язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти/ Баҳолаш фаолияти/ Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш Миллий стандартлари/ 13. МБМС N 13 "Интеллектуал мулк объектлари қийматини баҳолаш"/ Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 22.05.2012 й. 01/19-18/09-сон "Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (13-сон МБМС) "Интеллектуал мулк объектлари қийматини баҳолаш"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 18.06.2012 й. 2371-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.06.2012 й.

N 2371




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

22.05.2012 й.

N 01/19-18/09


ҚАРОРИ


Ўзбекистон Республикаси Мулкни

баҳолаш миллий стандарти (13-сон МБМС)

"Интеллектуал мулк объектлари қийматини

баҳолаш"ни тасдиқлаш тўғрисида


(2012 йил 28 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, 9-сон, 208-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сонли "Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 18-сон, 145-модда) ва 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 48-сон, 442-модда) қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 декабрдаги 322-сонли "Мол-мулкни баҳолаш стандартларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 52-сон, 567-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (13-сон МБМС) "Интеллектуал мулк объектлари қийматини баҳолаш" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Раис в.б.                                                                                   А. Абдуҳакимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 25-сон, 279-модда