язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2002 й. 249-сон "Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.07.2002 й.

N 249



САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ

КОРХОНАЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2002 йил 13 июндаги 208-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Чакана савдо соҳасида микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом 1-иловага мувофиқ;

"Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи тушумидан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тартиби 2002 йил 1 июлдан бошлаб ўзгарганлиги муносабати билан ушбу корхоналарда ўша даврда амал қилган солиқ солиш тизимидан келиб чиққан ҳолда ўтган давр учун солиқлар тўлаш бўйича мажбуриятлар сақланиб қолади.


3. Белгилансинки, дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини сотувчи улгуржи савдо корхоналари қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод этилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси:

мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш бўйича низомларни солиқ тўловчилар эътиборига етказсинлар;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш масалалари бўйича жойларда семинар-кенгашлар ўтказсинлар.


5. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тартиби тўғрисида" 1998 йил 10 апрелдаги 153-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 4-сон, 14-модда);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тартиби тўғрисида" 1998 йил 10 апрелдаги 153-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 1999 йил 14 январдаги 20-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 1-сон, 5-модда);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2000 йил 30 августдаги 339-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 55-модда) илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                      И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 12 июлдаги

249-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтган микрофирмалар ва кичик корхоналарга солиқ солиш тартиби тўғрисида" 1998 йил 15 апрелдаги 159-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 4-сон, 15-модда;  1999 й., 11-сон, 64-модда; 2000 й., 8-сон, 45-модда; 2001 й., 6-сон, 34-модда) билан тасдиқланган Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш тартибида:


а) I бўлим 2-бандининг иккинчи хат бошига "солиқ солишнинг алоҳида тартиби белгиланган тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини амалга оширувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно" сўзлари қўшилсин;


б) III бўлим 1-бандининг иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"харид қилувчи, таъминот-сотиш корхоналари учун  ялпи даромад".


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарлари билан савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 31 октябрдаги 433-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 10-сон, 61-модда) 1-бандининг биринчи хат бошидаги "воситачилар сонидан қатъи назар, кўпи билан 25 фоиз миқдорида белгиланадиган чекланган савдо устамаси қўлланган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2001 йил 31 декабрдаги 490-сон қарорида:


а) 9-банднинг учинчи хат бошидаги "суюлтирилган" сўзи чиқариб ташлансин;


б) 12-банднинг тўртинчи хат боши чиқариб ташлансин;


в) 4 ва 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 7-илова жадвалидаги "савдо (харид қилувчи, савдо-воситачилик, улгуржи-сотиш, таъминот) корхоналари, шу жумладан умумий овқатланиш" сўзлари "харид қилувчи, таъминот-сотиш корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 10-илова жадвалидаги 1-3 сатрлар, шунингдек изоҳнинг 3-банди чиқариб ташлансин;


е) 18-илова жадвалидаги "транспорт воситалари учун суюлтирилган газ" сўзлари "транспорт воситалари учун газ" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2002 йил 13 июндаги 208-сон қарорига 4-иловада:


а) 1.1 ва 1.2-бандлардаги "заргарлик буюмлари" позицияси чиқариб ташлансин;


б) 1.3-банддаги "заргарлик буюмлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) изоҳга қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:


"Аралаш савдо (озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан) позицияси бўйича 1.1-бандда назарда тутилган базавий ставкалар ва базавий ставкага ўзгартирувчи коэффициентлар ушбу бандда алоҳида кўрсатилмаган ноозиқ-овқат товарлари билан турғун савдо шохобчалари орқали чакана савдога ҳам татбиқ этилади".



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 7, 41-модда.