Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Жисмоний шахсларга солиқ солиш / Жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқлар ва фуқароларнинг суғурта бадаллари / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби услубияти / 2012 йил /

2012 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби (СБХ, 46-сон, 2012 йил 15 ноябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



БУХГАЛТЕРГА ЁРДАМ


"СБХ" ва "Норма" АҚТ

мутахассислик гуруҳи



Рус тилидаги матнига қаранг



2012 ЙИЛНИНГ НОЯБРЬ ОЙИ УЧУН

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ДАРОМАД СОЛИҒИ ҲИСОБ-КИТОБИ



Январь-ноябрь ойлари учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ)* миқдори 729 860 сўмни (62 920 + 62 920 + 62 920 + 62 920 + 62 920 + 62 920 + 62 920 + 72 355 + 72 355 + 72 355 + 72 355) ташкил этади.

                     

                  

Солиқ солинадиган даромад миқдори


Солиқ суммаси


3 649 300 сўмгача (5 х 729 860)


Даромад суммасининг 9 фоизи**

3 649 301 сўмдан 7 298 600 сўмгача (10 х 729 860)


328 437 сўм + 3 649 300 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи


7 298 601 сўм ва ундан юқори


912 325 сўм + 7 298 600 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи


        

        

1-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлари ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби

Ходимнинг ҳар ойлик иш ҳақи миқдори январь-июль ойларида 260 000 сўмга, август-ноябрь ойларида - 300 000 сўмга тенг. Январь-ноябрь ойлари учун унинг жами даромади 3 020 000 сўмга (260 000 + 260 000 + 260 000 + 260 000 + 260 000 + 260 000 + 260 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000) тенг. Унга солиқ қуйидаги тартибда ҳисоблаб ёзилади.

Солиқ солиш шкаласидан кўриниб турганидек, жисмоний шахснинг иш ҳақи тарзидаги 3 649 300 сўмгача бўлган даромадига 9%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-ноябрь ойлари учун солиқ суммаси:

3 020 000 х 9% = 271 800 сўмга тенг.

Январь-октябрь ойларида 244 800 сўм солиқ ушлаб қолинганлиги боис, ноябрь ойида солиқ 27 000 сўмни (271 800 - 244 800) ташкил этади.

Январь-ноябрь ойлари учун ҳисоблаб ёзилган иш ҳақининг 1 фоизи миқдоридаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲга) мажбурий бадаллар суммаси***:

3 020 000 х 1% = 30 200 сўмга тенг.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 27 200 сўм бадал ўтказилган, тегишинча, ноябрь ойи учун ажратмалар 3 000 сўмни (30 200 - 27 200) ташкил этади. ШЖБПҲга мажбурий бадаллар қонунчиликка мувофиқ ҳисоблаб ёзилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС)дан чегирилади****. Ноябрь ойи учун бюджетга:

27 000 - 3 000 = 24 000 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг ноябрь ойидаги иш ҳақининг бутун суммаси - 300 000 сўмдан ажратилади. Уларнинг суммаси:

300 000 х 5,5% = 16 500 сўмни ташкил этади*****

...
Время: 0.0285
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск