ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2002 й. /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.2002 й. 346-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
07.10.2002 й.
N 346
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ
ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 августдаги 280-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1 ва 2-(махфий) иловаларга мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
2002 йил 7 октябрдаги
346-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Муомаладаги нақд пулларни камайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 11 июлдаги 356-сон қарорининг 5-банди.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Нақд пул тушумидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида" 1995 йил 3 февралдаги 29-сон қарорининг 2-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Йўловчилар ташиш транспорти корхоналари маъмурий-бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш тўғрисида" 1995 йил 15 июндаги 222-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 6-сон, 22-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳри аҳолисига йўловчи ташиш транспорти хизмати кўрсатишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 19 августдаги 291-сон қарори 11-бандининг тўртинчи хатбоши.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1997 йил 22 сентябрдаги 447-сон қарори.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзкоммунхизмат" агентлиги тўғрисидаги Низомни, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 13 февралдаги 74-сон қарорига 3-илованинг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 10-модда).
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 19-сон
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 10, 57-модда.