язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиқ маслаҳати/ Молия вазирининг 29.03.2012 й. 31-сон "Солиқ маслаҳати миллий стандарти (1-сонли СММС) "Солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тузиш тартиби"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.05.2012 й. 2357-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.05.2012 й.

N 2357




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

29.03.2012 й.

N 31


БУЙРУҒИ



Солиқ маслаҳати миллий стандарти

(1-сонли СММС) "Солиқ маслаҳати бўйича

хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома

тузиш тартиби"ни тасдиқлаш тўғрисида


(2012 йил 13 майдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ маслаҳати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, 9-сон, 497-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон "2011-2015 йилларда Республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 48-сон, 442-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Солиқ маслаҳати миллий стандарти (1-сонли СММС) "Солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тузиш тартиби" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                                 Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 18-сон, 206-модда