ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ҳайвонларни сақлаш /

Аҳоли пунктларида ёввойи ҳайвонларни сақлаш Қоидалари (АВ томонидан 21.06.2012 й. 2373-сон билан рўйхатга олинган 18.05.2012 й. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 5-сон, Ички ишлар вазирлигининг 18-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 21 июнда 2373-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Табиатни муҳофаза қилиш

давлат қўмитаси ва Ички

ишлар вазирлигининг

2012 йил 18 майдаги

5, 18-сон қарорига

ИЛОВА



Аҳоли пунктларида ёввойи ҳайвонларни сақлаш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги 202-сон "Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон "Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ эпизоотик ҳолатларга қарши тадбирларни кучайтириш, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғини ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, санитария-гигиена, ветеринария қоидалари ва нормаларига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида аҳоли пунктларида ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини белгилайди.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


тутқунликда сақлаш - ёввойи ҳайвонларга улар тор (тўсилган) жойда яшайдиган шароитлар яратиш (қафасда, темир панжарали жойда, боғланган ҳолда сақлаш ва ҳоказо) ва уларнинг яшаш жараёни инсонга тўлиқ боғлиқ бўлиши;

ёввойи ҳайвонлар - хонакилаштирилмаган ҳайвонлар;


питомник - инсоннинг доимий назорати остида бўлган ва ҳайвонларни урчитиш учун фойдаланиладиган, ҳайвонларнинг назорат қилинадиган ҳудуддан чиқиб кетишига тўсқинлик қилувчи чегараларга эга бўлган назорат қилинадиган ҳудуд (муҳит).


1-1. Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 ноябрдаги 736-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхатига киритилган ҳайвонларни (йиртқич, заҳарли ва инсон соғлиги ва ҳаёти учун хавфли ҳайвонлар) сақлашга нисбатан тадбиқ этилмайди.

2. Ёввойи ҳайвонлар белгиланган тартибда махсус жиҳозланган хоналарда (жонли бурчакларда) ва очиқ майдончаларда, (ҳайвонот боғлари, питомниклар, фермаларда) шунингдек турар жойларда сақланиши мумкин.


3. Ёввойи ҳайвонлар қонун ҳужжатлари, шу жумладан, мазкур Қоидаларнинг талабларига жавоб берадиган шароитларда ҳайвонларга инсонийлик билан муносабатда бўлишнинг умумэътироф этилган нормаларига мувофиқ сақланиши керак.



II БОБ. ЁВВОЙИ ҲАЙВОНЛАРГА ЭГА БЎЛИШ


4. Ёввойи ҳайвонларга эга бўлиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.


5. Бошқа мамлакатлардан Ўзбекистонга олиб келинган, табиатда тутилган (овланган), зоология дўконларидан, ҳайвонот боғларидан, питомниклардан сотиб олинган, ов ёки балиқ овлашда ва бошқа ҳолларда тутилганлиги учун ҳужжатлар мавжуд бўлса ёввойи ҳайвонлар қонунчиликка мувофиқ равишда сотиб олинган, деб ҳисобланади.

Белгиланган тартибда берилган ов ва балиқ тутишга рухсатнома, Ўзбекистон ҳудудига ҳайвонларни олиб киришга рухсатнома, касса чеклари, йўл варақалари ва бошқалар ёввойи ҳайвонларни қонунга мувофиқ сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиши мумкин.

6. Ёввойи ҳайвонлар билан савдо қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ питомниклар, зоология дўконлари ва ҳайвонларни сотиш бўйича ихтисослаштирилган бозорларда амалга оширилиши мумкин.

Ёввойи ҳайвонлар билан савдо қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 3-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.



III БОБ. САҚЛАШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


7. Ёввойи ҳайвонлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомнинг 18-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан бериладиган гувоҳномалар асосида питомникда сақланиши мумкин.

8. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни ҳамда заҳарли ҳайвонларни тутқунликда ва ярим тутқунликда сақлашга фақат Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишган ҳолда ташкил этиладиган махсус питомникларда йўл қўйилади.

9. Ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва кўпайтириш бўйича питомниклар, шу жумладан ярим тутқун шароитда, шунингдек Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо тўғрисидаги Конвенция (CITES)нинг объекти бўлган ҳайвонлар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органларида давлат ҳисобига олинади. Ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва кўпайтириш бўйича питомникларни рўйхатга олиш гувоҳномаси питомникнинг давлат ҳисобига олинганлиги тўғрисидаги ҳужжат ҳисобланади.

10. Ёввойи ҳайвонлар ҳисоби ҳар йили 1 январь ҳамда 1 июль ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси томонидан юритилади ва бу тўғрисида далолатномалар расмийлаштирилади. Бунда далолатнома уч нусхада тузилиб, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси ва питомник эгаси томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси ҳудудий бўлинмада қолдирилиб, иккинчи ва учинчи нусхалари питомник эгаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига тақдим этилади.

11. Ёввойи ҳайвонларни доимий ёки вақтинча сақлаш учун фойдаланиладиган вольерлар, қафаслар, террариумлар ва бошқа хоналар ўз майдони ва ҳажмига кўра ёввойи ҳайвонларнинг ҳаёти учун қулай шарт-шароитларни таъминлаши, шунингдек уларни аҳоли пунктларида сақлаш учун мазкур Қоидаларнинг иловасида белгиланган минимал талаблар, шунингдек ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига жавоб бериши лозим.

12. Қуйидагилар тақиқланади:

ёввойи ҳайвонларни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг рухсатисиз сақлаш;

ёввойи ҳайвонларни (беданадан ташқари) умумий мулкдан фойдаланиладиган (зинапоя майдончалари, чердаклар, ертўлалар, ўтиладиган даҳлизлар), умумий овқатланиш ва савдо жойларида сақлаш;

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси вакиллари иштирокисиз питомникларда сақланаётган Ўзбекистон фаунасига мансуб ёввойи ҳайвонларни, шунингдек, касал ва жисмоний нуқсонга эга ҳайвонларни ўзбошимчалик билан табиатга чиқариб юбориш;

қутуришга ҳамда одам ва ҳайвонлар учун умумий хавфли бўлган бошқа алоҳида зооноз касалликларига қарши эмланмаган ҳайвонларни сақлаш;

ёввойи ҳайвонларни тажовузли хатти-ҳаракатларга ундаш;

Ўзбекистон фаунасига бегона (инвазив) бўлган ёввойи ҳайвонлар турларини табиатга қўйиб юбориш;

бир-бирига хавф соладиган ҳайвонлар турларини битта ёки яқин жойга жойлаштириш;

ёввойи ҳайвонларни жамоат жойларида олиб юриш ва уларни сайр қилдириш, шунингдек, махсус қафассиз бошқа жойларга ташиш.

13. Ёввойи ҳайвонларни жонсизлантиришга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:

яшаб кетишга қодир бўлмаган ҳайвоннинг азоб чекишини тўхтатиш зарур бўлганда, башарти азобланишни бошқа усулда тўхтатиш мумкин бўлмаса;

ҳайвонлар қутурган тақдирда;

одамлар ёки ҳайвонларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солаётган ҳайвонни зарарсизлантириш учун;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳайвонлар сонини тартибга солишда.


14. Мазкур Қоидаларнинг 13-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда ёввойи ҳайвонларни жонсизлантириш инсонийлик тамойиллари асосида фақатгина ветеринария мутахассиси томонидан амалга оширилади.


15. Ёввойи ҳайвонлардан ва питомникларда ўстирилган, Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо тўғрисидаги конвенциянинг (CITES Конвенцияси) иловасига кирадиган ҳайвонлардан фойдаланишга қонун ҳужжатларига ва CITES Конвенцияси иловаларига мувофиқ йўл қўйилади.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ва питомникларда ўстирилган ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг назорати остида амалга оширилади.


IV БОБ. ЁВВОЙИ ҲАЙВОНЛАР ЭГАЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


16. Ёввойи ҳайвонлар эгалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) ёввойи ҳайвонларга эгалик қилиш;

б) ёввойи ҳайвонларни сақлаш;

в) ёввойи ҳайвонларни ўзининг тури билан урчитиш;

г) ҳайвонлар ва улардан олинган наслни ўз хоҳишига қараб бошқариш;

д) Ўзбекистон фаунасига бегона (инвазив) бўлмаган турларни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси вакиллари иштирокида табиатга қўйиб юбориш;

е) ёввойи ҳайвонларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш.

17. Ёввойи ҳайвонлар эгалари қуйидаги мажбуриятларга эга:

а) ёввойи ҳайвонларни уларнинг биологик хусусиятларига мувофиқ сақлашга, уларга нисбатан инсонийлик билан муомалада бўлишга, овқатсиз ва сувсиз қолдирмасликка, касалланган ҳолатларда эса малакали ветеринария ёрдами кўрсатилишини таъминлашга;

б) ёввойи ҳайвонлар сақланадиган жойларни ва уларга туташиб кетган ҳудудни ветеринария-санитария ва зоогигиена талабларига мувофиқ сақлашга;

в) экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари вакилларига улар томонидан ёввойи ҳайвонларни сақлашни назорат қилишлари учун ёввойи ҳайвонлар ва уларни сақлаш маконларига киришларига эркин шароит яратишга;

г) ёввойи ҳайвонларни кўздан кечиришлари, диагностик тадқиқотлар ва даволаш-профилактика ишларини олиб бориш ҳамда эмлаш учун ветеринария мутахассисларига имкониятлар яратиб беришга;

д) жамоат тартибини ва фуқароларнинг хотиржамлигини таъминлаш, одамлар ва ҳайвонларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида давлат санитария-эпидемиология ва давлат ветеринария назорати органлари, шунингдек экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари ва ички ишлар органлари мансабдор шахсларининг кўрсатмаларини бажаришга;

е) ёввойи ҳайвонни сақлаш тақиқланганда уни бошқа шахсга беришга (сотишга), ёввойи ҳайвонлар учун маконга жойлаштиришга ёки жонсизлантириш тўғрисидаги ариза билан давлат ветеринария назорати органларига мурожаат қилишга;

ж) ёввойи ҳайвоннинг нотинчлик келтириб чиқармайдиган ва атрофдагиларга хавф туғдирмайдиган хатти-ҳаракатини таъминлашга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, уларнинг мол-мулкига, шунингдек ҳайвонларга зарар етказилишининг олдини олишга;

з) ёввойи ҳайвонлар инсонни ёки бошқа ҳайвонни тишлаб олганда ёхуд бошқа жароҳатлар етказганда:

жабрланганни дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш учун поликлиникага (ветеринария поликлиникасига) ёки бошқа тиббиёт муассасасига олиб боришга;

ёввойи ҳайвонлар тўсатдан нобуд бўлиши, бир неча ҳайвоннинг бир вақтда касалланиши ёки улар ўзларини одатдан ташқари ҳолатда тутиши тўғрисида ветеринария мутахассисларини хабардор қилишга;

ветеринария мутахассислари етиб келгунга қадар касаллик белгилари борлигига шубҳа қилинаётган ҳайвонларни ва касаллик туфайли нобуд бўлган деб шубҳа қилинаётган ҳайвонларнинг мурдаларини алоҳида сақлашга.



V БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


18. Ноқонуний сақланган ёввойи ҳайвонлар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари томонидан олиб қўйилиши ва ҳайвонлар уч ой муддатгача ҳайвонот боғларида ёки ёввойи ҳайвонлар сақланадиган маконларда вақтинча сақлашга берилади.

19. Вақтинча сақлаш даври мобайнида олиб қўйилган ҳайвоннинг эгаси аниқланган камчиликларни бартараф этганда ҳамда ҳайвонни сақлаш харажатларини қоплаган тақдирда, олиб қўйилган ҳайвонни қайтариб олиши мумкин.


20. Вақтинча сақлаш даври тугаган ва эгалари томонидан талаб этилмаган ҳайвонлар ҳайвонот боғига, ёввойи ҳайвонлар сақланадиган маконга мулк ҳуқуқи асосида берилади.


21. Ёввойи ҳайвонлар томонидан фуқароларнинг соғлиғига ёки уларнинг мол-мулкига келтирилган зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.


22. Мазкур Қоидаларга риоя этилиши устидан назоратни экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари, давлат ветеринария назорати органлари, шунингдек ички ишлар органлари ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари амалга оширади.

23. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


24. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси билан келишилган.






Қоидаларга

ИЛОВА


Ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шароитларда, сунъий

яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда

сақлаш бўйича минимал талаблар

  

Сут эмизувчилар учун вольерлар:

Ҳайвон турлари

Гуруҳ-

даги

сони


Очиқ вольер


Ички вольер


Ҳар бир

қўшимча

ҳайвон учун


Тавсия

этилган

майдон ва

баландлик


Майдон

(кв.м)

Ҳажм

(куб.м)


Майдон

(кв.м)

Ҳажи

(куб.м)


Очиқ

вольер

(кв.м)


Ички

вольер

(кв.м)


Қўлқанотлилар:










Калонг


1

2,5

7,5

2,5

7,5

1

1

баландлиги 3 м


Кўршапалак


1

0,5

1,5

0,5

1,5

0,2

0,2

баландлиги 3 м


Приматлар:










Игрункилар, тамарин, лори, майда лемур ва бошқ.


1

3

10

3

10

1,5

1,5

баландлиги 2 м


Ўрта лемур, капуцин


1

10

30

2

6

2

2

баландлиги 3 м


Йирик лемур, лангур, сифак, мангобей


1

10

40

6

30

4

4

баландлиги 4-5 м


Кемирувчилар:










Олмахон, летяги


1

2

5

2

5

2

2


Йирик олмахонлар, дарахт жайраси


1

6

15

6

15

3

3


Жайралар


1

10

-

10

30

3

3


Капибарлар


1

20

-

4

12

10

2


Патагон мараси


1

10

-

10

30

4

-


Суғурлар


1

10

20

-

-

10

-


Енотсимонлар:










Енотлар, қизил панда (Гимолай еноти)


1

10

-

4

8

2

1


Носуха


1

10

25

8

20

2

3


Сусарлар:










Майда сусарлар (латча, оқ латча)


1

2,5

8

-

-

-

-


Сассиқкўзан, норка


1

4

8

-

-

-

-


Бўрсиқ


1

30

-

16

-

4

4


Скунс


1

4

-

6

-

2

2


Қундуз


1

25

-

-

-

-

-

120 кв.м


Мангустсимонлар:










Мангустлар, сурикат


1

4

-

4

12

2

1


Виверрасимонлар:









вольернинг узунлиги ҳайвон узунлигидан 10 баробар ортиқ бўлиши керак


Цивет, фосса, бинтуронг


1

25

60

10

12

5

5

баландлиги 2,5-3 м дан кам бўлмаган


Жуфттуёқлилар:










Ёввойи чўчқа


1

150

-

25

-

20

-


Пекар


1

20

-

10

-

5



Митти бегемот


1

50

-

25

100

-

-


Лама


1

75

-

ҳар бир

ҳайвон

учун/8


7,5

30

-


Туя


1

100

-

-

-

50

-


Кичик буғулар (дик-дик ва бошқ.)


1

25

-

10

-

20

-


Майда буғулар (пуду, мунтжак)


1

25

-

10

-

15

-


Газел, сайғоқ, жайрон


1

125

-

25

7,5

50

-


Тоғ қўйи, ёлли қўй


1

100

-

-

-

40

-


Йирик антилопалар


1

250

-

60

180

80

-


Қушлар учун вольерлар:

Қуш турлари


Гуруҳ-

даги

сони


Очиқ вольер


Ички вольер


Ҳар бир қўшимча

ҳайвон учун


Тавсия

этилган

майдон ва

баландлик


Майдон

(кв.м)


Ҳажм

(куб.м)


Майдон

(кв.м)


Ҳажм

(куб.м)


Очиқ

вольер

(кв.м)


Ички

вольер

(кв.м)


Туяқушсимонлар:










Туяқуш, нанду, эму


1

100


30

90

50

15


Пингвинсимонлар:










Йирик пингвинлар


1

12


12

60

6

6

Баландлиги

5 м


Майда пигвинлар


1

6


5

27

3

2,5

Баландлиги

3 м


Куракоёқлилар (Бирқозонлар, ёки мешкопчилар):










Сақоқушлар


1

40

120

30

12

20

15


Қоравойлар


1

25

75

20

60

12,5

10


Лайлаксимонлар:










Йирик лайлаклар (марабу, оқ, қора лайлаклар ва бошқ.)


1

50

150

30

90

25

15


Йирик қарқаралар (кулранг, катта, оқ ва бошқ.)


1

30

90

25

75

15

12,5


Ўрта қарқаралар (кўлбуқа, ҳаққуш, волчок ва бошқа.), ибислар ва колпицалар


1

20

60

15

35

10

7,5


Фламинго


1

40

120

30

90

20

15


Турнасимонлар:










Кулранг, япон, оқ турна


1

40

120

30

90

20

15


Гўзал турна


1

35

105

25

75

17,5

12,5


Тўтиқушсимонлар:










Ара, какаду


1

5

15

4

12

2,5

2


Майда чумчуқсимон қушлар, майда тўтиқушлар ва бошқ.



0,3

0,9

0,15

0,45

0,15

0,75


Бошқалар










Носорог қушлар


1

4

12

3

9

2

1,5


Йирик балиқчилар


1

25

75

20

60

12,5

10


Майда балиқчилар


1

10

30

5

15

5

2,5


Жаннат қушлари


1

5

15

4

12

2,5

2


Сут эмизувчилар учун сув ҳавзалари:

Турлар


Гуруҳдаги

сони


Майдон

(кв.м)


Чуқурлиги

(м)


Ҳажм

(куб.м)


Ҳар бир қўшимча

ҳайвон учун

(кв.м)


Сусар


1

0,5

0,2

0,2

-

Нутрия


1

1

0,5

1

0,5

Капибара


1

2

0,5

3

1

Қундуз


1

10

0,8

10

-

Митти бегемот


1

10

0,8

20

-

Қушлар учун сув ҳавзалари:

Турлар


Гуруҳдаги

сони


Майдон

(кв.м)


Чуқурлиги

(м)


Ҳажм

(куб.м)


Ҳар бир қўшимча

ҳайвон учун

(кв.м)


Сақоқуш


1

7,5

0,75

5,5

5

Қоравой


1

1,7

1,25

2

1

Фламинго


1

1

0,3

0,3

0,5

Йирик пингвинлар


1

5

2

10

5

Кичик пингвинлар


1

1,7

2

3,5

2

Судралибюрувчилар учун вольерлар:

Турлар

Гуруҳ-

даги

сони


Қуруқлик

майдони

(кв.м)


Сув

майдони

(кв.м)


Ҳажм

(куб.м)


Баландлиги

(м)


Ҳар бир қўшимча

ҳайвон учун

(кв.м)


Қуруқлик

майдони

(кв.м)


Сув

майдони

(кв.м)


Қуруқликда яшовчи тошбақалар (15-25 см) (Ўртаосиё чўл тошбақаси, Ўрта ер денгизи тошбақаси ва бошқ.)


1

0,5

-

-

-

0,5


Хамелеонлар


1

0,6

-

-

1

0,15

-

Игуана, сув агамаси, парус агамаси ва бошқ.


1

1

-

-

1

0,5

-

Ўрта эчкемарлар, тейид, хелодерматид ва бошқа йирик калтакесаклар (ўлчами 1 -1,2 м)


1

1,5

-

-

0,5

1

-

Ўрта калтакесаклар (соқолли агама, кўктил сцинки ва бошқ.)


1

0,5

-

-

0,3

0,15

-

Майда калтакесаклар (эублефар, агама, колот, сцинк, геккон, анолис ва бошқ.)


1

0,2

-

-

0,2

0,10

-

Питонлар (тўрли питон, Қора йўлбарс питон, ёрқин рангли йўлбарс питон, ва бошқа заҳарли бўғма турларидан ташқари)


2

умумий узунлигидан 2/3 x 1/2


-

-

умумий узунлигидан 1/2, макс.2,2 м


ер юзасидан 1/7


-

Чипор илон ва бошқа йирик бўлмаган, заҳарсиз илонлар


2

умумий узунлигидан 2/3 x 1/2


умумий узунлигидан 1/4 x 1/4

сув ҳавзасининг майдони умумий узунлигидан 0,1


умумий узунлигидан 1/2


ер юзасидан

1/7



Балиқларни сақлаш:

Турлар


Балиқ ўлчови

(см)


Гуруҳдаги сони


Бир жуфт учун ҳажм

(л)


Чучук сув майда балиқлари (гуппи, данио, барбус ва бошқ.)


6 гача

5-10

5-7

Чучук сув ўрта балиқлари (меченосец, моллинезия, майда лаққа балиқ ва бошқ.)


7-12

5-10

30

Чучук сув йирик балиқлари (гурами, олтин балиқ ва бошқ.)


15-20

2

40-45

Йирик ўлчамдаги балиқлар (дискус, цихлид, араван, боции)


20 ва ундан кўп

2

150 л ва ундан кўп

Арапайма


300 тагача

1

3000-5000

Умуртқасизларни сақлаш:

Турлар


Гуруҳдаги

сони


Узунлиги

(см)


Эни

(см)


Баландлиги

(см)


Кивсяки


2

80

40

40

Заҳарли бўлмаган майда ўргимчаклар


1

15

15

15

Заҳарли бўлмаган катта ва ўрта ўргимчаклар, қушхўр ўргимчаклар


1

30

30

30

Қўнғиз, суварак


10 ва ундан кўп


40

30

20

Ари, асалари (асал берувчилар бундан мустасно)


500 тагача

50

50

30

Чумолилар фермаси (заҳарли бўлмаган йирик чумолилар)


500 тагача

25

20

6

Чумолилар фермаси (заҳарли бўлмаган майда чумолилар)


1000 тагача

16

15

6

Заҳарли бўлмаган она чумоли (пробирка)


30 тагача

15

1,6

1,6

Бошқа ҳашоратлар


10-20

40

30

20

Йирик ҳашоратлар


10-100

100

60

60

        

Изоҳ. Ёввойи ҳайвонларни сақлашда қуйидаги талабларга роия қилиш талаб этилади:

ёввойи ҳайвонлар сақланадиган жойлар уларнинг ҳаётий фаолиятини таъминлайдиган қурилмалар (уялар, бошпаналар) билан жиҳозланиши ва барча жиҳозлар, шу жумладан электр жиҳозлари ҳайвонларга шикаст етказмасдан ўрнатилиши;

ёввойи ҳайвонларни сақлаш жойлари ёмғир, қор, шамол ёки қуёш нурлари тушишидан бошпана билан таъминланган бўлиши;

ёввойи ҳайвонларни сақланадиган жойларнинг ҳарорат режими, вентиляцияси ва ёритилиши ҳайвонларнинг турига мувофиқ таъминланиши;

қафаслар, вольерлар, террариумлар табиий атроф муҳит воситалари (тошлар, шоҳлар, дарахт тўсинлари ва ҳоказо) билан жиҳозланиши;

қафас, вольер ости бетонланган ёки металланмаган бўлмаслиги;

ҳаёт тарзи сув билан боғлиқ ҳайвонлар (сувда сузувчи қушлар ва ҳоказо) учун сув ҳавзалари мўлжалланган бўлиши;

қафаслар, вольерлар, террариумлар табиий атроф муҳит воситалари (тошлар, шохлар, дарахт тўсинлари ва ҳоказо) билан жиҳозланиши.

Майдон ва ҳажм ўлчовлари вольернинг энг кичик рухсат этилган ўлчамларини белгилайди. Агар вольерда юқоридаги жадвалларда кўрсатилганидан камроқ ҳайвон сақланса ҳам, унинг ўлчамлари кўрсатилган миқдордан кичик бўлмаслиги шарт.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 25-сон, 282-модда















































Время: 0.1155
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск