язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Бошқа мажбурий тўлов турлари/ Давлат божи/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.11.1994 й. 533-сон "Давлат божи ставкалари ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.11.1994 й.

N 533



ДАВЛАТ БОЖИ СТАВКАЛАРИ ҲАҚИДА


"Давлат божи ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Илова қилинаётган давлат божи ставкалари тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда "Давлат божи ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Қонунини қўллаш бўйича йўриқномага тегишли ўзгартиришлар киритсин;

Давлат божининг бюджет даромадига ўз вақтида ва тўлиқ тушиши устидан тегишли назоратни таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 3 августдаги 359-сон, "Давлат божи ставкалари ҳақида" 1993 йил 26 апрелдаги 192-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 4-сон, 15-модда) қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 сентябрдаги 470-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 1 февралдаги 50-сон қарори 7-бандининг иккинчи ва олтинчи хат бошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Муталов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., 11-сон, 49-модда.