язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Солиққа оид бўлмаган тўловлар/ Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 30.06.2012 й. 10-м/ҳ-сон "Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги "Ижод" фондига ажратмалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.07.2012 й. 2139-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.07.2012 й.

N 2139-2




ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТ ВА АХБОРОТ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

30.06.2012 й.

N 10-м/ҳ


БУЙРУҒИ



Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан

Ўзбекистон  Ёзувчилар уюшмаси  ҳузуридаги

"Ижод" фондига ажратмалар тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


(2012 йил 28 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1672-сон "Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида"ги ва 2012 йил 26 апрелдаги ПҚ-1745-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2010 йил 26 августдаги 7-ю/б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2139, 2010 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 35-36-сон, 309-модда) билан тасдиқланган Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги "Ижод" фондига ажратмалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бош директор                                                                                      Б. Алимов






Буйруққа

ИЛОВА



Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан

Ўзбекистон  Ёзувчилар  уюшмаси  ҳузуридаги

"Ижод" фондига ажратмаларни тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Муқаддима, 1 ва 5-бандлардаги "2" рақами "1" рақами билан алмаштирилсин.


2. 6-банддаги "Мактаб таълими жамғармасига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 1-иловада:

еттинчи хатбошидаги "200" рақами "100" рақами билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "160" рақами "80" рақами билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги "120" рақами "60" рақами билан алмаштирилсин;

ўнинчи ва ўн биринчи хатбошидаги "480" рақами "240" рақами билан алмаштирилсин.


4. 2-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги "Ижод" фонди билан келишилган.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги "Ижод" фондига

нусхаси: _____________ вилоят __________ туман

давлат солиқ инспекциясига

Ҳисоб-китоб



Қайта ҳисоб-китоб



СТИР










ХХТУТ






Корхона (ташкилот) номи


Юқори ташкилот


Хизмат кўрсатувчи банк


МФО






ҳ





















Корхона (ташкилот)нинг юридик манзили


Корхона (ташкилот)нинг почта манзили


Телефон коди






рақами








Босма маҳсулотларни реализация қилишдан, шунингдек

босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация

қилиш билан боғлиқ таҳрир, ноширлик ва матбаа

хизматлари кўрсатишдан тушган тушумлар

бўйича ҳисобланган ажратмалар тўғрисида

201__йил____чорак учун

М А Ъ Л У М О Т


сўм

N

Кўрсаткичлар


Сатр коди


Сумма


1.

Босма маҳсулотларни реализация қилишдан, шунингдек босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ таҳрир, матбаа ва ноширлик хизматлари кўрсатишдан тушган тушум (йил бошидан ҳисобот даври учун)


010



Босма маҳсулотларни реализация қилишдан, шунингдек босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ таҳрир, матбаа ва ноширлик хизматлари кўрсатишдан тушган тушум (ҳисобот чорагида)


011



ҳисобот чорагининг биринчи ойи учун


012



ҳисобот чорагининг иккинчи ойи учун


013



ҳисобот чорагининг учинчи ойи учун


014


2.

Ажратма миқдори, %


020

1%


Мажбурий ажратма ҳисобланди




3.

Йил бошидан бошлаб ҳисобот даври учун


030



Ҳисобот чораги учун


031



Ҳисобот чорагининг биринчи ойи учун


032



Ҳисобот чорагининг иккинчи ойи учун


033



Ҳисобот чорагининг учинчи ойи учун


034


Раҳбар





Бош бухгалтер





Тақдим қилинган сана






2

0

1


й.

Ҳисоботни қабул қилган масъул ходим




"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 29-сон, 344-модда