язык интерфейса

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.04.2012 й.

N 1751-1




ЎЗБЕКИСТОН

АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

20.03.2012 й.

N 6-ю


БУЙРУҒИ



Юқори частотали қурилмаларнинг рухсат берувчи

ҳужжатларини   расмийлаштириш,   қурилмаларни

рўйхатга олиш ва уларнинг техник параметрларини

ўлчашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2012 йил 28 апрелдан кучга киради)



Ўзбекиcтон Республикасининг "Радиочастоталар спектри тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 16-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сон "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 19-сон, 220-модда) ҳамда 2011 йил 17 октябрдаги 283-сон "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва рухсат бериш тартиботларини амалга оширишда давлат бошқарув функцияларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 42-сон, 454-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Юқори частотали қурилмаларнинг рухсат берувчи ҳужжатларини расмийлаштириш, қурилмаларни рўйхатга олиш ва уларнинг техник параметрларини ўлчашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 1751, 2007 йил 26 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52-сон, 542-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бош директор                                                                           Х. Мирзахидов






Буйруққа

ИЛОВА



Юқори частотали қурилмаларнинг рухсат берувчи

ҳужжатларини    расмийлаштириш,    қурилмаларни

рўйхатга олиш ва уларнинг техник параметрларини

ўлчашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 4-банднинг биринчи хатбошисидан ва 1-иловадан "сотиш" деган сўз чиқариб ташлансин.


2. 9, 12 ва 13-бандлардан "ва сотиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. 10-банднинг бешинчи хатбошисидаги ва 11-банддаги "ўтказиш ва сотишга" деган cўзлар "ўтказишга" деган сўз билан алмаштирилсин.


4. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 16-сон, 185-модда