язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Мажбурий ажратмалар ва тўловлар/ Молия вазирлигининг 04.03.2002 й. 42-сон "Савдо қилиш ҳуқуқи бўйича йиғимларни бир қисмини, шунингдек алкоголли ва тамаки маҳсулотлари билан савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимларни бир қисмини ушбу йиғимларни ундиришни таъминлаш билан боғлиқ бўлган давлат бошқарув органларининг харажатларини қоплашга йўналтириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.04.2002 й. 1132-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.04.2002 й.

N 1132




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.03.2002 й.

N 42


БУЙРУҒИ



Савдо қилиш ҳуқуқи бўйича йиғимларни бир қисмини,

шунингдек алкоголли ва тамаки маҳсулотлари билан

савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимларни бир қисмини

ушбу йиғимларни ундиришни таъминлаш билан

боғлиқ бўлган давлат бошқарув органларининг

харажатларини қоплашга йўналтириш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2002 йил 9 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 490-сонли "Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилдаги макроиқтисодий ва Давлат бюджетининг асосий истиқбол кўрсаткичлари тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Илова қилинаётган "Савдо қилиш ҳуқуқи бўйича йиғимларни бир қисмини, шунингдек алкоголли ва тамаки маҳсулотлари билан савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимларни бир қисмини ушбу йиғимларни ундиришни таъминлаш билан боғлиқ бўлган давлат бошқарув органларининг харажатларини қоплашга йўналтириш тартиби тўғрисидаги Низом" тасдиқлансин.


2. Мазкур Буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киритилсин.



Молия вазири                                                                         М. Нурмуротов