Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

2013 йилда солиқ ҳисоботи шаклларидаги ўзгаришлар (СБХ, 16-сон, 2013 йил 23 апрель)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2013 ЙИЛДА СОЛИҚ ҲИСОБОТИ

ШАКЛЛАРИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР


2012 йилда қабул қилинган бир қатор қонун ҳужжатларига асосан 2013 йилда солиқ ҳисоботининг янги шакллари ишлаб чиқилди. Солиқ ҳисоботининг янги шакллари 2013 йил 22 мартда Адлия вазирлигида 2439-сон билан рўйхатга олинди.

Таъкидлаш жоизки, молиявий ва солиқ ҳисоботлари шакллари (бланкалар) Давлат солиқ қўмитасининг www.soliq.uz. расмий сайтига жойлаштирилган бўлиб, уларни сотиб олиш учун маблағ сарф қилмасдан қоғозга чоп этиб олиш ва тўлдириш мумкин.

Бундан ташқари, Давлат солиқ қўмитасининг www.soliq.uz. сайтида интерактив хизматлардан, хусусан электрон кўринишдаги ҳисобот шакллари жойлаштирилган "Молиявий ва солиқ ҳисоботларини электрон қабул қилиш" порталидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Давлат интерактив хизматлари, шу жумладан электрон молиявий ва солиқ ҳисоботларидан фойдаланишни ҳоҳловчи ҳар бир солиқ тўловчи - юридик шахс Давлат солиқ қўмитасининг Янги технологиялар илмий-ахборот маркази ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш марказида электрон рақамли имзо калитларини рўйхатдан ўтказишлари лозим. Жойларда солиқ тўловчилар ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиши учун шароит яратиш мақсадида, ДСҚ Янги технологиялар илмий-ахборот маркази ЭРИ рўйхатдан ўтказиш марказининг электрон рақамли имзо дастурий-аппарат ва телекоммуникацион воситалари орқали солиқ хизматининг барча туман бўлинмаларида электрон рақамли имзо ёпиқ ва очиқ калитларини яратиш имконияти кўзда тутилган. Солиқ тўловчи ЭРИ калитини рўйхатдан ўтказиш учун туман солиқ инспекциясига ариза билан мурожаат қилиши кифоя.



I. УМУМБЕЛГИЛАНГАН СОЛИҚ СОЛИШ ТИЗИМИНИ

ҚЎЛЛАЙДИГАН ЮРИДИК ШАХСЛАР УЧУН


1) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича:

Агар 2012 йилда солиқ тўловчилар - 1-иловага биноан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича ва 9-иловага биноан ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича иккита шакл тўлдирган бўлса, 2013 йилдан бошлаб улар ушбу иккала солиқлар бўйича фақат битта, 1-иловага мувофиқ шаклни тўлдирадилар.

Кўрсатилган солиқлар бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш учун маълумотномалар битта маълумотнома шаклига бирлаштирилган.

Шунингдек, ушбу солиқларнинг ҳисоб-китоби шакллари ҳам битта шаклга бирлаштирилган.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобининг бирлаштирилган шаклига киритилган ўзгартиришлар:

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблашда шакл янги сатрлар билан тўлдирилган:

Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи миқдорини шартномада белгиланган ижара ҳақи миқдоридан ошган суммаси (Ҳисоб-китобнинг 1-иловаси 060-сатри) кўрсатиладиган 040 сатр билан тўлдирилган ва бу сатр кўрсаткичи солиқ солинадиган фойдага қўшилади;

қуйидагилар кўрсатиладиган 200 ва 210 сатрлар билан - Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинадиган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси (Ҳисоб-китобнинг 14-иловаси 090-сатри);

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олинган дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича қўшимча суммаси (Ҳисоб-китобнинг 15-иловаси (060-сатри + 120-сатри));

ва мос равишда янги 14, 15-иловалар билан тўлдирилди.

Ушбу сатрлар бўйича кўрсаткичлар ҳисобланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммасини кўпайтиради ёки камайтиради.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи билан битта шаклга бирлаштирилган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича илгари чегириладиган солиқ тўловчи балансида бўлган ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаб туришнинг ҳақиқий харажатларини ҳисобга олмаган ҳолда ҳисоблаб чиқариш кўзда тутилган.

Ҳисоб-китоб шакли янги "Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақ

...
Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск