язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Фан/ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 31.01.2013 й. 195/2-сон "Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 25.03.2013 й. 2441-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.03.2013 й.

N 2441




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

31.01.2013 й.

N 195/2


ҚАРОРИ



Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби

тўғрисидаги низомн и тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон "Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 346-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 5-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 1996 йил 25 январдаги 34/2-сон қарори билан тасдиқланган Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисида низом (рўйхат рақами 261, 1996 йил 10 июль);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон "Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 261-1, 2003 йил 12 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 13 ноябрдаги 98/4-сон "Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 261-2, 2004 йил 29 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 47-модда);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/12-сон "Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 261-3, 2010 йил 23 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 3-4-сон, 29-модда).


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                                 Г. Бахадиров



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 1 апрель, 13-сон, 167-модда