язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Кредитлаш/ Марказий банк Бошқарувининг 09.06.2012 й. 17/1-сон "Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 22.06.2012 й. 1697-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.06.2012 й.

N 1697-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

09.06.2012 й.

N 17/1


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга

имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва

қўшимчалар киритиш ҳақида


(2012 йил 2 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 апрелдаги 124-сон "Ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 18-сон, 202-модда) мувофиқ Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 9 июндаги 17/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1697, 2007 йил 18 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 29-30-сон, 308-модда) билан тасдиқланган "Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                             Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга

имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ёш оилаларга бериладиган молиявий истеъмол кредитлари олти ойлик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.".


2. 5-бандда:

иккинчи хатбошидаги "юридик шахс мақомига эга бўлмаган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар "кичик корхоналар," деган сўзлардан кейин "оилавий корхоналар," деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 7-банднинг биринчи хатбошиси "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 195-сон қарори" деган сўзлардан кейин "(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 5-сон, 25-модда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. 8-банддаги "(рўйхат рақами 1548, 2006 йил 21 февраль)" деган сўзлар "(рўйхат рақами 1548, 2006 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 8-сон, 60-модда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. Қуйидаги мазмундаги V боб билан тўлдирилсин:


"V. Якуний қоида


15. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 25-сон, 284-модда