язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ҳисоб-китоблар/ Электрон тўловлар тизими орқали ҳисоб-китоблар/ Марказий банк Бошқарувининг 28/1-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2012-28-сон "Хорижий дипломатик ваколатхоналар ва мақоми бўйича уларга тенглаштирилган муассасаларнинг тўлов ҳужжатларини расмийлаштириш ва тўловларини амалга ошириш бўйича тушунтиришни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 22.09.2012 й. Қарори (АВ томонидан 27.09.2012 й. 664-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.09.2012 й.

N 664-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

22.09.2012 й.

N 28/1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

22.09.2012 й.

N 2012-28


ҚАРОРИ



Хорижий дипломатик ваколатхоналар ва мақоми

бўйича уларга тенглаштирилган муассасаларнинг тўлов

ҳужжатларини расмийлаштириш ва тўловларини амалга

ошириш бўйича тушунтиришни ўз кучини йўқотган

деб топиш ҳақида


(2012 йил 7 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитасининг 1999 йил 10 февралдаги 113-В, 99-20-сонли қарори (рўйхат рақами 664, 1999 йил 10 март) билан тасдиқланган Хорижий дипломатик ваколатхоналар ва мақоми бўйича уларга тенглаштирилган муассасаларнинг тўлов ҳужжатларини расмийлаштириш ва тўловларини амалга ошириш бўйича тушунтириш ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган.


3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 39-сон, 461-модда