Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш /

Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультетининг Устави (ЎзР ВМ 10.07.2012 й. 203-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 10 июлдаги

203-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги

Ҳарбий-тиббиёт факультетининг

УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Устав "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида", "Таълим тўғрисида", "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультети (кейинги ўринларда факультет деб аталади) фаолиятининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини белгилайди.


2. Факультет тиббий хизмат офицерларини, резерв ва захирадаги тиббий хизмат офицерларини тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари (кейинги ўринларда Қуролли Кучлар деб аталади) тиббий таркиби ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича олий ҳарбий таълим муассасаси ҳисобланади.


3. Факультет ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг умумҳарбий уставларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва ушбу Уставга амал қилади.


4. Факультет юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, муҳрларга, штампга, ўз фаолияти учун зарур бўлган бошқа белгилар ва реквизитларга эгадир.


5. Факультетнинг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳри, Зиёлилар кўчаси, 4-уй.


6. Ушбу Уставда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


Қуролли Кучларнинг тиббий таркиби ходимлари - офицер, сержант ва оддий аскар таркибларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчилари ҳамда Қуролли Кучларнинг тегишли маълумот ва малакага эга бўлган, Қуролли Кучларнинг ҳарбий тиббий муассасалари ва ҳарбий-тиббий бўлинмалари таркибига кирадиган хизматчилари;


қўшинларни тиббий таъминлаш - даволаш-эвакуация, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар, қўшинларни оммавий қирғин қуролидан ҳимоя қилиш бўйича тиббий хизмат тадбирлари, шунингдек қўшинларни тиббиёт мол-мулки билан таъминлаш тадбирлари комплекси;


ҳарбий врач - олий тиббий маълумотли, ҳақиқий ҳарбий хизматдаги, врач сифатида ёки маъмурий фаолият билан шуғулланадиган ҳарбий хизматчи;


резерв ёки захирадаги тиббий хизмат офицери - олий тиббий таълим муассасаларининг ўқув бўлинмаларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган, ўқитиш дастурини ўзлаштирган, белгиланган давлат имтиҳонларини топширган, бирламчи офицер унвонини олган шахс.



II. ФАКУЛЬТЕТНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДЛАРИ

ВА ВАЗИФАЛАРИ


7. Тиббий хизмат офицерлари, резерв ва захира тиббий хизмат офицерлари тайёрлашнинг самарали тизимини ташкил этиш, Қуролли Кучларнинг тиббий таркиби ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, шунингдек ҳарбий тиббиёт соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш факультетнинг асосий мақсади ҳисобланади.


8. Қуйидагилар факультетнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

юқори интеллектуал салоҳиятга, ҳарбий тиббиёт соҳасида пухта билимларга эга, ўз Ватанига чексиз садоқатли, тинч ва ҳарбий даврда қўшинларни тиббий таъминлашни самарали ташкил этишга қодир бўлган тиббий хизматнинг юқори малакали офицерларини тайёрлаш;

резерв ва захира тиббий хизматнинг тиббиёт бўлинмаларини мураккаб тактик шароитларда бошқаришга қодир бўлган, қўшинларни тиббий таъминлаш бўйича пухта билимларга эга офицерларини тайёрлаш;

Қуролли Кучлар тиббий таркиби ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, бунда ҳарбий врачларнинг ҳарбий ва касбий тайёргарлиги даражасини мунтазам оширишни, махсус билимлари ва кўникмаларини чуқурлаштириш ва янгилаб боришни, янги тиббий технологияларни ўзлаштиришга кўмаклашишни назарда тутиш;

бўлажак тиббий хизмат офицерларида юксак маънавий-ахлоқий, психологик ва етакчилик сифатларини, ватанпарварлик ҳамда ўз Ватанидан ва мамлакат Қуролли Кучларидан фахрланиш, Ўзбекистон мустақиллиги ғояларига садоқат туйғуларини тарбиялаш, уларда кенг дунёқарашни, интеллектуал қобилиятларни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;

ҳарбий тиббиёт соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш, Қуролли Кучлар тиббий хизматининг даволаш-эвакуация, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши курашиш фаолиятига замонавий инновация технологияларини жорий этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

қўшинларни тиббий таъминлашни ташкил этиш, ҳарбий-тиббий кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш соҳасида ўқув ҳамда методик адабиётларни яратиш ва нашр этиш;

мавжуд ўқув-методик, моддий-техник базани ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, ўқув жараёнига тиббий хизмат офицерлари тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги даражасини таъминлайдиган ўқитишнинг замонавий техник воситаларини, педагогик технологияларни жорий этиш.



III. ЎҚУВ-ТАРБИЯВИЙ ЖАРАЁННИ ВА ИЛМИЙ-МЕТОДИК

ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Ўқув-тарбия жараёни ўқитишнинг замонавий шакллари ва усулларидан, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларидан фойдаланган ҳолда давлат таълим стандартига, шунингдек Қуролли Кучларнинг тиббий таркиби ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимига давлат томонидан қўйиладиган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув режаси ва дастурлар асосида ташкил этилади ва ўтказилади.


10. Факультетда илмий ва методик ишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида" 2017 йил 19 майдаги 302-сон ва "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.

11. Ҳарбий стажировка ва курсантлар амалиётининг бошқа турлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмларида ва ҳарбий-тиббиёт муассасаларида ўтказилади.


12. Факультетда курсантларни ўқитиш ўқув режасига мувофиқ ихтисосли фанлар бўйича мажбурий тартибда давлат имтиҳонлари топшириш билан тугалланади.


13. Факультетни тамомлагандан кейин битирувчиларга "ҳарбий врач" малакаси берилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ҳарбий таълим тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 19 апрелдаги Ф-2193-сон фармойиши билан белгиланган намунадаги олий таълим тўғрисидаги диплом берилади. Дипломга иловада олий тиббий таълим муассасалари ва факультетдаги бутун ўқиш даври учун барча фанлар бўйича курсант томонидан олинган рейтинг баллари акс эттирилади.


14. Факультетда ўқитиш давлат тилида ва рус тилида олиб борилади.



IV. ФАКУЛЬТЕТДА ТАЪЛИМ ОЛУВЧИЛАР КОНТИНГЕНТИ



15. Ҳарбий врачлар тайёрлаш курсларининг курсантлари, малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари тингловчилари, шунингдек Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент фармацевтика институтининг резерв ва захира офицерлари тайёрлаш курсларига қабул қилинган талабалари факультетда таълим олувчилар контингенти жумласига киради.



1-§. Ҳарбий врачлар тайёрлаш курслари курсантлари

ва уларни танлаб олиш тартиби


16. Ўзбекистон Республикаси олий тиббий таълим муассасаларининг "Даволаш иши" йўналиши бўйича ўқишнинг тўртинчи курсини тамомлаган, танлов асосида ҳарбий-касбий танловдан ўтган талабалари факультет курсантлари этиб қабул қилинадилар.

17. Факультетда ўқиш учун номзодларни ҳарбий-касбий танлаб олиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

18. Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг буйруғи билан факультетда ўқиш учун талабалар орасидан номзодларни танлаб олиш комиссияси таркиби эълон қилинади. Факультет бошлиғи қабул комиссиясининг раиси этиб тайинланади. Танлов асосида танлаб олиш факультет базасида ҳар йили апрель-май ойларида ўтказилади.


19. Қуйидагилар номзодларни танлаб олишга қўйиладиган асосий талаблар ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги;

номзоднинг факультетда ўқишни давом эттириш хоҳиши тўғрисидаги шахсий аризаси (факультет бошлиғи номига берилади);

олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга киришга яроқлилик (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларда тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги тиббий комиссиялар томонидан бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари, олий ҳарбий таълим муассасаси ҳузуридаги ҳарбий-тиббий комиссиянинг якуний тиббий қўрикдан ўтказиш асосида аниқланади);

номзоднинг факультетда ўқиш тамом бўлгандан кейин беш йил мобайнида Қуролли Кучларда ҳарбий хизматни ўташ мажбурияти (ўз қўли билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири номига ёзилган рапорти);

грифланган адабиётлар ва учинчи шакл бўйича буюмлар билан ишлашга рухсат берилганлиги.


20. Номзоднинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини расмийлаштириш ҳамда грифланган адабиётлар ва буюмлар билан ишлашга рухсат бериш номзоднинг факультетда ўқишни давом эттириш хоҳиши тўғрисидаги шахсий аризаси берилган пайтдан бошлаб, номзод ҳарбий ҳисобга олинган жой бўйича мудофаа ишлари бўлимларида (бошқармаларида) амалга оширилади.


21. Қуйидагилар факультетда ўқиш учун номзодларни танлов асосида танлаб олишнинг асосий мезонлари ҳисобланади:

а) тиббий текширув натижалари;

б) жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш натижалари;

в) психологик тест синови натижалари;

г) умумкасбий фанлар бўйича тест синовлари орқали интеллектуал қобилиятларни баҳолаш натижалари.

Тест синовларини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказади.

Тест синовларини ўтказиш ва ташкил этиш тартиби Давлат тест маркази томонидан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади, кейинчалик у белгиланган тартибда Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.


22. Танлов асосида танлаб олишни ўтказиш тартиби ва факультетга қабул қилиш механизми Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.


23. Номзодларни факультетга қабул қилиш факультет бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси билан келишилган буйруғи билан амалга оширилади.

24. Факультет бошлиғининг номзод факультетга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруғидан кўчирма ҳарбий хизматга чақириқни расмийлаштириш учун номзод ҳарбий ҳисобга олинган жой бўйича мудофаа ишлари бўлимига (бошқармасига) ва факультетга ўтказиш учун олий (тиббий) таълим муассасаси ректори номига юборилади.


25. Курсантларни курсдан курсга ўтказиш факультет бошлиғининг буйруғи билан, рейтинг назорати ва якуний назорат натижалари бўйича амалга оширилади.


26. Факультет курсантлари ўзлаштирмаслик, интизомсизлик, соғлиғининг ҳолати бўйича (ҳарбий-тиббий комиссиянинг қарори асосида), шунингдек ўзларига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ўқишни давом эттириш имконияти йўқлиги муносабати билан ўқишдан четлаштирилиши мумкин(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ).

27. Факультетдан четлатилган курсантларни ўқишга тиклаш ҳарбий хизматчилар учун белгиланган тартибда амалга оширилади.


2-§. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш

курслари тингловчилари


28. Қуролли Кучларнинг ҳарбий хизматчилари ва тиббий таркиби хизматчилари факультетнинг малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари тингловчилари ҳисобланадилар.


29. Курсларни тингловчилар билан бутлаш, тингловчиларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, шунингдек уларни ўқишдан четлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.


30. Факультетнинг малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари тингловчилари Мудофаа вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббиёт муассасалари базасида ўқитилади.

Ҳарбий-тиббиёт факультети штатида улар бўйича тегишли ўқитувчилар назарда тутилмаган махсус ўқув фанларини ўқитиш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий-тиббиёт муассасалари бўлимларининг етакчи, бош тиббиёт мутахассислари ва бошлиқлари орасидан штатсиз ўқитувчилар соатбай ҳақ тўлаш шартлари билан жалб этилади.

Штатсиз ўқитувчилар томонидан уларга соатбай ҳақ тўлаш шартлари билан бажариладиган фанлар ва машғулотлар турлари бўйича ўқув ишлари ҳажми ўқув йили бошида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланади.



3-§. Резерв ва захира офицерларини тайёрлаш курслари талабалари


31. Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент фармацевтика институтида ўқиётган, резерв ва захира офицерларини тайёрлаш дастури бўйича ўқитиш учун қабул қилинган шахслар факультетнинг резерв ва захира офицерларини тайёрлаш курслари талабалари ҳисобланади.


32. Курсларни талабалар билан бутлаш, талабаларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, шунингдек уларни ўқишдан четлаштириш тартиби "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.

33. Факультет талабаларини резерв ва захира офицерларини тайёрлаш дастури бўйича ўқитиш ҳарбий-тиббиёт факультетининг ўқув базасида амалга оширилади.



V. ҲАРБИЙ-ТИББИЁТ ФАКУЛЬТЕТИНИНГ ТУЗИЛМАСИ

ВА РАҲБАРЛИКНИ АМАЛГА ОШИРИШ


34. Факультет таркибида бошқарма, кафедралар, ўқув курслари ва таъминот бўлинмалари бўлади.


35. Факультетга раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири томонидан лавозимга тайинланадиган факультет бошлиғи амалга оширади.


36. Факультет бошлиғи тинчлик даврида ва ҳарбий даврда факультетга бевосита раҳбарлик қилади ҳамда:

факультетнинг жанговар ва сафарбарлик тайёргарлиги;

ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, режалаштириш ва юритиш;

шахсий таркибнинг ҳарбий интизоми ва маънавий-психологик ҳолати ҳамда ҳарбий хизматнинг хавфсизлиги;

ички тартиб;

қурол-яроғ, ҳарбий техника ва бошқа моддий воситаларнинг ҳолати ва сақланиши;

факультетнинг моддий-техник, тиббий, молиявий, ижтимоий-ҳуқуқий ва маиший таъминоти учун жавоб беради.


37. Факультет бошлиғи ўзининг ўқув, методик, илмий ишларни ташкил этиш бўйича фаолиятида қонун ҳужжатларига амал қилади.


38. Кафедралар бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, кафедраларнинг катта ўқитувчилари ва ўқитувчилари лавозимидаги офицерлар, шунингдек Қуролли Кучларнинг ўқитувчилар лавозимидаги хизматчилари факультетнинг профессор-ўқитувчилар таркибига киради.



VI. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИНГ ФАКУЛЬТЕТНИ

БОШҚАРИШ БЎЙИЧА ВАКОЛАТЛАРИ


39. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вазифалари ва функциялари ҳисобланади:

Давлат таълим стандарти, давлат талаблари, ўқув режаси, ўқитиш дастурларининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилишини таъминлаш;

ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш бўйича илмий, амалий ва ўқув-методик ёрдам кўрсатиш;

ўқув адабиётлари ва ўқув-методик адабиётларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ факультетнинг ўқув ва моддий-техника базасини такомиллаштириш ва ривожлантириш;

Тошкент тиббиёт академиясининг клиникалари, кафедралари, лабораториялари ва ўқув аудиторияларини факультетнинг ўқув базаси сифатида тақдим этиш;

белгиланган тартибда Қуролли Кучларнинг тиббий таркиби ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашга кўмаклашиш.


40. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг вазифалари ва функциялари ҳисобланади:

ўқув-тарбия жараёнини сифатли ташкил этиш, умумҳарбий ва ҳарбий-тиббий фанлар бўйича илғор педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнига жорий этиш;

ҳарбий йўналишдаги ўқув, ўқув-методик адабиётларни яратиш, нашр этиш ва улар билан таъминлаш;

факультетнинг моддий-техника базасини такомиллаштириш ва ривожлантириш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда факультет фаолиятини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;

контракт бўйича ҳарбий хизматчиларни ва факультетда ҳарбий хизматни ўтаётган курсантларни Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг тегишли тоифалари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган таъминот турлари билан таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда факультетни Мудофаа вазирлиги ҳарбий-тиббиёт муассасаларининг тайёргарликка, қўшинларда амалий иш тажрибасига эга бўлган мутахассисларидан, шунингдек мамлакатнинг етакчи клиникалари мутахассисларидан профессор-ўқитувчилар ва маъмурий-бошқарув таркиби ходимлари билан таъминлаш.



VII. ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРНИНГ ТИББИЙ ТАРКИБИ

ХОДИМЛАРИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

ВА УЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


41. Қуролли Кучларнинг тиббий таркиби ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш факультетда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.


42. Факультетда тиббий таркиб ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тўғрисидаги сертификатлар намуналари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланади.



VIII. ФАКУЛЬТЕТНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ


43. Давлат (республика) бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун назарда тутиладиган маблағлар доирасида ажратиладиган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳарбий-тиббиёт факультетини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.



IX. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


44. Факультетни қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 28-сон, 318-модда


























Время: 0.1953
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск