тўғрисидаги қарори ноқонуний деб эътироф этилганда;

рухсатноманинг амал қилиши муддати тугаганда.

"Ўзархив" агентлигининг рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори ариза берувчига ёзма шаклда, у қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида етказилиши керак. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги тегишли қарор чиққан пайтдан бошлаб унинг амал қилиши тўхтатилади.

"Ўзархив" агентлигининг рухсатнома амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.


24. Рухсатнома қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:

ариза берувчи рухсатномани бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этганда;

рухсатномани олишда қалбаки ҳужжатлардан фойдаланилганлиги далили аниқланганда.

"Ўзархив" агентлигининг рухсатномани бекор қилиш тўғрисидаги қарори ариза берувчига ёзма шаклда, у қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай етказилиши керак. Рухсатномани бекор қилиш тўғрисидаги қарор ариза берувчи томонидан олинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида рухсатнома "Ўзархив" агентлигига қайтарилиши шарт.

Рухсатномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рухсатнома қарор қабул қилинган санадан бошлаб бекор қилинган ҳисобланади.

"Ўзархив" агентлигининг рухсатномани бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.


25. "Ўзархив" агентлиги рухсатномалар реестрини юритади.

Рухсатномалар реестрида қуйидагилар кўрсатилади:

рухсатномалар тўғрисидаги асосий маълумотлар;

рухсатномаларнинг тартиб рақамлари ва берилган саналари;

рухсатномаларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва саналари;

рухсатномалар амал қилишини тўхтатишнинг асослари ва саналари;

рухсатномалар бекор қилинишининг асослари ва саналари ҳамда бошқа маълумотлар.



VI. АРХИВ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ОЛИБ ЧИҚИШ

ЁКИ ВАҚТИНЧА ОЛИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


26. Архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг олиб чиқилиши ёки вақтинча олиб чиқилиши расмийлаштирилаётганда рухсатнома бланкига ва архив ҳужжатларининг ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг олиб чиқилиши ёки вақтинча олиб чиқилишига рухсат этилган рўйхатнинг ҳар бир варағи орқасига рухсатнома рақамини, унинг берилган санасини, рухсатнома берган ваколатли шахснинг имзосини кўрсатган ҳолда белгиланган намунадаги штамп қўйилади.

Рўйхатнинг биринчи жамланмаси "Ўзархив" агентлигида сақланади, иккинчиси рухсатнома билан биргаликда божхона органларига тақдим этиш учун эгасига топширилади.


27. Архив ҳужжатларини вақтинча олиб чиқиш юзасидан рухсатнома олиш учун давлат музейлари, архивлари, кутубхоналари, давлатнинг бошқа сақлаш жойлари томонидан қуйидагилар илова қилинган ҳолда ариза берилади:

архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг вақтинча олиб чиқилишининг мақсадлари, муддатлари ва шартлари тўғрисида қабул қилувчи томон билан тузилган шартнома;

суғурта таваккалчиликларининг барча ҳолатлари таъминланган ҳолда вақтинча олиб чиқилаётган архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини мулкий суғурталаш шартномасининг суғурта полиси;

қабул қилувчи томон расмий органларининг вақтинча олиб чиқилаётган архив ҳужжатларининг ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг бут сақланиши ва ўз вақтида қайтарилиши хусусидаги ёзма кафолатлари.


28. Бошқа юридик шахслар томонидан архив ҳужжатларининг ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг вақтинча олиб чиқилиши юзасидан рухсатнома олинаётганда аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхалари вақтинча олиб чиқилишининг мақсадлари, муддатлари ва шартлари тўғрисида қабул қилувчи томон билан тузилган шартнома;

суғурта таваккалчиликларининг барча ҳолатлари таъминланган ҳолда вақтинча олиб чиқилаётган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини мулкий суғурталаш шартномасининг суғурта полиси;


29. Жисмоний шахслар томонидан архив ҳужжатларининг ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг вақтинча олиб чиқилиши юзасидан рухсатнома олиш учун аризага суғурта таваккалчиликларининг барча ҳолатлари таъминланган ҳолда вақтинча олиб чиқилаётган архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини мулкий суғурталаш шартномасининг суғурта полиси илова қилинади.


30. Архив ҳужжатларининг ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг вақтинча олиб чиқилган ўрами қайтарилаётганда мазкур ўрам "Ўзархив" агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг эксперт гуруҳи аъзолари иштирокида очилади ҳамда архив ҳужжатларининг таркиби ва миқдори, шунингдек улар олиб чиқилаётган ёки вақтинча олиб чиқилаётган вақтдаги ҳолатига нисбатан сифати хусусиятларининг мос келиши юзасидан қимматлилигини аниқлаш экспертизасидан ўтказилади.


31. "Ўзархив" агентлигининг белгиланган тартибда расмийлаштирилган рухсатномаси бўлмаган, Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган, хусусий мулкда бўлган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини почта жўнатмалари орқали вақтинча олиб чиқишга йўл қўйилмайди.



VII. АРХИВ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ОЛИБ КИРИШ ТАРТИБИ


32. Хорижий фуқаролар ва бошқа шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига вақтинча олиб кирилаётган архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхалари тегишли божхона ҳужжатлари ва рўйхатларда (4-илова) кўрсатилиши керак. Архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхалари рўйхатларнинг учта нусхаси билан биргаликда унинг эгаси ёки ишончли шахси томонидан "Ўзархив" агентлигига тақдим этилади.


33. Рўйхатларга "Ўзархив" агентлиги ваколатли ходимининг махсус штампи ва имзоси қўйилади, шундан кейин рўйхатлар божхона органи ходимининг штампи ва имзоси билан тасдиқланади. Рўйхатнинг бир нусхаси эгасига топширилади, бошқа нусхалар "Ўзархив" агентлиги ва божхона органларида сақланади.


34. Ўзбекистон Республикасига олиб кириш вақтида тақдим этилган ҳамда божхона органларининг тегишли белгиси қўйилган ҳолда рўйхатдан ўтказилган архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг рўйхатлари уларни Ўзбекистон Республикасидан эркин олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқиш учун асос ҳисобланади.



VIII. АРХИВ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТРАНЗИТ

БЎЙИЧА ОЛИБ ЎТИШ ТАРТИБИ


35. Архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит бўйича олиб ўтишда Ўзбекистон Республикаси божхона органларига архив ҳужжатлари фақат транзит мақсадида Ўзбекистон Республикасининг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ва халқаро шартномаларида белгиланадиган шартларга мувофиқ олиб кирилаётганлигидан далолат берувчи ҳужжат тақдим этилади.



IX. АРХИВ ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ҚИММАТЛИЛИГИНИ

АНИҚЛАШ ЭКСПЕРТИЗАСИНИ ЎТКАЗГАНЛИК

ВА РАСМИЙЛАШТИРГАНЛИК УЧУН

МАХСУС ЙИҒИМ


36. Архив ҳужжатларининг ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизигача миқдорда махсус йиғим тўланади, у "Ўзархив" агентлигининг тегишли шахсий ҳисоб рақамига тушади.

Махсус йиғим миқдорини аниқлашда таҳлилнинг мураккаблиги, иш ҳажми, архив ҳужжатларининг ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг сони ва сифат тавсифлари ҳисобга олинади.


37. Архив ҳужжатларининг ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг қимматлилигини аниқлаш экспертизаси ўтказилаётганда, уларни олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқиш мумкинлиги ёхуд мумкин эмаслигидан қатъи назар, ариза берувчидан махсус йиғим тўлиқ миқдорда ундирилади.


38. Тегишли органлар қарори билан ушлаб қолинган ёки давлат даромадига ўтказилган архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхалари бўйича қимматлиликни аниқлаш экспертизасини ўтказиш ва хулоса тузиш (5-илова) тўлов ундирилмаган ҳолда амалга оширилади, мазкур банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Ушлаб қолинган ва давлат даромадига ўтказилган архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг қимматлилигини аниқлаш экспертизаси 15 иш кунигача муддатда ўтказилади.

Давлат даромадига ўтказилган архив ҳужжатлари уларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизаси ўтказилгандан кейин архив муассасаларига топширилади.

Алоҳида ҳолларда, архив ҳужжатлари етарли даражада қимматлиликка эга бўлмаган ҳамда Миллий архив фонди таркибига кирмаган ҳолларда уларни давлат ҳисобида сақлаш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги қимматлиликни аниқлаш экспертизаси хулосаси мавжуд бўлганда, мазкур архив ҳужжатлари экспертизани ўтказиш харажатлари унинг эгаси томонидан қоплангандан кейин эгасига қайтарилиши мумкин.



X. АРХИВ ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ОЛИБ ЧИҚИЛИШИ

ВА ОЛИБ КИРИЛИШИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК

УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


39. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.





Низомга

1-ИЛОВА



Архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи

нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан

олиб чиқиш ҳуқуқи учун

Архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи

нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан

олиб чиқиш ҳуқуқи учун

____-сон Рухсатнома

____-сон Рухсатнома

         


Ариза берувчи


Ариза берувчи



(Ф.И.О. ёки ташкилот номи)


(Ф.И.О. ёки ташкилот номи)

        


       


Юридик шахснинг паспорт маълумотлари ёки реквизитлари

        

Юридик шахснинг паспорт маълумотлари ёки реквизитлари


         

           

Ҳужжатлар қаерга олиб чиқиляпти


Ҳужжатлар қаерга олиб чиқиляпти



(мамлакат)


(мамлакат)

           

         

Олиб чиқилаётган ҳужжатлар рўйхати "____" варақда илова қилинмоқда

Олиб чиқилаётган ҳужжатлар рўйхати "____" варақда илова қилинмоқда

           

         

Ҳужжатларнинг қимматлилиги


Ҳужжатларнинг қимматлилиги



(сўз билан)


(сўз билан)

         


         


Архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш ва архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ олиб чиқилиши мумкин.

Архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ва архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ олиб чиқилиши мумкин.

        

20__ йил "___" _________да берилди.

         

        

20__ йил "___" _________да берилди

       

20__ йил "___" _________гача ҳақиқий ҳисобланади.

          

20__ йил "___" _________гача ҳақиқий ҳисобланади.

          

             

              

("Ўзархив" агентлиги ваколатли шахсининг лавозими, Ф.И.О. ва имзоси)

("Ўзархив" агентлиги ваколатли шахсининг лавозими, Ф.И.О. ва имзоси)

       

           

Олувчининг тилхати

Олувчининг тилхати


Божхона органига топширилади.

              М.Ў.

                 М.Ў.

      




Низомга

1a-ИЛОВА

Архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи

нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан

вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқи учун

Архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан

вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқи учун

____-сон Рухсатнома

____-сон Рухсатнома

         


Ариза берувчи


Ариза берувчи



(Ф.И.О. ёки ташкилот номи)


(Ф.И.О. ёки ташкилот номи)

        


       


Юридик шахснинг паспорт маълумотлари ёки реквизитлари

        

Юридик шахснинг паспорт маълумотлари ёки реквизитлари


         

           

Ҳужжатлар қаерга олиб чиқиляпти


Ҳужжатлар қаерга олиб чиқиляпти



(мамлакат)


(мамлакат)

           

         

Олиб чиқилаётган ҳужжатлар рўйхати "____" варақда илова қилинмоқда

Олиб чиқилаётган ҳужжатлар рўйхати "____" варақда илова қилинмоқда

           

         

Ҳужжатларнинг қимматлилиги


Ҳужжатларнинг қимматлилиги



(сўз билан)


(сўз билан)

         


         


Архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш ва архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ олиб чиқилиши мумкин.

Архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ва архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ олиб чиқилиши мумкин.

    

20__ йил "___" _________да берилди.

     

20__ йил "___" _________да берилди


20__ йил "___" _________гача ҳақиқий ҳисобланади.

  

20__ йил "___" _________гача ҳақиқий ҳисобланади.

             

              

("Ўзархив" агентлиги ваколатли шахсининг лавозими, Ф.И.О. ва имзоси)

("Ўзархив" агентлиги ваколатли шахсининг лавозими, Ф.И.О. ва имзоси)

       

           

Олувчининг тилхати

Олувчининг тилхати


Божхона органига топширилади.

              М.Ў.

                 М.Ў.

           





Низомга

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

"Ўзархив" агентлигига

_______________________________дан

              (Ф.И.О. ёки ташкилотнинг номи)

__________________________________

                (манзил)

__________________________________

                          (паспорт маълумотлари ёки реквизитлари)

АРИЗА


мамлакатига


миқдорда


              

ни

олиб чиқишга (вақтинча олиб чиқишга) рухсат беришингизни сўрайман.



20__ йил "___" ____________ Имзо ____________






Низомга

3-ИЛОВА



Архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи

нусхаларини олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқишга

ЭКСПЕРТ ХУЛОСАСИ

Эксперт



(Ф.И.О. ва лавозими)

ЎзР ЖКнинг 238-моддаси 1-қисми билан танишдим



(имзо)

Қуйидаги архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхалари билан танишиб чиқдим:


            


         


          

Эгасининг Ф.И.О. ёки ташкилотнинг номи


                


Эксперт томонидан белгиланди:


                


         


             


Қимматлилиги


                

          

(сўз билан)

                 

Архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш ва архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисидаги низом асосида кўрсатилган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасидан _______________________________________________________

                       

(олиб чиқилиши мумкин, олиб чиқилиши мумкин эмас)

20__ йил "___" ________________.


Эксперт имзоси ______________________________





Низомга

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётганда

тақдим этилган архив ҳужжатларининг ёки

уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг

РЎЙХАТИ

Аризачининг Ф.И.О.



(фуқаролиги, давлати, паспорт маълумотлари, келишдан мақсади)


                 


              


              


               

Муаллиф ёки

мулкдор архив муассасасининг

номи


Ҳужжатнинг

номи

Фонд рақами


Варақлар сони


Материал

(ҳужжат нима

асосида тузилган)


Ҳужжатнинг

тузилиш вақти

ва жойи


























Умумий сони:


              


             


20__ йил "___" __________________

Экспертнинг имзоси _____________





Низомга

5-ИЛОВА


Чиқиш рақами ________


20__ йил "___" _________________                 ________________________ ш.


Экспертиза

ХУЛОСАСИ

Мен (биз)



(Ф.И.О. ва лавозими)

    

         

(қимматлиликни аниқлаш экспертизаси муассасасининг номи)

экспертиза ўтказдим (ўтказдик):


             


(номи, сони)

Божхона органлари томонидан ушлаб қолинган, пост рақами


фуқаро _______________ да паспорт N _______, серия ______________

Берилган



(ким томонидан, қачон)

Яшаш жойи



                  

Бораётган жойи



(сана, давлат, рейс рақами)

Экспертиза асосида аниқланди:

            

            

             

20__ йил "___" ____________               Эксперт(лар) имзоси ___________

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 15-сон, 168-модда