язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Малака ошириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.09.2012 й. 278-сон "Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.09.2012 й.

N 278


ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

ПЕДАГОГ КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА   УЛАРНИНГ   МАЛАКАСИНИ   ОШИРИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идораларнинг:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик марказини (кейинги ўринларда Бош илмий-методик марказ деб аталади) ташкил қилиш;

1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 5 та минтақавий марказларини (кейинги ўринларда минтақавий марказ деб аталади) ҳамда олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 16 та тармоқ марказларини (кейинги ўринларда тармоқ маркази деб аталади) ташкил этиш, олий таълим муассасалари ҳузуридаги фаолият кўрсатаётган қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасалари ва факультетларини тугатиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

а) Бош илмий-методик марказ, минтақавий марказлар ва тармоқ марказлари юридик шахс ҳисобланади, ўз уставларига, мустақил балансларига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ҳисоб рақамларига эга бўлади;

б) Бош илмий-методик марказ:

профессор-ўқитувчилар таркибининг касбий тайёргарлиги даражасини, уларнинг юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва тарбиялашнинг талаб қилинадиган даражасини таъминлаш бўйича иш натижаларини ҳамда илғор халқаро педагогик тажрибани ўрганиш асосида, замонавий методикалардан фойдаланган ҳолда олий таълим муассасалари олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг умумтаълим дастурларини, ўқув-методик ва норматив материалларини ишлаб чиқади;

малака оширишнинг таълим жараёни сифатини ва натижаларини тизимли таҳлил қилади, мониторингини олиб боради, педагогларнинг замонавий талабларга мувофиқ олий таълим сифатини таъминлаш учун зарур бўлган касбий кўникмалари ва лаёқатлари ривожланишининг ўзгаришини баҳолайди;

базавий олий таълим муассасалари билан биргаликда, илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда чет тилларини ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ўқитиш бўйича ўқув-методик материаллар тайёрланишини ва самарали методикалар ишлаб чиқилишини таъминлайди, шунингдек мазкур йўналишлар бўйича минтақавий марказларда ва тармоқ марказларида семинар-тренинглар ташкил қилади;

қуйидагилар:

тегишли таълим фанлари бўйича ўқув дастурлари мазмунини такомиллаштиришни, таълимни ишлаб чиқариш билан интеграциялашни таъминлаш мақсадида иқтисодиётнинг турли тармоқлари бўйича мамлакатимизнинг илғор замонавий ускуналар ва технологиялар билан жиҳозланган корхоналари;

педагогларни замонавий илм-фан ютуқлари, тегишли мутахассисликлар бўйича илм-фанни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, илмий экспериментлар, илмий тадқиқотлар ўтказишнинг самарали методлари билан таништириш мақсадида илмий-тадқиқот муассасалари (Фанлар академиясининг илмий муассасалари, тармоқ илмий-тадқиқот институтлари, марказлари, лабораториялари ва шу кабилар) билан ҳамкорлик қилиш ҳамда улардан педагогларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун базавий объектлар сифатида фойдаланиш бўйича дастурлар ишлаб чиқади;

минтақавий ва тармоқ марказлари фаолиятини мувофиқлаштиради, олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари малакасини ошириш курсларини ташкил қилади ва ўтказади;

в) минтақавий марказлар:

таълим соҳалари: гуманитар фанлар, математика, табиий фанлар, социология ва психология, журналистика ва ахборот, шунингдек ижтимоий-гуманитар ва табиий-математика блокларининг бошқа фанлари бўйича қайта тайёрлаш ва малака оширишни амалга оширадилар ҳамда замонавий методик, ахборот-маълумотнома базасини яратадилар;

олий таълимнинг долзарб масалалари, Интернет глобал тармоғидан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнига замонавий педагогика, ахборот технологияларини жорий этиш, педагогик маҳорат, маънавият асослари ҳамда педагогларнинг таҳлилий ва ижодий фикрлашини рағбатлантиришга йўналтирилган бошқа махсус курслар бўйича малака оширишнинг мақсадли курсларини ташкил қиладилар;

малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасаларининг таълим жараёнига олий таълим муассасалари ўқитувчиларининг касбий ўсишига йўналтирилган илғор педагогик технологиялар, амалий ўқитишнинг интерактив усуллари соҳасидаги илмий ютуқлар натижаларини ўз вақтида жорий этиш механизмларини амалга оширадилар;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълимнинг ижтимоий-гуманитар ва табиий-математика блоклари фанлари таълим дастурларининг узлуксизлигини ва изчиллигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқадилар;

г) тармоқ марказлари:

олий таълимнинг тегишли йўналишлари бўйича фанларнинг умумкасбий ва махсус блоклари бўйича қайта тайёрлаш ва малака оширишни амалга оширадилар ҳамда улар бўйича замонавий методик, ахборот-маълумотнома базасини яратадилар;

хорижий мутахассисларни шартнома асосида, шунингдек маҳаллий конструкторлик-технологик муассасалар ва республикадаги йирик корхоналар раҳбарларини таклиф этган ҳолда, энг аввало, юқори ва инновация технологиялари соҳасида олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим дастурларини амалга оширадилар;

таълимнинг ишлаб чиқариш билан самарали ўзаро ҳамкорлигини, олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнига кўчма машғулотлар, замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган корхоналарга ташрифлар жорий этилишини таъминлайдилар;

тармоқ марказларида, шу жумладан, ишлаб чиқариш, тадқиқот, лойиҳалаш-қидирув тузилмаларининг моддий-техникавий базасидан фойдаланган ҳолда машғулотлар ўтказиш учун зарур ўқув ва моддий-техникавий базани яратадилар;

олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг, инновацион илмий ютуқларни, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни, масофадан ўқитишни, мустақил таълим олишни кенгайтиришни назарда тутувчи техника ва технологияларнинг истиқболда ривожланишини ҳисобга олувчи дастурларини ишлаб чиқадилар ва жорий этадилар.


3. Қуйидагилар:

Олий таълим муассасалари педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик маркази тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказларининг намунавий тузилмалари 4 ва 5-иловаларга мувофиқ;

Бош илмий-методик, минтақавий ва тармоқ марказлари ўқитувчилари ва тингловчилари сонининг бир нафар ўқитувчи ҳисобига нисбатининг чекланган нормативлари таълимнинг тегишли йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларида белгиланган бир нафар ўқитувчи ҳисобига талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларидан 25 фоиз паст этиб тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда - Бош илмий-методик, минтақавий ва тармоқ марказлари фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни;

бир ой муддатда - Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бош илмий-методик, минтақавий ва тармоқ марказлари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни;

минтақавий ва тармоқ марказларини улар ташкил этиладиган олий таълим муассасаларида бепул жойлаштиришни ҳамда таълим жараёнини самарали ташкил этиш мақсадида марказлар томонидан ўз фаолиятида олий таълим муассасаларининг ўқув ва моддий-техникавий базасидан фойдаланиш учун зарур шарт-шароитлар яратишни;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш даврида Бош илмий-методик, минтақавий ва тармоқ марказларининг бошқа жойлардан келган тингловчиларига олий таълим муассасалари ётоқхоналарида яшаш жойлари бериш чора-тадбирларини кўришни;

Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ йўналишлар бўйича, педагог кадрлар томонидан уч йилда камида бир марта малака ошириш курсларидан ўтишнинг даврийлигига риоя қилган ҳолда, Бош илмий-методик, минтақавий ва тармоқ марказларида олий таълим муассасаларининг педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш параметрларини ҳар йили аниқлаш ва белгиланган тартибда тасдиқлашни таъминласин.


5. Қуйидагилар Бош илмий-методик марказнинг, минтақавий ва тармоқ марказларининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

марказларни жорий таъминлашга ҳамда белгиланган даврийлигини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасалари раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ўтказишга ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

хўжалик фаолиятидан ва шартномавий асосда хизматлар кўрсатишдан тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари ва мақсадли бадаллари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Белгилансинки:

қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг тасдиқланган жадвалига киритилган ҳамда Бош илмий-методик, минтақавий ва тармоқ марказларига ўқишга юборилган тингловчилар учун уларнинг ишдан бўшаган ҳолдаги бутун ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланиб қолади;

Бош илмий-методик, минтақавий ва тармоқ марказларига асосий ишдан ажралган ҳолда қайта тайёрлашга ва малака оширишга тасдиқланган жадвалга мувофиқ бошқа ҳудудлардан юборилган тингловчиларнинг ўқиш жойига келиш ва у ердан қайтиш бўйича бир марталик йўл харажатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларни юборган томон ҳисобига қопланади.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Бош илмий-методик, минтақавий ва тармоқ марказлари таъминоти учун "Таълим" соҳаси бўйича ажратиладиган маблағлар доирасида зарур маблағларни белгиланган тартибда назарда тутсин;

Бош илмий-методик марказ учун 1 та хизмат енгил автомобилини сақлашга лимит белгиласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Давлат тест маркази билан биргаликда икки ой муддатда олий таълим муассасаларидаги таълим дастурлари фанлари бўйича ўқитиш сифатининг ҳар йилги мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унда талабалар билимлари даражасини, шу жумладан, ўқитувчилар малакасини ошириш натижаларига боғлиқ ҳолда баҳолаш мезонларини, тест вазифаларининг маълумотлар банки яратилишини назарда тутсин;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ҳафта муддатда Бош илмий-методик марказ, минтақавий ва тармоқ марказлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва шартларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

Бош илмий-методик марказни Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зиё кўчаси, 3-уйга ижара ҳақи ундирмасдан жойлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 26 сентябрдаги

278-сон қарорига

2-ИЛОВА


Олий таълим муассасалари педагог ва раҳбар

кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг

малакасини ошириш тизимининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

              

ИДОРАЛАРАРО КОМИССИЯ









































Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(қайта тайёрлаш ва малака оширишга умумий раҳбарлик)





















































Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш

ҳамда уларнинг малакасини оширишини ташкил этиш

бош илмий-методик маркази













>

<















^




















































Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш

ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказлари
















































































Қорақалпоғистон давлат университети


Бухоро давлат

университети


Самарқанд давлат

университети


Фарғона давлат

университети


Ўзбекистон миллий

университети*












^






^






^







^






^











































































Қора-

қалпо

ғис-

тон

Рес-

пуб-

лика-

си

ОТМ

(2 та

ОТМ,

5 та

фили-

ал)


Бу-

хо-

ро


ви-

ло-

яти


ОТМ

(3 та

ОТМ,

2 та

фили-

ал)

Сур-

хан-

дарё


ви-

ло-

яти


ОТМ (1 та

ОТМ)


Қаш-

қа-

дарё


ви-

ло-

яти


ОТМ

(2 та

ОТМ,

1 та

фили-

ал)

Хо-

разм


ви-

ло-

яти 



ОТМ

(1 та

ОТМ,

2 та

фили-

ал)


Са-

мар-

қанд


ви-

ло-

яти 


ОТМ

(6 та

ОТМ,

2 та

фили-

ал)

На-

во-

ий


ви

ло-

яти 


ОТМ

(2 та

ОТМ)


Жиз-

зах


ви-

ло-

яти 



ОТМ

(2 та

ОТМ)


Сир-

дарё


ви-

ло-

яти 



ОТМ

(1 та

ОТМ)



Ан-

ди-

жон


ви-

ло-

яти 


ОТМ

(4 та

ОТМ,

1 та

фили-

ал)

Фар-

ғона


ви-

ло-

яти 



ОТМ

(3 та

ОТМ,

2 та

фили-

ал)

На-

ман-

ган


ви-

ло-

яти


ОТМ

(3 та

ОТМ)



Тош-

кент


шаҳ-

ри




ОТМ

(28 та

ОТМ)


Тош-

кент


ви-

ло-

яти



ОТМ

(1 та

ОТМ)














































































































V


V

V

V

V


V

V

V

V


V

V

V


V

V







































>

Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш

ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказлари







<





























































V





















































Тошкент давлат техника университети



Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети



Ўзбекистон миллий университети



Тошкент давлат аграр университети












































Тошкент давлат педагогика университети



Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети



Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти



Тошкент давлат иқтисодиёт университети












































Тошкент тиббиёт академияси



Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети



Ўзбекистон давлат санъат ва мадания институти



Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти












































Тошкент кимё-технология институти



Тошкент архитектура-

қурилиш институти



Тошкент давлат юридик университети



Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёт университети









             

*) Ўзбекистон миллий университети маркази педагог кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда тармоқ ва минтақавий йўналишлар бўйича фаолият кўрсатади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 26 сентябрдаги

278-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими

педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда

уларнинг малакасини оширишни ташкил

этиш бош илмий-методик маркази

ТУЗИЛМАСИ









Директор


Илмий-методик кенгаш




























































Директорнинг ўқув ва методик ишлар бўйича ўринбосари










Бухгалтерия

- 2 киши



Замонавий педагогик, ахборот технологияларини жорий этиш ва масофадан ўқитишни ташкил этиш бўлими

- 2 киши






















Кадрлар бўлими

- 1 киши


Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим жараёнини мониторинг қилиш ва сифатини баҳолаш бўлими

- 4 киши






















Бош юридик маслаҳатчи

- 1 киши



Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бўлими

- 2 киши




















Илғор тажриба ва халқаро ҳамкорлик илмий-ахборот тадқиқотлари бўлими

- 3 киши












































Ахборот-ресурс маркази

- 2 киши









Таълим дастурлари ва норматив-методик ҳужжатлар ишлаб чиқиш бўлими

- 2 киши



































           

Ходимларнинг чекланган сони (профессор-ўқитувчилар таркиби ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) - 21 киши, шу жумладан, бошқарув ходимлари - 11 киши.






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 26 сентябрдаги

278-сон қарорига

4-ИЛОВА



Олий таълим муассасалари педагог кадрларини

қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини

ошириш минтақавий марказининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ






Директор
















































Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим жараёнини ташкил этиш ва сифатини ўрганиш бўлими

- 2 киши


























































Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим дастурлари ва илғор тажрибани жорий этиш бўлими

- 2 киши


























































Бухгалтерия

- 1 киши


















         

Ходимларнинг чекланган сони (профессор-ўқитувчилар таркиби ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) - 6 киши, шу жумладан, бошқарув ходимлари - 4 киши.






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 26 сентябрдаги

278-сон қарорига

5-ИЛОВА



Олий таълим муассасалари педагог кадрларини

қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини

ошириш тармоқ марказининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ







Директор
















































Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим жараёнини ташкил этиш ва сифатини ўрганиш бўлими

- 2 киши


























































Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим дастурлари ва илғор тажрибани жорий этиш бўлими

- 3 киши


























































Бухгалтерия

- 1 киши


















          

Ходимларнинг чекланган сони (профессор-ўқитувчилар таркиби ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) - 7 киши, шу жумладан, бошқарув ходимлари - 4 киши.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 39-сон, 453-модда