Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар. Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.04.2012 й. 107-сон "Давлат божхона хизмати органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.04.2012 й.

N 107



ДАВЛАТ БОЖХОНА ХИЗМАТИ

ОРГАНЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 10 августдаги ПҚ-1595-сон қарорини бажариш юзасидан ва божхона постларини замонавий махсус асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун зарур молия-ресурс базасини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари махсус жамғармаси божхона йиғимлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар шаклидаги тушумларнинг 40 фоизини ажратиш ҳисобига шакллантириладиган тартиб белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси бюджетдан ташқари махсус жамғарма маблағларидан қатъий мақсадли фойдаланилишини, биринчи навбатда, тасдиқланган 2011-2015 йилларда давлат божхона хизмати органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирлари дастурини амалга ошириш, энг аввало божхона постларини божхона чегараси орқали ўтадиган товарларни тўлиқ қамраб олиш ва ҳисобга олишни таъминлаш имконини берадиган замонавий сканирлаш ва махсус асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун сарфланишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 11 апрелдаги

107-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) 7-бандининг иккинчи хатбошисидаги "20" рақами "40" рақами билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда):


3-банддаги "Ажратмалар миқдорлари (фоизларда)" устунидаги "20" рақами "40****" рақами билан алмаштирилсин;


изоҳга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:


"**** "2012 йил 1 январдан бошлаб жорий этилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 15-сон, 172-модда












































Время: 0.2055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск