язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Уй-жой қонунчилиги/ Марказий банк Бошқарувининг 09.06.2012 й. 17/2-сон "Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар учун қурилган ёки реконструкция қилинган уй-жойларни харид қилиш учун ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисида"ги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 22.06.2012 й. 1835-2-сон билан рўйхатга олинган)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.06.2012 й.

N 1835-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

09.06.2012 й.

N 17/2


ҚАРОРИ


ҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар

учун қурилган ёки реконструкция қилинган уй-жойларни

харид қилиш учун ипотека кредитлари бериш тартиби

тўғрисида"ги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида


(2012 йил 2 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 апрелдаги 124-сон "Ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 18-сон, 202-модда) мувофиқ, Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 13 июндаги 14/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1835, 2008 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 286-модда) билан тасдиқланган "Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар учун қурилган ёки реконструкция қилинган уй-жойларни харид қилиш учун ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                               Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар

учун қурилган ёки реконструкция қилинган уй-жойларни

харид қилиш учун ипотека кредитлари бериш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар


1. 6-банднинг бешинчи хатбошиси "юридик шахслар томонидан" деган сўзлардан кейин "ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 апрелдаги 124-сон "Ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 18-сон, 202-модда) мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. Қуйидаги таҳрирдаги 33-1-банд билан тўлдирилсин:

"33-1. Оила аъзоларидан бири "Меҳрибонлик" уйларида тарбияланиб чиққан ва биркитилган турар жойга эга бўлмаган ёш оилалар учун ажратилган ипотека кредити бўйича имтиёзли давр мобайнида ҳисобланган фоизларни тўлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан мақсадли трансфертлар ажратиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.".


3. Қуйидаги мазмундаги VIII боб билан тўлдирилсин:


"VIII. Якуний қоида


39. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 25-сон, 285-модда