ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Гуманитар фанларга оид олий ўқув юртлари (санъат, чет тиллар ва б.) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.05.2013 й. ПҚ-1971-сон "Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.05.2013 й.

N ПҚ-1971


ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖАҲОН

ТИЛЛАРИ  УНИВЕРСИТЕТИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Чет тилларини ўрганишни янада ривожлантириш, халқаро стандартларга мувофиқ умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар, олий таълим муассасалари учун чет тиллари юқори малакали ўқитувчиларини тайёрлаш даражаси ва сифатини юксалтириш чора-тадбирларини амалга оширишни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети чет тиллари бўйича узлуксиз таълим тизимининг республика базавий таълим ва илмий-методик муассасаси этиб белгилансин.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига қуйидаги асосий вазифалар ва функциялар юклатилсин:

чет тилларини ўргатишнинг замонавий педагогик ва ахборот-коммуникациявий технологияларига эга бўлган умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар, олий таълим муассасалари учун чет тиллари бўйича юқори малакали ўқитувчиларни тайёрлаш;

зарурат тақозо қилганда, халқаро консультантларни жалб этган ҳолда бутун узлуксиз таълим тизими учун чет тиллари бўйича халқаро стандартларга мувофиқ давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини, ўқув ҳамда ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва доимий тарзда такомиллаштириб бориш;

узлуксиз таълим тизимининг барча таълим муассасаларида, шунингдек чет тиллари бўйича малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш муассасаларида халқаро тажрибани ўрганиш асосида чет тилларини ўқитишнинг замонавий услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

аввало педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш соҳасидаги профилли олий ўқув юртлари ва муассасаларида чет тиллари ўқитувчилари ва услубчиларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 февралдаги Ф-3971-сонли фармойиши билан тузилган Республика комиссияси (Р.С. Азимов) Университетга юклатилган асосий вазифалардан келиб чиққан ҳолда шу йилнинг 1 августигача Университетнинг раҳбар кадрлар ва профессор-ўқитувчиларини, аттестация қилинаётганларнинг билимларини баҳолашда юксак талабчанлик, принципиаллик ҳамда холислик шароитида аттестациядан ўтказишни таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида дарс бериш учун чет тили мутахассисларини жалб этишда, шунингдек чет тиллари бўйича ўқитувчи ва мутахассисларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш учун дунёнинг етакчи университетлари билан яқин алоқани йўлга қўйишда доимий асосда кўмаклашсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети янги ўқув-маъмурий биносини ва спорт мажмуасини қуриш, шунингдек университетнинг мавжуд ўқув биноларини, ахборот-ресурс маркази ва ижтимоий-маиший инфратузилма объектларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533-сонли қарори билан тасдиқланган 2011 - 2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини модернизациялаш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш Дастурига тегишли тузатишлар киритсин;

бир ой муддатда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича қарор қабул қилсин. Унда 2014 йилда янги ўқув-маъмурий бино қурилишини бошлаш кўзда тутилиб, университет объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича буюртмачи этиб Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" Инжиниринг компанияси ҳамда бош лойиҳа ташкилоти этиб "Ўзоғирсаноатлойиҳа" ОАЖ белгилансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2013 йил ва келгуси йилларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрлари доирасида мақсадли маблағлар, шу жумладан, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида қурилиш-тиклаш ва таъмирлаш ишларига, моддий-техник жиҳозлашга, шунингдек чет тиллардаги адабиётларни сотиб олишга, журналлар ва бошқа даврий нашрлар ҳамда электрон ахборот-кутубхона ресурсларига обуна бўлишга зарур капитал маблағлар лимитини ажратишни назарда тутсин.

9. Чет тилларни ўрганиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида давлат таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган компьютер техникаси, махсус асбоб-ускуна ва инвентарлар истисно тариқасида, 2018 йилнинг 1 январигача божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икромов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



*) 1 - 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 3 июнь, 22-сон, 279-модда












































Время: 0.1511
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск