Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

2013 йил I чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботини тайёрлашга доир тавсиялар (СБХ, 15-сон, 2013 йил 16 апрель)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2013 ЙИЛ I ЧОРАГИ УЧУН ЖШДС,

ЯИТ ВА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ БЎЙИЧА

СОЛИҚ ҲИСОБОТИНИ ТАЙЁРЛАШГА ДОИР

ТАВСИЯЛАР


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан солиқ ҳисоботининг янги шакллари тасдиқланди. 2013 йил I чораги якунларига кўра солиқ тўловчилар айни шу шаклларда ҳисобот топширадилар. Газетамиз таҳририятига "Бевосита мулоқот" акцияси доирасида ўқувчилардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари бўйича ҳисобот тўлдириш тартиби хусусида кўплаб саволлар келиб тушмоқда. "Norma Ekspert" мутахассислари тушунтиришларни тайёрлаб, ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботнинг янги шаклларини тўлдиришда эътибор қаратиш лозим бўлган асосий жиҳатларни аниқ мисолларда кўриб чиқдилар.



ЖШДС БЎЙИЧА ҲИСОБОТ


2439-сон қарорга 2-иловада келтирилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботининг янги шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар (бундан кейин - Маълумотлар);

Маълумотларга 1-илова - Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно) (бундан кейин - Маълумотларга 1-илова);

Маълумотларга 2-илова - Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси (бундан кейин - Маълумотларга 2-илова);

Маълумотларга 3-илова - Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси (бундан кейин - Маълумотларга 3-илова);

Маълумотларга 4-илова - Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси (бундан кейин - Маълумотларга 4-илова).

2439-сон қарор билан Маълумотларга қўшиб тақдим этиладиган иловалар сони кўпайтирилди. Чунончи, ЖШДС бўйича ҳисоботнинг янги шаклига қўшимча равишда 2-илова киритилди, унда дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлар, шунингдек улардан ушланган ЖШДС суммалари кўрсатилади (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 21.01.2008 йилда 1760-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган ҳисоботнинг аввалги шаклларида (бундан кейин - аввалги шакллар) ушбу даромадлар алоҳида ажратилмай, балки тўланган даромад ҳамда жисмоний шахсларга тўланган даромадлар таркибида киритилган ЖШДС ва ШЖБПҲга бадаллар суммалари расшифровкасида кўрсатилар эди). Бир вақтнинг ўзида ДСИга тақдим этиладиган тўланган даромадлар ҳамда ўтказилган ЖШДС ва ШЖБПҲга бадаллар суммаларининг расшифровкалари сони қисқартирилди (Маълумотларга 1-илова, илгари - аввалги шаклдаги Маълумотларга 3-илова). Эндиликда Маълумотлар билан биргаликда битта Расшифровка топширилади, унда бутун ҳисобот чораги якунларига кўра маълумотлар акс эттирилади (илгари у ойма-ой тўлдирилиб, чорак давомида 3 та алоҳида расшифровка тақдим этилар эди).

Бундан ташқари, Маълумотларга иловаларни ДСИга тақдим этиш даврийлиги ҳам ўзгарди. 2013 йил I чорагидан бошлаб ЖШДС бўйича ҳисобот қуйидаги муддатларда топширилади:

ҳар чоракда (ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай) Маълумотлар билан биргаликда ДСИга Маълумотларга 1 ва 2-иловалар тақдим этилади;

йил якунларига кўра (йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддатида) Маълумотлар билан, 1 ва 2-иловалардан ташқари, Маълумотларга 3 ва 4-иловалар тақдим этилади.

Илгари жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар ва жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкалари (аввалги шаклдаги Маълумотларга 1 ва 2-иловалар) ҳар чоракда тақдим этилар эди.

ЖШДС бўйича ҳисоботнинг айрим шакллари таркиби ва тақдим этиш даврийлигидан ташқари уларнинг мазмуни ҳам ўзгарди.


Қуйида ҳар чоракда тақдим этиладиган янги шаклларни тўлдириш бўйича тушунтиришлар келтирилади (2439-сон қарорга 2-иловада келтирилган). Янги шаклдаги Маълумотларда айрим кўрсаткичларни акс эттириш учун Маълумотларга 1 ва 2-иловаларнинг кўрсаткичларидан фойдаланилади. Шу сабабли ушбу сатрларни тўлдиришдан аввал мазкур иловаларни тўлдириш керак. Бизнинг тавсияларда тушунтиришлар изчил равишда берилади - аввал Маълумотлар, сўнгра уларга иловалар.



ҲИСОБЛАНГАН ВА АМАЛДА ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР

СУММАЛАРИ ҲАМДА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН

ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИНИНГ УШЛАБ

ҚОЛИНГАН СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАР


001-сатрда ҳисобот йили бошидан даромадлар олган жисмоний шахсларнинг умумий сони кўрсатилади. Мазкур сатр кўрсаткичида даромадлар олган барча жисмоний шахслар, ушбу даромадлар асосий ёки асосий бўлмаган иш жойида, тўлиқ ишланган ой ёки бир неча кун учун тўланганидан қатъи назар, ҳисобга олиниши шарт.


002-сатрда 001-сатрдан асосий иш жойида даромадлар олган жисмоний шахсларнинг сони ажратилади. Солиқ кодексининг (бундан кейин - СК) 22-моддасига мувофиқ иш берувчи ходимнинг меҳнат дафтарчасини юритадиган иш жойи асосий ҳисобланади.


003-сатрда 001-сатрдан қолган шахслар - асосий бўлмаган иш жойидан даромад олувчиларнинг (ташқи ўриндошлар, мулкий ва бошқа даромадлар олувчи фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишловчи шахслар) сони ажратилади.

Аввалги шаклда асосий бўлмаган иш жойидан даромад олувчилар бўйича ўриндошлар (002-сатр); фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишловчи шахслар (003-сатр); чет эл жисмоний шахслари (004-сатр) сатрма-сатр ажратилар эди.

Маълумотларнинг янги шакли жисмоний шахсларга даромадлар тўлаш, бюджетга ЖШДС ва ШЖБПҲ тўлашга доир солиқ даври бошидаги корхона қарзи бўйича маълумотларни чиқариб ташлаш ҳисобига қисқартирилган, улар аввалги шаклда тегишинча 007, 008 ва 009-сатрларда кўрсатилган.


004-сатрда (аввалги шаклнинг 010-сатри) ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси кўрсатилади (СКнинг 172-178-моддалари). Унинг қиймати жисмоний шахсларнинг даромадларини ҳисобга олиш учун фойдаланиладиган барча ҳисобварақлардаги (даромад турига қараб 6710, 6610, 6620, 6910 ва бошқа ҳисобварақлар ҳамда корхона ҳисоб сиёсатида назарда тутилган ҳисобварақлар кредити) суммаларни қўшиш йўли билан аниқланади.

СК 171-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган тўловлар ЖШДС бўйича ҳисоботни тўлдиришда инобатга олинмайди.


005-сатрда (аввалги шаклнинг 013-сатри) 004-сатрдан иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлмаган шахснинг ёзма аризасига кўра жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ушланмаган моддий наф тарзидаги даромадлар (уларнинг рўйхати СКнинг 177-моддасида берилган) суммаси ажратилади.


006-сатрда (аввалги шаклнинг 011-сатри) СКнинг 179, 180-моддалари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида солиқ солишдан озод этиладиган даромадлар суммаси кўрсатилади.

Шуни қайд этиш лозимки, 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонуннинг 4-моддаси 5-бандига мувофиқ 2013 йил 1 январдан энг кам иш ҳақига каррали миқдорда назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқариш учун жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра амал қилувчи ЭКИҲ қўлланилади. Ҳисоб-китобнинг бундай тартиби қуйидагиларни тўлашда белгиланган имтиёзларга нисбатан қўлланилади:

моддий ёрдам (солиқ солинмайдиган энг кўп миқдор ЭКИҲнинг 12 ёки 20 баравари), ишдан бўшаш нафақаси (ЭКИҲнинг 12 баравари) тўлашда ва совғалар беришда (ЭКИҲнинг 6 баравари) (СК 179-моддасининг 1, 14 ва 20-бандлари);

ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 4 баравари ми

...
Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск