язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Маълумотларни тармоқлар орқали узатишни ташкиллаштириш. Интернет/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2012 й. 378-сон "Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2012 й.

N 378



ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек электрон шаклда маълумотларнинг тўлиқ айирбошланишини, сўровларни расмийлаштириш тартиботларини жадаллаштириш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш асосида давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини оширишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали доирасида, шу жумладан, "бир дарча" режимида фаолият кўрсатади.


2. Ягона портал:

жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари хизматлари ва функциялари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишини;

жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон давлат хизматларидан фойдаланиши учун зарур бўлган аризалар шакллари, бланкалар ва бошқа ҳужжатлардан, шу жумладан электрон тарзда тўлдириш учун фойдаланишини;

ариза берувчилар томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар билан тескари алоқани амалга ошириш имкониятини;

электрон давлат хизматларидан фойдаланиш учун зарур бўлган аризалар ва бошқа ҳужжатларни электрон тарзда қабул қилишни;

жисмоний ва юридик шахсларнинг Ягона портал фаолияти билан боғлиқ сўровлари ва мурожаатларини ҳисобга олиш, шу жумладан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг интерактив давлат хизматлари кўрсатиш сифати мониторинги олиб борилишини таъминлайди.

3. 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси:

Ягона портал орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар учун кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари йиғма реестрини (кейинги ўринларда Йиғма реестр деб аталади) бир ой муддатда тасдиқласин;

уч ой муддатда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда давлат хизматларини босқичма-босқич интерактив давлат хизматларига ўтказиш ва Йиғма реестрга киритишнинг аниқ муддатларини белгилаган ҳолда давлат хизматлари рўйхатини тасдиқласин;

янги интерактив давлат хизматларини Йиғма реестрга киритиш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ягона портал орқали интерактив давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш ишларининг аҳволи тўғрисидаги масалаларни ўз мажлисларида мунтазам равишда кўриб борсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

Ягона портал орқали интерактив давлат хизматлари кўрсатишга ўтиш бўйича норматив-методик раҳбарликни таъминласин;

2013 йил 1 июлгача бўлган муддатда Ягона портални ишлаб чиқсин ва Интернет тармоғида ишга туширсин;

ҳар йили 1 декабргача 2013 - 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясига Ягона портал орқали интерактив давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳолати тўғрисида ҳисобот ва Йиғма реестр рўйхатини кенгайтириш бўйича қўшимча таклифлар киритсин.

5. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

Ягона порталда Йиғма реестр таркибига кирадиган интерактив давлат хизматлари ўз вақтида ишга туширилишини таъминласинлар;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатларда электрон шаклга ўтишни таъминлаш юзасидан ўз ваколатлари доирасида қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирлар кўрсинлар.


6. Белгилансинки, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ва масъул ижрочилари интерактив давлат хизматларини жорий этиш ва кўрсатиш, шунингдек уларнинг ўз вақтида ва тўлиқ кўрсатилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 30 декабрдаги

378-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 62-модда):


а) 2-банддаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 3, 16, 17-бандларидаги ва 19-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-илованинг 13-бандидаги ва 19-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига" ва "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига" ва "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 17 декабрдаги 259-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 12-сон, 71-модда):


а) 2-банддаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банддаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида" 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда):


а) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 72, 83 ва 84-бандларидаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-иловада:


12-банддаги "тегишли бўлинмасига" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг "Ўзинфоком" компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази ҳузуридаги Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини ахборот билан таъминлаш ва уни ривожлантириш гуруҳига қадар" сўзлари қўшилсин;


III бўлимга қуйидаги мазмундаги 12-1-банд қўшилсин:

"12-1. Порталга ахборотни жойлаштириш тартиби:

ахборот хизмати бир вақтнинг ўзида ташкилотнинг расмий веб-сайтига умумлаштирилган ахборотни, ушбу ахборотга гиперҳаволани эса - Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталининг Контент билан бошқариш тизимига жойлаштиради;

Гуруҳ ташкилотнинг веб-сайтига жойлаштирилган ахборотга гиперҳавола Тизимга жойлаштирилган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида уни Порталнинг тегишли бўлимларига жойлаштиради.";


Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ахборотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:



"Интернет тармоғида Ҳукумат порталига жойлаштириш

учун ахборотларни тақдим этишнинг

НАМУНАВИЙ СХЕМАСИ

г) 3-илованинг 12-бандидаги ҳамда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан ахборотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Низомга иловадаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 14 январь, 2-сон, 23-модда