Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

2. 2012 йил учун йиллик ҳисобот: хўжалик юритувчи субъектларга солиқ солишдаги асосий ўзгаришлар (СБХ, 2-сон, 2013 йил 14 январь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2012 ЙИЛ УЧУН ЙИЛЛИК

ҲИСОБОТ ТАЙЁРЛАЙМИЗ

Давоми. Боши "СБХ"нинг 7.01.2013 йилдаги 1 (961)-сонида.

       

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

УЧУН БЕНЗИН, ДИЗЕЛЬ ЁҚИЛҒИСИ ВА ГАЗНИ ИСТЕЪМОЛ

ҚИЛГАНЛИК УЧУН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ

Солиқ ставкалари ВМнинг 31.12.2011 йилдаги 350-сон қарори билан қуйидагича белгиланган:

бензин, дизель ёқилғиси учун - 1 литрига 200 сўм;

суюлтирилган газ учун - 1 литрига 165 сўм;

сиқилган газ учун - 1 куб метрига 200 сўм.

Юридик шахсларга сотилганда солиқни сотиш нархида ҳисобга олиб, бюджетга белгиланган тартибда тўлаш лозим.


БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИ УЧУН ЙИҒИМ

Йиғим ставкаси божхона қийматининг 0,2%и миқдорида белгиланган, бироқ у 25 АҚШ долларидан кам ва 3 000 АҚШ долларидан кўп бўлиши мумкин эмас (илгари божхона қийматининг 0,2%и, бироқ ЭКИҲнинг 1 бараваридан кам бўлмаслиги кераклиги белгиланган эди).


Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат


Ўзгатиришлар


СОЛИҚ СОЛИШ

Президентнинг "Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлари бериш тўғрисида"ги қарори (30.12.2011 йилдаги ПҚ-1672-сон)

2012 йилнинг 1 январидан бошлаб:

оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ва нашриётлар ижтимоий-сиёсий ҳамда болалар адабиётини, имкониятлари чекланган шахслар (кўзи ожизлар, кар-соқовлар ва бошқалар) учун адабиётларни сотишдан олинган фойдадан фойда солиғини ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан;

таҳририятлар, нашриёт ва босмахоналар оммавий ахборот воситаларининг маҳсулотлари, китоб маҳсулотларини сотишдан ва уларнинг нусхаларини кўпайтириш бўйича хизматлардан олинадиган даромадлар қисмида Республика йўл жамғармасига ҳамда Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан;

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат (ВМнинг 1.06.2012 йилдаги 391-ф-сон фармойиши) бўйича оммавий ахборот воситалари ва китоб маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, нашриётлар, телерадиоэшиттириш компаниялари ва полиграфия ташкилотлари томонидан олиб келинадиган қоғоз, полиграфия материаллари ва ахборот сақлаш мосламалари, ускуналар божхона

...
Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск