язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ҳисоб-китоблар/ Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар/ Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 03.06.2013 й. 2465-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 26.04.2013 й. 9/1-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 3 июнда 2465-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2013 йил 26 апрелдаги

9/1-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз

ҳисоб-китоблар тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Электрон тўловлар тўғрисида"ги, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги ҳамда "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини белгилайди.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси бўйича амалга ошириладиган нақд пулсиз ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь) мувофиқ тартибга солинади.

2. Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

тўлов топшириқномалари билан ҳисоб-китоблар;

аккредитив бўйича ҳисоб-китоблар;

инкассо бўйича ҳисоб-китоблар;

чеклар билан ҳисоб-китоблар.


3. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда қуйидаги ҳисоб-китоб ҳужжатларидан фойдаланилади:

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги мемориал ордер;

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги тўлов топшириқномаси;

мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги тўлов талабномаси;

мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги инкассо топшириқномаси;

мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги аккредитивга ариза;

мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеки (бундан буён матнда чек деб юритилади).

Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар банк пластик карталаридан (бундан буён матнда БПК деб юритилади) фойдаланган ҳолда ҳам амалга оширилиши мумкин.


4. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар шакли ва ҳисоб-китоб ҳужжатларининг тури маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчи ўртасида тузиладиган шартномага (битимга) мувофиқ белгиланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


5. Банк ҳисобварағи шартномасида бошқа муддатлар белгилаб қўйилган бўлмаса, банк тегишли тўлов ҳужжати банкка келиб тушган кунда маблағларни мижознинг ҳисобварағига кирим қилиши ёки маблағларни унинг ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариши шарт.

Банклар мижознинг топшириғига биноан электрон тўловни тегишли тўлов ҳужжати тушган кунда, агар у банкнинг амалиёт куни мобайнида тушган бўлса, амалга ошириши шарт, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Агар тўлов ҳужжати амалиёт куни тугаганидан кейин тушса, банклар электрон тўловни кейинги иш кунидан кечиктирмай амалга ошириши шарт, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


6. Банклар "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) мувофиқ, ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ёки уларни амалга оширишни рад этишга ҳақли.

7. Етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, хизматлар) учун тўловлар бевосита маҳсулот етказиб берувчиларга тўланиши керак, тўловларнинг учинчи шахслар (хўжалик юритувчи субъектлар) ҳисобидан ундирилишига йўл қўйилмайди, товарларни (хизматларни) электрон тижорат орқали реализация қилиш ҳолатлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

8. Маблағлар маблағларни тўловчининг ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилгандан сўнг, маблағларни олувчининг ҳисобварағига ўтказилади, чеклар ва БПКлар бўйича ҳисоб-китоб қилиш бундан мустасно.


9. Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида унга қўйилган талабларни қондириш учун етарли миқдорда маблағлар бўлмаган тақдирда, маблағларни ҳисобдан чиқариш Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) мувофиқ амалга оширилади.

10. Маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчи томонидан тузилган шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун тўланиши зарур бўлган пеняни ҳисоблаш ва ундириш бўйича банклар жавобгар бўлмайди.


11. Мижоз ҳисоб-китоб операцияларига доир барча масалалар бўйича унга хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилади. Банк ва мижоз ўртасидаги низолар улар ўртасида тузилган банк ҳисобварағи шартномасига мувофиқ ҳал қилинади. Ўзаро келишувга эришилмаган тақдирда, масалалар суд орқали ҳал этилади.

12. Банклар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар марказида очилган вакиллик ҳисобварақларидан Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали миллий валютада амалга оширилади.


13. Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловлар Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга (рўйхат рақами 1545, 2006 йил 14 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 48-модда) мувофиқ амалга оширилади.



II БОБ. ҲИСОБ-КИТОБ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА УЛАРНИ

ИЖРО ҚИЛИШ


14. Ҳисоб-китоб ҳужжатларида қуйидаги реквизитлар бўлиши шарт:

тартиб рақами;

ҳужжатнинг санаси;

маблағларни тўловчининг номи;

маблағларни тўловчи ҳисобварағининг рақами;

маблағларни тўловчининг - солиқ тўловчининг идентификация рақами;

маблағларни тўловчи банкнинг номи;

маблағларни тўловчи банкнинг коди;

маблағларни олувчининг номи;

маблағларни олувчи ҳисобварағининг рақами;

маблағларни олувчи банкнинг номи;

маблағларни олувчи банкнинг коди;

тўлов суммаси;

тўлов мақсади;

имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада кўрсатилган шахснинг(лар) фамилияси тўлиқлигича, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари ҳамда уларнинг имзолари (чек бундан мустасно).

15. Чекда қўшимча равишда қуйидаги реквизитлар бўлиши керак:

чекнинг серияси ва тартиб рақами;

жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг серияси ва тартиб рақами;

чек амал қилиш муддатининг охирги санаси.

Чекларда маблағларни тўловчининг - солиқ тўловчининг идентификация рақами ва тўлов мақсади кўрсатилмайди.


16. Аккредитивга аризада қўшимча равишда қуйидаги реквизитлар бўлиши керак:

аккредитивнинг амал қилиш муддати;

аккредитив очилаётган шартноманинг тартиб рақами ва санаси;

буюртманинг тартиб рақами;

буюртма берилган сана;

товарнинг (иш, хизмат) номи;

тўловларни амалга ошириш учун асос бўлган ҳужжатнинг тури;

қўшимча шартлар.


17. Агар таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, ҳисоб-китоб ҳужжатларини тўлдиришда маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчининг қисқартирилган фирма номидан фойдаланиш мумкин.

18. Ҳисоб-китоб ҳужжатлари техник воситалардан фойдаланган ҳолда тўлдирилади. Ҳисоб-китоб ҳужжатларини бўяш, чизиш ва тузатишга йўл қўйилмайди.


19. Чеклар ҳаво ёки қора ранг пастаси бўлган шарикли ручка билан ёхуд техник воситалардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши мумкин.


20. Банк томонидан ҳисоб-китоб ҳужжатлари қуйидаги ҳолларда ижрога қабул қилинади:

юридик шахслардан - ҳисоб-китоб ҳужжатларидаги имзолар ва муҳр изи имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада кўрсатилган намунага мувофиқ (раҳбарлик вазифаларини ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширадиган шахснинг) бўлганда;

якка тартибдаги тадбиркорлик ва юридик шахс ташкил этмасдан туриб деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи шахслардан - ҳисоб-китоб ҳужжатларидаги имзо имзолар намуналари қўйилган варақчада кўрсатилган намунага мувофиқ бўлган тақдирда, банк томонидан ижрога қабул қилинади.

Ҳисоб-китоб ҳужжатлари имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчага имзо қўйган шахслар томонидан имзоланиши шарт. Ҳисоб-китоб ҳужжатларини факсимиле усулида нусха кўчириш воситаларидан фойдаланган ҳолда имзолаш тақиқланади.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган ҳисоб-китоб ҳужжатларига муҳр қўйиш ёки ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

21. Банк ҳисобварағи шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ҳисоб-китоб ҳужжатлари банк амалиёт куни давомида банкнинг мижозлар билан ишлаш вақтидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади.


22. Мижознинг ҳисобварағидан маблағлар:

ҳисоб-китоб ҳужжатларининг асл нусхаси асосида;

электрон тўловлар тизими орқали олинган электрон тўлов ҳужжатлари асосида;

банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларидан фойдаланувчилар учун умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари орқали олинган электрон тўлов ҳужжатлари асосида;

БПКлардан фойдаланган ҳолда тузилган электрон ҳужжатлар асосида ҳисобдан чиқарилади.


23. Мижознинг ҳисобварағига маблағлар:

электрон тўловлар тизими орқали келиб тушадиган электрон тўлов ҳужжатлари асосида;

чекнинг асл нусхаси асосида;

БПКлардан фойдаланган ҳолда тузилган электрон ҳужжатлар асосида дастурий йўл билан кирим қилинади.


24. Ҳисоб-китоб ҳужжатларининг нусхалари, шунингдек маблағларни кирим қилиш ёки ҳисобдан чиқариш амалга ошириладиган ҳисоб-китоб ҳужжатларининг электрон нусхалари мижознинг ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи бухгалтер томонидан имзоланади.

Мижознинг ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи бухгалтер томонидан ҳисоб-китоб ҳужжатини тўловга қабул қилиш ва маблағларни тўлаш саналарини кўрсатган ҳолда ўзига бириктирилган банк штампи билан тасдиқланиши шарт.



III БОБ. МЕМОРИАЛ ОРДЕРЛАР

БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБЛАР


25. Мемориал ордер банклар томонидан ишлатиладиган нақд пулсиз ҳисоб-китоб ҳужжати бўлиб, ундан қуйидаги ҳолларда фойдаланилади:

мижозлар билан боғлиқ банк операциялари бўйича ҳисоб-китобларда;

банк хизматларини кўрсатиш бўйича ҳисоб-китобларда;

банкларнинг ўз ички операцияларида;

мижознинг қарздорлик маблағларини қоплашда, агар банклар билан мижозлар ўртасида тузилган шартномада белгилаб қўйилган бўлса;

бухгалтерия ҳисобидаги хато ёзувларни тузатишда;

жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ёзма топшириқлари бўйича маблағларни нақд пулсиз шаклда ўтказишни амалга оширишда. Бунда тўлов амалга оширилгандан сўнг, мазкур топшириқ мемориал ордер билан бирга банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.


26. "Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари" (2-картотека 90963 баланс ҳисобварағига кирим қилинган тўлов топшириқномалари, тўлов талабномалари ва инкассо топшириқномалари) бўйича қисман тўлов амалга ошириш учун дастурий равишда тузилган мемориал ордерларнинг "Тўлов мақсади" графасида ҳисоб-китоб ҳужжатининг рақами, санаси ва дастлабки суммаси кўрсатилиши шарт.


27. Банк маблағларни тўловчи бўлиб қатнашганда ва бухгалтерия ҳисобидаги хато ёзувларни тузатишда, мемориал ордерлар банк раҳбари ва бош бухгалтерининг имзолари билан тасдиқланиши шарт. Бошқа ҳолларда, мемориал ордерлар бош бухгалтер ва мазкур операцияни амалга оширган масъул ходимнинг имзоси билан тасдиқланади.

28. Мемориал ордерлар билан амалга оширилган операцияларнинг тўғрилиги учун банк раҳбари, бош бухгалтери ва ушбу операцияни амалга оширган масъул ходим жавобгар ҳисобланади.


IV БОБ. ТЎЛОВ ТОПШИРИҚНОМАЛАРИ

БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБЛАР


29. Тўлов топшириқномаси - мижознинг унга хизмат кўрсатувчи банкка ўз ҳисобварағидан топшириқномада белгиланган суммани маблағларни олувчининг ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги топшириғи назарда тутилган ҳисоб-китоб ҳужжати.


30. Тўлов топшириқномалари билан товарлар (ишлар, хизматлар), солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилиши мумкин.

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона портали ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайтида жойлашган солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали электрон тўлов топшириқномаси билан бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар амалга оширилиши мумкин.

31. Банк ҳисобварағи шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, тўлов топшириқномаси банк томонидан мижознинг ҳисобварағида маблағлар мавжуд бўлгандагина қабул қилинади.


32. Мижознинг ҳисобварағида маблағ бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, мижознинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тақдим этган тўлов топшириқномалари банк томонидан қабул қилинади.

Мижознинг ҳисобварағида маблағ бўлмаган тақдирда, тўлов топшириқномаси "Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари" (2-картотека) 90963 баланс ҳисобварағига жойлаштирилади ҳамда маблағларнинг келиб тушишига қараб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.

Мижознинг ҳисобварағида етарли маблағ бўлмаган тақдирда, банк томонидан мижознинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар билан боғлиқ тўлов топшириқномалари бўйича қисман тўлов амалга оширилади, бунда тўлов топшириқномасининг орқа томонида қисман тўланган сумма ва сана кўрсатилиб, имзо қўйилади. Маблағларнинг етарли бўлмаган қисми доирасида тўлов топшириқномаси "Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари" (2-картотека) 90963 баланс ҳисобварағига жойлаштирилади ҳамда маблағларнинг келиб тушишига қараб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.

Мижоз томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тақдим этилган тўлов топшириқномалари тегишли давлат солиқ хизмати органининг ёзма рухсати ёки электрон шаклдаги мурожаати асосидагина қайтариб олиниши мумкин.

33. Тўлов топшириқномасининг санаси у банкка тақдим этилган сана билан бир хил бўлиши керак, улар мос келмаган тақдирда, тўлов топшириқномаси банк томонидан ижро учун қабул қилинмайди.


34. Мижоз почта алоқаси ташкилотларига ва АТ Халқ банки филиалларига пенсиялар, алиментлар ва бошқа тўловлар бўйича ўтказиладиган маблағлар билан боғлиқ тўлов топшириқномаларига барча зарур ҳужжатларни (маълумотномалар, ўтказмалар рўйхати ва бошқалар) тақдим этиши шарт.

35. Хўжалик юритувчи субъектнинг кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлари учун ўз ҳисобварағидаги маблағлардан фойдаланиши Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) мувофиқ тўлов топшириқномалари асосида амалга оширилади. Бунда тўлов топшириқномасининг "Тўлов мақсади" графасига "Кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар суммаси ҳисобидан" деб ёзиб қўйилади.


36. Тўлов топшириқномалари банкка:

а) маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчига битта банк томонидан хизмат кўрсатилганда, тўлов топшириқномалари уч нусхада тақдим қилинади. Бунда тўлов амалга оширилгандан сўнг, тўлов топшириқномасининг:

биринчи нусхаси - банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

иккинчи нусхаси - маблағларни олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни олувчига тақдим қилинади;

учинчи нусхаси - маблағларни тўловчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни тўловчига тақдим қилинади;

б) маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчига турли банклар томонидан хизмат кўрсатилганда - тўлов топшириқномалари икки нусхада тақдим қилинади. Бунда тўлов амалга оширилгандан сўнг, тўлов топшириқномасининг:

биринчи нусхаси - банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

иккинчи нусхаси - маблағларни тўловчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни тўловчига тақдим қилинади.


37. Мижозлардан умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари орқали олинган электрон тўлов топшириқномаси дастурий назоратдан ўтказилади ва банк амалиёт кунида қайта ишлаш учун узатилади. Электрон тўлов топшириқномаси тўлов амалга оширилганидан сўнг, рўйхат кўринишида чоп этилади ва банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.

Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали юборилган электрон тўлов топшириқномаларининг қоғоз кўринишидаги асл нусхаси банкка тақдим этилмайди. Электрон тўлов топшириқномаларининг расмийлаштирилиши ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун мижоз жавобгар ҳисобланади.


38. Маблағларни олувчи банк томонидан тўлов тизими орқали олинган электрон тўлов топшириқномалари рўйхат кўринишида чоп этилиб, банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади. Электрон тўлов топшириқномасининг бир нусхаси маблағларни олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда унга тақдим қилинади.


V БОБ. ТЎЛОВ ТАЛАБНОМАЛАРИ

БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБЛАР


39. Тўлов талабномаси - маблағларни олувчининг маблағларни тўловчи томонидан тўлов талабномасида кўрсатилган суммани банк орқали тўлаш тўғрисидаги талаби назарда тутилган ҳисоб-китоб ҳужжати.

Тўлов талабномаси хўжалик юритувчи субъектларнинг фақат асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига тақдим этилиши мумкин.

40. Тўлов талабномаси товарлар (ишлар, хизматлар) учун, шунингдек маблағларни олувчи ҳамда маблағларни тўловчи ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган бошқа тўловлар бўйича тақдим этилиши мумкин.


41. Тўлов талабномалари қуйидаги турларга бўлинади:

акцептли тўлов талабномаси - тўлов талабномасида назарда тутилган сумма маблағларни тўловчи томонидан акцептланганидан (тан олинганидан) сўнг, тўловлар амалга ошириладиган ҳисоб-китоб ҳужжати;

акцептсиз тўлов талабномаси - тўлов талабномасида назарда тутилган сумма маблағларни тўловчининг розилиги бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, тўловлар амалга ошириладиган ҳисоб-китоб ҳужжати.


42. Товарларни етказиб берувчи тўлов талабномасининг "Тўлов мақсади" графасида:

шартнома тури, санаси ва тартиб рақами;

товарни жўнатиш (топшириш) санаси ва товар-транспорт ёки қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари рақами ҳамда транспорт тури, товарлар почта алоқаси орқали жўнатилганда эса, почта квитанцияларининг рақами;

товарлар сотиб олувчининг транспорт воситаси билан олиб кетилганда "__-сонли ишонч хати асосида сотиб олувчининг транспорт воситаси билан олиб чиқиб кетилган" деган ёзув кўрсатилиши шарт.

43. Тўлов талабномаси битта операция бўйича такроран тақдим этилиши мумкин эмас, дастлабки тўлов талабномаси маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка келиб тушмаган ҳоллар бундан мустасно.


44. Тўлов талабномаси маблағларни олувчи томонидан мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги икки нусхада тузилган Реестр билан бирга унга хизмат кўрсатувчи банкка тақдим қилинади. Реестрнинг биринчи нусхаси ташкилот раҳбари ва бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс томонидан имзоланган ҳамда ташкилот муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак, бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган реестрда муҳр изининг мавжудлиги талаб этилмайди. Реестрнинг биринчи нусхаси қабул қилиш санаси кўрсатилиб, банк масъул ходимининг имзоси ва банк томонидан унга бириктириб қўйилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкда қолади.

Реестрнинг иккинчи нусхаси қабул қилиш санаси кўрсатилиб, бухгалтернинг имзоси ва банк томонидан бухгалтерга бириктириб қўйилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда маблағларни олувчига қайтарилади.


45. Акцептли тўлов талабномалари қуйидагича тақдим қилинади:

а) маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчига битта банк томонидан хизмат кўрсатилганда, тўлов талабномаси уч нусхада тақдим қилинади.

Бунда тўлов талабномасининг биринчи ва иккинчи нусхалари - банкда қолдирилади. Тўлов талабномасининг учинчи нусхаси - у келиб тушгандан кейинги иш кунидан кечиктирмай (маблағларни тўловчи ёки унинг вакили белгиланган муддатда банкка ташриф буюрмаган ҳоллар бундан мустасно), банк томонидан ҳужжатни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда акцептлаш учун маблағларни тўловчи ёки унинг вакилига топширилади.

Мижоз томонидан тўлов талабномаси акцептланганидан ва тўлов амалга оширилганидан сўнг, тўлов талабномасининг:

биринчи нусхаси - банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

иккинчи нусхаси - маблағларни олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни олувчига тақдим қилинади;

б) маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчига турли банклар томонидан хизмат кўрсатилганда - тўлов талабномалари уч нусхада маблағларни олувчи банкка тақдим қилинади. Тўлов талабномасининг барча нусхалари маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка юборилади. Бунда тўлов талабномасининг:

биринчи ва иккинчи нусхалари - банкда қолдирилади;

учинчи нусхаси - кейинги иш кунидан кечиктирмай (маблағларни тўловчи ёки унинг вакили белгиланган муддатда банкка ташриф буюрмаган ҳоллар бундан мустасно), банк томонидан қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда акцептлаш учун маблағларни тўловчи ёки унинг вакилига топширилади;

в) маблағларни тўловчи тўлов талабномасини белгиланган муддатда банкка ташкилот раҳбарининг (якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахс ташкил этмасдан туриб деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи шахс) имзоси билан акцепт тўғрисида тўлов талабномасининг юқоридаги чап бурчагига белги қўйиб қайтариши керак. Маблағларни тўловчи белгиланган муддатда ўзининг розилиги ёки тўловдан тўлалигича ёхуд қисман бош тортиши тўғрисида маълум қилмаган тақдирда, тўлов талабномаси банк томонидан умумий тартибда акцептланади ҳамда тўлов амалга оширилгандан сўнг, тўлов талабномасининг:

биринчи нусхаси - банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

иккинчи нусхаси - маблағларни тўловчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни тўловчига тақдим қилинади.


46. Тўлов талабномасига дебиторлик-кредиторлик қарзларини солиштириш далолатномаси, товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги далолатноманинг илова қилиниши тўлов талабномасини акцептлаш учун асос бўлмайди.

Тўлов талабномасини бошқа усуллар билан (дебиторлик-кредиторлик қарзларини солиштириш далолатномаси ва бажарилган ишлар (хизматлар) бўйича далолатноманинг тўлов талабномасига илова қилиниши) акцептлашга йўл қўйилмайди.


47. Акцептсиз тўлов талабномалари банкка:

а) маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчига битта банк томонидан хизмат кўрсатилганда, тўлов талабномалари уч нусхада тақдим қилинади. Бунда тўлов амалга оширилгандан сўнг, тўлов талабномасининг:

биринчи нусхаси - банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

иккинчи нусхаси - маблағларни тўловчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни тўловчига тақдим қилинади;

учинчи нусхаси - маблағларни олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни олувчига тақдим қилинади;

б) маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчига турли банклар томонидан хизмат кўрсатилганда - тўлов талабномалари икки нусхада тақдим қилинади. Бунда маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан тўлов талабномасининг барча нусхалари маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка юборилади ва тўлов амалга оширилгандан сўнг, тўлов талабномасининг:

биринчи нусхаси - банкнинг кунлик ҳужжатлари йиғмажилдига тикиб қўйилади;

иккинчи нусхаси - маблағларни тўловчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни тўловчига тақдим қилинади.


48. Электрон тўловлар тизими орқали банкка келиб тушган электрон тўлов талабномалари рўйхат кўринишида чоп этилиб, банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади. Электрон тўлов талабномасининг нусхаси маблағларни олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни олувчига тақдим қилинади.


49. Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, тўлов талабномаси "Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари" (2-картотека) 90963 баланс ҳисобварағига жойлаштирилади ҳамда бу ҳақда уч иш куни ичида маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкка маълум қилинади ва маблағларнинг келиб тушишига қараб тўлаб борилади.

Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида етарли маблағ бўлмаган тақдирда, банк томонидан ҳисобварақ қолдиғи доирасида тўлов амалга оширилади. Маблағларнинг етарли бўлмаган қисми доирасида тўлов талабномаси "Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари" (2-картотека) 90963 баланс ҳисобварағига жойлаштирилади, бунда тўлов талабномасининг орқа томонида қисман тўланган сумма ва сана кўрсатилиб, имзо қўйилади.


50. Акцептли ва акцептсиз тўлов талабномаларининг "Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари" (2-картотека) 90963 баланс ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилиши маблағларни олувчининг ёзма аризасига асосан амалга оширилади ҳамда унга хизмат кўрсатувчи банкка ижро этилмасдан қайтариб юборилади.


51. Акцептли тўлов талабномасининг нусхаси банкка келиб тушгандан кейинги кундан кечиктирмай, маблағларни тўловчи ёки унинг вакилига "Тўлов муддатини кутаётган ҳисоб-китоб ҳужжатлари" журналида имзо қўйдирган ҳолда топширилади ҳамда "Тўлов муддатини кутаётган ҳисоб-китоб ҳужжатлари" (1-картотека) 90962 баланс ҳисобварағига жойлаштирилади.

Акцептли тўлов талабномасининг нусхасини маблағларни тўловчи ёки унинг вакилига имзо қўйдирган ҳолда топшириш имкони бўлмаган тақдирда, тўлов талабномаси у келиб тушгандан сўнг, ўн иш куни ўтгач маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкка тўлов талабномасининг юқори чап бурчагига "Мижознинг келмаганлиги сабабли ижро этилмади" деб ёзилган ҳолда ижро этилмасдан қайтариб юборилади.

Агар ўн кун ичида маблағларни тўловчининг топшириғига кўра унинг ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш операциялари (жумладан, нақд пул бериш) амалга оширилган бўлса, маблағларни олувчи маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкдан Ҳисоб рақамлар очиш, мижозлар ҳисоб рақамларидан маблағларни ўтказиш ва кўчириш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул бериш бўйича белгиланган талабларни бузганлик учун тижорат банкларига жазо жарималарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1044, 2001 йил 30 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 12-сон) мувофиқ жарима ундиришга ҳақли.


52. Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан акцептли тўлов талабномаларини акцептлаш бўйича қуйидаги муддат белгиланади:

бир ҳудудда (вилоятлар, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси) жойлашган мижозлар учун - тўлов талабномаси топширилганидан кейинги кундан бошлаб уч иш куни;

бошқа ҳудудда жойлашган мижозлар учун - тўлов талабномаси топширилганидан кейинги кундан бошлаб беш иш куни;

маблағларни тўловчининг ёзма талабига кўра - тўлов талабномаси топширилганидан кейинги кундан бошлаб ўн иш куни.

Маблағларни тўловчи ушбу муддат ичида тўлов талабномасини акцептлашни тўла ёки қисман ёзма равишда рад этиш ҳуқуқига эга.


53. Маблағларни тўловчининг ёзма равишдаги аризаси имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада кўрсатилган шахслар томонидан имзоланиши ва аризада тўла ёки қисман рад этиш сабаблари кўрсатилиши шарт.


54. Маблағларни тўловчи томонидан банкка акцептлашни тўла рад этиш бўйича мурожаат келиб тушган тақдирда, тўлов талабномаси шу куннинг ўзида "Тўлов муддатини кутаётган ҳисоб-китоб ҳужжатлари" (1-картотека) 90962 баланс ҳисобварағидан олиниб, ижро этилмасдан маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкка мурожаатнинг нусхаси билан бирга қайтариб юборилади.

Маблағларни тўловчи томонидан акцептлаш қисман рад этилган тақдирда, тўлов акцептланган сумма доирасида амалга оширилади. Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида маблағ бўлмаган тақдирда, тўлов талабномаси "Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари" (2-картотека) 90963 баланс ҳисобварағига жойлаштирилади. Бунда маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк уч иш куни ичида маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан тўлов талабномасини акцептлашнинг қисман рад этилганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинади.

55. Маблағларни тўловчи мазкур Низомнинг 52-бандида белгиланган муддатда тўлов талабномасини акцептлаш ёхуд акцептлашни тўла ёки қисман рад этиш бўйича банкка мурожаат қилмаган тақдирда, тўлов талабномаси акцептланган ҳисобланади.

Тўлов талабномасини акцептлашни тўла ёки қисман рад этиш сабаблари ва уларни асослашга доир низолар банклар томонидан кўриб чиқилмайди.


56. Маблағлар қуйидаги ҳолларда акцептсиз ҳисобдан чиқарилади:

тўлов талабномасига маблағларни тўловчининг суммани тан олганлиги тўғрисидаги ёзма хати асл нусхада илова қилинганда. Дебиторлик-кредиторлик қарзларини солиштириш далолатномаси, товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги далолатноманинг тўлов талабномасига илова қилиниши акцептсиз ҳисобдан чиқариш учун асос бўлмайди;

банклар томонидан - маблағларни тўловчининг асосий ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банкка - маблағларни тўловчининг кредитлар бўйича қарзлари ўз вақтида сўндирилмаганда;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Бундай ҳолларда, тўлов талабномасининг юқори ўнг бурчагига "Акцептсиз" деган ёзув киритилади.


57. Банк амалиёт куни давомида маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка келиб тушган акцептсиз тўлов талабномалари бўйича тегишли сумма шу куннинг ўзида тўланади, маблағларни тўловчининг ҳисобварағида маблағ бўлмаган ёки етарли маблағ бўлмаган тақдирда, тўлов талабномаси тўланмаган сумма доирасида "Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари" (2-картотека) 90963 баланс ҳисобварағига жойлаштирилади.



VI БОБ. ИНКАССО ТОПШИРИҚНОМАЛАРИ

БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБЛАР


58. Инкассо топшириқномаси - маблағларни олувчининг инкассо топшириқномасида кўрсатилган суммани маблағларни тўловчининг ҳисобварағидан сўзсиз равишда ҳисобдан чиқариш бўйича топшириғи назарда тутилган ҳисоб-китоб ҳужжати.

Инкассо топшириқномаси хўжалик юритувчи субъектларнинг фақат асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига тақдим этилиши мумкин.

59. Қуйидагилар инкассо топшириқномаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга:

а) давлат солиқ хизмати органлари:

давлат бюджетига тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий тўловларни ундириш учун;

фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига жамғариб бориладиган бадаллар бўйича тўловларни ундириш учун;

савдо ташкилотларини истисно қилганда, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ҳисобланган ягона солиқ тўлови миқдорининг қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли фоизини ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги шартномалар асосида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига ундириш учун;

дебиторларнинг банк ҳисобварақларига ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини илова қилган ҳолда солиқ тўловчининг солиқ қарзи суммасини ундириш учун;

б) божхона органлари - ўз муддатида тўланмаган божхона тўловлари ва жарималарни ундириш тўғрисида;

в) давлат ижрочилари ва ундирувчилар - ижро ҳужжатлари бўйича пул маблағларини ундириш тўғрисида;

в-1) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий тузилмалари етказиб берилган энергия ресурслари ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун қарздорликни истеъмолчилар - юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларига;

г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

республика бюджетидан молиялаштириш жараёнида белгиланган миқдордан ортиқ ўтказилган маблағларни қайтариш учун бюджет ташкилотларининг бюджет ҳисобварақларига;

тижорат банкларига шартнома асосида депозитга қўйилган Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизлари ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, уларнинг исталган ҳисобварақларига;

Ўзбекистон Республикаси кафолати остида берилган хорижий кредитларни қайтариш ва фоизлар тўлаш билан боғлиқ мажбуриятлар бўйича қарздорларнинг миллий ва чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларига;

д) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) - Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат агентларига ("Ўзпахтасаноат" АЖ, "Ўздонмаҳсулот" АК, "Ўзагролизинг" АЖ, "Ўзмашлизинг" МЧЖ) ажратилган мақсадли маблағларни қайтариш бўйича мажбуриятлар тижорат агентлари томонидан бажарилмаган тақдирда, уларнинг банк ҳисобварақларига.

60. "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар ижро ҳужжатлари ҳисобланади.


61. Маблағларни ижро ҳужжатлари асосида ундириш бўйича инкассо топшириқномалари ижро ҳужжатининг асл нусхаси тақдим қилинган тақдирда, банк томонидан қабул қилинади. Ижро ҳужжатининг асл нусхаси йўқолган тақдирда, унинг дубликати ундирув учун асос бўлади. Маблағларни ижро ҳужжатларининг нусхалари асосида ҳисобдан чиқариш тақиқланади.

Давлат ижрочилари томонидан қўйиладиган инкассо топшириқномалари давлат ижрочисининг қарорига илова қилинган ҳолда тақдим қилинади. Давлат ижрочилари энергия ресурслари ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати бўйича қарздорликни ундиришда инкассо топшириқномаларини бевосита маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка давлат ижрочисининг қарорини илова қилмаган ҳолда тақдим этиши мумкин.

Маблағларни ижро ҳужжатлари асосида ундириш бўйича инкассо топшириқномалари "Тўлов мақсади" графасида ижро ҳужжатининг тартиб рақами ва санаси, шунингдек давлат божи харажатлари ва қарз суммалари алоҳида ажратиб кўрсатилиши керак.

62. Инкассо топшириқномаларининг тўғри тақдим этилиши бўйича жавобгарлик инкассо топшириқномасини тақдим этган органлар зиммасига юклатилади. Инкассо топшириқномалари бўйича тўловларни маблағларни тўловчиларнинг ҳисобварақларидан сўзсиз равишда ҳисобдан чиқаришга оид эътирозлар банк томонидан кўриб чиқилмайди.


63. Инкассо топшириқномалари бўйича маблағларни ундириб олишни тўхтатиб қўйиш ёки чақириб олиш инкассо топшириқномасини тақдим этган орган томонидан ёки ундирувчининг аризасига кўра ёхуд суд қарорига мувофиқ амалга оширилади. Инкассо топшириқномаси суд қарорига асосан бекор қилиниши мумкин.

64. Инкассо топшириқномасини топшириш ёки жўнатишда у банкнинг бош бухгалтери ва мижознинг ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи бухгалтернинг имзоси ва банкнинг муҳри билан тасдиқланади ҳамда қуйидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда устхат ёзилади:

инкассо топшириқномасининг банкка келиб тушган санаси;

инкассо топшириқномаси бўйича маблағ қисман тўланган бўлса, ундириб олинган сумманинг миқдори;

инкассо топшириқномасини топшириш ёки жўнатиш санаси.


65. Инкассо топшириқномалари:

бир ҳудуд ичидаги ҳисоб-китобларда - маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкка ёки маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим қилинади;

ҳудудлараро ҳисоб-китобларда - фақат маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим қилинади.


66. Мазкур Низомнинг 59-бандида назарда тутилган инкассо топшириқномаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар инкассо топшириқномаларини электрон шаклда маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этиши ёки чақириб олиши мумкин.

Инкассо топшириқномаси битта операция бўйича такроран тақдим этилиши мумкин эмас, дастлабки инкассо топшириқномаси маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка келиб тушмаган ҳоллар бундан мустасно.

67. Инкассо топшириқномаси банкка қуйидаги тартибда тақдим қилинади:

а) маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчига битта банк томонидан хизмат кўрсатилганда - инкассо топшириқномалари тўрт нусхада тақдим қилинади. Бунда инкассо топшириқномасининг:

биринчи, иккинчи ва учинчи нусхалари - ижро учун банкда қолдирилади;

тўртинчи нусхаси - қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда мижознинг ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи бухгалтер томонидан имзоланади ва унга бириктирилган муҳр билан тасдиқланиб, маблағларни олувчига қайтариб берилади;

б) бир ҳудуд ичида ҳисоб-китобларни амалга оширишда инкассо топшириқномалари уч нусхада бевосита маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим қилиниши мумкин. Бунда инкассо топшириқномасининг:

биринчи ва иккинчи нусхалари - ижро ҳужжатлари илова қилинган ҳолда ижро учун банкда қолдирилади;

учинчи нусхаси - қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда мижознинг ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи бухгалтер томонидан имзоланади ва унга бириктирилган муҳр билан тасдиқланиб, маблағларни олувчига қайтариб берилади;

в) ҳудудлараро ҳисоб-китобларни амалга оширишда инкассо топшириқномалари уч нусхада фақатгина маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим қилинади. Бунда инкассо топшириқномасининг:

биринчи ва иккинчи нусхалари - қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда мижознинг ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи бухгалтер томонидан имзоланади ва унга бириктирилган муҳр билан тасдиқланиб, маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка юборилади;

учинчи нусхаси - қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда мижознинг ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи бухгалтер томонидан имзоланади ва унга бириктирилган муҳр билан тасдиқланиб, маблағларни олувчига қайтариб берилади.


68. Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан инкассо топшириқномасини бажариш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчига битта банк томонидан хизмат кўрсатилган тақдирда, тўлов амалга оширилгандан сўнг, инкассо топшириқномасининг:

биринчи нусхаси - банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

иккинчи нусхаси - ижро ҳужжатлари илова қилинган ҳолда шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан бирга маблағларни тўловчига берилади;

учинчи нусхаси - шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан бирга маблағларни олувчига берилади;

б) бир ҳудуд ичида ҳисоб-китоблар амалга оширилганда, тўлов амалга оширилгандан сўнг, инкассо топшириқномасининг:

биринчи нусхаси - банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

иккинчи нусхаси - ижро ҳужжатлари илова қилинган ҳолда шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан бирга маблағларни тўловчига берилади;

в) ҳудудлараро ҳисоб-китоблар амалга оширилганда, тўлов амалга оширилгандан сўнг, инкассо топшириқномасининг:

биринчи нусхаси - банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

иккинчи нусхаси - ижро ҳужжатлари илова қилинган ҳолда шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан бирга маблағларни тўловчига берилади.


69. Бир ҳудуд ичидаги ва ҳудудлараро ҳисоб-китоблар бўйича маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкка электрон тўловлар тизими орқали келиб тушган инкассо топшириқномалари рўйхат кўринишида чоп этилиб, банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади. Электрон инкассо топшириқномаси нусхаси банк томонидан маблағларни олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни олувчига тақдим қилинади.


70. Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида маблағ бўлмаган тақдирда, инкассо топшириқномаси "Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари" (2-картотека) 90963 баланс ҳисобварағига жойлаштирилади ва бу ҳақда маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкка уч иш куни ичида хабар берилади ҳамда маблағларнинг келиб тушишига қараб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.


71. Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида етарли маблағ бўлмаган тақдирда, банк томонидан ҳисобварақ қолдиғи доирасида инкассо топшириқномаси бўйича тўлов амалга оширилади. Қолган сумма "Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари" (2-картотека) 90963 баланс ҳисобварағига жойлаштирилади ҳамда инкассо топшириқномасининг орқа томонида қисман тўланган сумма ва сана кўрсатилиб, имзо қўйилади.

Бунда маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк уч иш куни ичида маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан "Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари" (2-картотека) 90963 баланс ҳисобварағига кирим қилинган сумма тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинади.

72. Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк инкассо топшириқномасининг ўз айби билан бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



VII БОБ. АККРЕДИТИВЛАР БЎЙИЧА

ҲИСОБ-КИТОБЛАР


73. Аккредитив бўйича ҳисоб-китоб қилинганида мижознинг (маблағларни тўловчининг) топшириғи билан ва унинг кўрсатмаларига мувофиқ аккредитив очган банк (банк-эмитент) маблағларни олувчи ёки у кўрсатган шахс ҳужжатларни тақдим этган ва аккредитивда назарда тутилган бошқа шартларни бажарган тақдирда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олади.


74. Аккредитивнинг амал қилиш муддати ва у бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартиби маблағларни тўловчи билан маблағларни олувчи ўртасидаги шартномада белгилаб қўйилади.


75. Шартномада яна қуйидагилар бўлиши керак:

маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкнинг номи;

аккредитивнинг тури ва уни бажариш усули;

аккредитив очилганлиги ҳақида маблағларни олувчини хабардор қилиш усули;

аккредитив бўйича маблағлар олиш учун маблағларни олувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва аниқ тавсифи;

товарлар жўнатилганидан (хизматлар кўрсатилган, ишлар бажарилганидан) кейин ҳужжатларни тақдим этиш муддатлари, уларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар.


76. Аккредитив қуйидаги турларга бўлинади:

қопланган (депонентланган) аккредитив;

қопланмаган аккредитив.


77. Қопланган (депонентланган) аккредитив очилган тақдирда, маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк уни очиш вақтида мижознинг ўз маблағларини ёки унга берилган кредитни маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкнинг мажбуриятлари амал қилиб турадиган бутун муддатга маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк ихтиёрига ўтказиши шарт.

Қопланмаган аккредитив очилган тақдирда, маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкка аккредитивнинг бутун суммасини маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкнинг маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкда юритилаётган ҳисобварағидан ўчириш ҳуқуқини беради.

Қопланган ва қопланмаган аккредитивлар чақириб олинадиган ва чақириб олинмайдиган шаклда бўлиши мумкин. Аккредитивда унинг чақириб олинмаслиги назарда тутилмаган бўлса, бундай аккредитив чақириб олинадиган аккредитив ҳисобланади.


78. Аккредитивлар банклар томонидан кўзда тутилмаган ҳолатлар бўйича алоҳида баланс ҳисобварақларида ва "Мижозларнинг аккредитивлар бўйича депозитлари" 22602 баланс ҳисобварағида ҳисобга олинади. Маблағларни олувчи учун унга хизмат кўрсатувчи банкда аккредитивлар бўйича алоҳида депозит ҳисобварақлар очилади.


79. Чақириб олинадиган аккредитив маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан маблағларни олувчи билан олдиндан келишилмасдан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Аккредитивнинг чақириб олиниши маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк учун ҳеч қандай мажбуриятни вужудга келтирмайди.

Чақириб олинадиган аккредитив шартларини ўзгартириш ёки бекор қилиш бўйича маблағларни тўловчининг топшириқлари маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк орқали берилади ва маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкка, маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан эса - маблағларни олувчига хабар берилади.


80. Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк аккредитивни ўзгартириш ёки бекор қилиш бўйича хабарнома олмаган тақдирда, чақириб олинадиган аккредитив бўйича барча операцияларни амалга оширишга мажбур.


81. Чақириб олинмайдиган аккредитив маблағларни олувчининг розилигисиз ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин эмас.


82. Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк чақириб олинмайдиган аккредитивни маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк билан тузилган шартнома асосида тасдиқлаши мумкин. Бунда чақириб олинмайдиган аккредитив тасдиқланган аккредитив ҳисобланади.

Тасдиқланган аккредитивларда маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк тўловни амалга ошириш бўйича қўшимча мажбуриятлар олади. Тасдиқланган аккредитив маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкнинг розилигисиз ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин эмас.


83. Аккредитивлар бўйича ҳисоб-китоблар, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, нақд пулсиз тартибда амалга оширилади.

Аккредитивни бошқа шахслар номига қайта расмийлаштириш тақиқланади.


84. Маблағларни тўловчи аккредитив очиш учун унга хизмат кўрсатувчи банкка шартномани илова қилган ҳолда икки нусхада аккредитивга ариза билан мурожаат қилади. Бунда аризанинг:

биринчи нусхаси - тўловлар амалга оширилгандан сўнг банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

иккинчи нусхаси - маблағларни тўловчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинади.

Аккредитив суммаси бир вақтнинг ўзида кўзда тутилмаган ҳолатлар баланс ҳисобварағига кирим қилинади.


85. Аккредитив бўйича шартномада мазкур Низомнинг 75-бандида назарда тутилган маълумотлар бўлмаган тақдирда, маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан аккредитив очилмайди.


86. Аккредитивда назарда тутилган сумма электрон тўловлар тизими орқали маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкнинг ҳисобварағига мижознинг аризасига асосан ўтказилади. Бунда банк аккредитивда назарда тутилган сумма маблағларни олувчининг ҳисобварағига келиб тушганлиги ҳақида уни хабардор қилади.


87. Электрон тўловлар тизими орқали келиб тушган аккредитивга аризалар банк томонидан икки нусхада чоп этилиб, унинг бир нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади, иккинчи нусхаси "Тўлов муддатини кутаётган ҳисоб-китоб ҳужжатлари" (1-картотека) 90962 баланс ҳисобварағига жойлаштирилади.


88. Аккредитивнинг муддати тугагунига қадар маблағларни олувчи ва маблағларни тўловчи ўртасида тузилган шартномада белгиланган ва маблағларни олувчи томонидан аккредитив шартлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар икки нусхада тақдим қилинган тақдирда, тегишли сумма унинг ҳисобварағига ўтказиб берилади. Бунда банк томонидан маблағларни олувчининг аккредитив шартларига риоя қилганлиги ҳамда уларнинг бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тўғри расмийлаштирганлиги текширилиши шарт.


89. Маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчи ўртасида тузилган аккредитив бўйича шартномада белгиланган шартларнинг биттаси бажарилмаган тақдирда ҳам аккредитив бўйича тўловлар амалга оширилмайди.


90. Маблағларни олувчининг ҳисобварағига маблағларни ўтказишда банк томонидан тўрт нусхада мемориал ордер расмийлаштирилиб, унинг "Тўлов мақсади" графасида тўлов қайси шартнома асосида амалга оширилаётган бўлса, шу шартноманинг тартиб рақами ва санаси кўрсатилади. Бунда мемориал ордернинг:

биринчи нусхаси - тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси билан бирга банкнинг кунлик ҳужжатлари йиғмажилдига тикиб қўйилади;

иккинчи ва учинчи нусхалари - уларга тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси илова қилинган ҳолда маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка юборилади;

тўртинчи нусхаси - шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан бирга маблағларни олувчига берилади ҳамда аккредитив бўйича тўланган сумма "Тўлов муддатини кутаётган ҳисоб-китоб ҳужжатлари" (1-картотека) 90962 баланс ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилади.


91. Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан аккредитивнинг ижро этилганлиги тўғрисидаги ҳужжат маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкдан олинганидан сўнг, аккредитив суммаси кўзда тутилмаган ҳоллар ҳисобварағидан мемориал ордерга асосан ҳисобдан чиқарилади ва мемориал ордернинг бир нусхаси тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда маблағларни тўловчига берилади.


92. Аккредитив маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкда:

аккредитив муддати тамом бўлгач;

маблағларни олувчининг аккредитивнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар ундан фойдаланишдан воз кечиши ҳақидаги аризасига кўра, агар бундай воз кечиш мумкинлиги аккредитив шартларида назарда тутилган бўлса;

маблағларни тўловчининг аккредитивни бутунлай ёки қисман чақириб олиш ҳақидаги талабига мувофиқ, агар бундай чақириб олишга аккредитив шартлари бўйича йўл қўйилса, ёпилади.

Аккредитив ёпилганлиги ҳақида маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкни хабардор қилиши керак.


93. Аккредитив маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан хабарнома олинган кунда "Мижозларнинг аккредитивлар бўйича депозитлари" 22602 баланс ҳисобварағидаги суммадан кам бўлмаган суммага камайтирилади ёки ёпилади.


94. Қопланган (депонентланган) аккредитивнинг фойдаланилмаган суммаси аккредитив ёпилиши билан бир вақтда маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка қайтариб берилиши керак. Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк қайтариб берилган суммаларни маблағларни тўловчининг маблағлар депонентланган ҳисобварағига киритиб қўйиши шарт.


95. Аккредитивдан тўлиқ фойдаланилмаганлиги сабабли, маблағлар тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка қайтарилган тақдирда, банк томонидан очилган кўзда тутилмаган ҳолатлар баланс ҳисобварағи ҳам ёпилади.


96. Аккредитив бўйича қисман тўловлар амалга оширилган тақдирда, маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк амалга оширилган қисман тўловларни кўзда тутилмаган ҳолатлар баланс ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариб боради.



VIII БОБ. ЧЕКЛАР БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБЛАР


97. Чек - чек берувчининг ҳисобварағидан чек олувчининг ҳисобварағига чекда белгиланган суммани ўтказиш бўйича топшириқ назарда тутилган ҳисоб-китоб ҳужжати.


98. Чеклар банклар буюртмасига мувофиқ "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади. Чекнинг серияси ва тартиб рақами, маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва фирма белгиси босма шаклда чоп этилади.


99. Чеклар жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги нақд пулсиз ҳисоб-китобларда қўлланилади.


100. Чекнинг максимал суммаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан, минимал суммаси, шунингдек чекнинг амал қилиш муддати банклар томонидан белгиланади.


101. Банк томонидан чек берилганда жисмоний шахснинг аризасига асосан чекнинг суммасига "Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар" 20206 баланс ҳисобварағида алоҳида иккиламчи шахсий ҳисобварақ очилади ва тўловлар ушбу ҳисобварақ орқали амалга оширилади.


102. Чек жисмоний шахслар томонидан омонат ҳисобварағидаги маблағлар ёки топширилган нақд пул маблағлари ҳисобидан берилади.


103. Чек амал қилиш муддати давомида банкка тақдим қилинмаган бўлса, у ҳолда чек суммаси "Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари" 29842 баланс ҳисобварағида ҳисобга олинади. Чек эгаси амал қилиш муддати тугаган чек билан банкка мурожаат қилган тақдирда, банк чек эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида чекни қабул қилиши ва унда кўрсатилган суммани тўлаб бериши лозим.


104. Чекларни бериш тартиби:

а) чек берилаётган вақтда, унда банкнинг масъул ходими томонидан қуйидаги реквизитлар кўрсатилиши шарт:

чек берилган сана;

чек бўйича бериладиган сумма;

жисмоний шахснинг (чек берувчининг) фамилияси, исми ва отасининг исми;

шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси ва тартиб рақами;

чек берувчининг ҳисобварағи;

чек берган банкнинг номи ва уникал коди (хос рақами);

чек амалда бўладиган охирги сана.

Мазкур реквизитлар тўлдирилгандан сўнг, банк бухгалтери ва кассири томонидан чекка имзо қўйилиб, кесиш чизиғида қолган сонлар чек суммасига мувофиқ бўлиши ва муҳр билан тасдиқланиши керак. Чек милки имзолаш учун чек олувчига берилиши керак. Чекнинг серияси ва тартиб рақами, чек ёзилган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, шунингдек чек суммаси ва унинг келиб чиқиш манбалари кўрсатилган ҳолда алоҳида дафтарга ёзиб қўйилади;

б) банк кассири банкнинг масъул ходимидан барча зарур ҳужжатларни олгач:

ҳужжатларни тўғри расмийлаштирганлигини текширади ва уларни имзолайди;

чек олувчи шахсни чақиради, ундан чек учун тўловни қабул қилади;

чек олувчига чекни беради;

амалиёт кунининг охиригача чек милкини ўзида сақлайди;

в) амалиёт кунининг охирида банк кассири нақд пулларда олинган сумма ва омонат дафтарчасидан ҳисобдан чиқарилган суммани кўрсатади ҳамда чекнинг милкларини банкнинг масъул ходимига топширади.

Чекнинг милки "Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар" 20206 баланс ҳисобварағидаги алоҳида иккиламчи шахсий ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш учун келгунга қадар банкда сақланади. Чекларнинг милклари банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

г) чек бланкини тўлдиришда хатога йўл қўйилган тақдирда, ушбу бланк бузилган деб топилади ва ўрнига янгиси тўлдирилади.

Бузилган чек бланки қуйидаги тартибда ҳисобдан чиқарилади:

"ҳисоб-китоб чеки" деган сўзларнинг бир қисми қирқиб олинади;

чек бланкига "бузилган" деган ёзув киритилади ва сана кўрсатилади;

бош бухгалтер ва кассир томонидан имзоланади;

д) қабул қилинган, ишлатилган ва қайтарилган чек бланкларининг ҳисоби қатъий ҳисобда турувчи бланклар ҳисоби қайд этиб бориладиган дафтарда ва кўзда тутилмаган ҳолатлар баланс ҳисобварағида юритилади. Амалиёт куни давомида чек бланклари чиқим ордери бўйича кўзда тутилмаган ҳолатлар баланс ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариб борилади.


105. Чеклар билан тўловлар қуйидагича амалга оширилади:

а) чек тўловга тақдим қилингандан сўнг, чекни тўловга қабул қилган ташкилот ходими чекнинг орқа томонига ташкилот муҳри ва мансабдор шахсининг имзосини қўяди;

б) товар (иш, хизмат) қиймати чекда кўрсатилган суммадан кам бўлган тақдирда, чекни тўловга қабул қилган ташкилот ушбу чек суммасининг 25 фоизигача бўлган қийматини нақд пулда бериши мумкин;

в) тўловга қабул қилинган чеклар уни тўловга қабул қилган ташкилот томонидан хизмат кўрсатувчи банкка пул тушуми билан бирга инкассатор орқали юборилади;

г) банк томонидан қабул қилинган чеклар бўйича тўловлар қуйидаги тартибда амалга оширилади:

чек берувчи ва чек олувчига битта банк томонидан хизмат кўрсатилган тақдирда, чеклар бўйича тўловлар чекни тўловга қабул қилган ташкилот ҳисобварағининг кредити ва "Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар" 19903 баланс ҳисобварағи орқали чек тақдим этувчи ҳисобварағининг дебети бўйича ўтказилади. Чекнинг асл нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

чек берувчи ва чек олувчига турли банклар томонидан хизмат кўрсатилган тақдирда:

чекда кўрсатилган сумма чек олувчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан чек олувчининг ҳисобварағига ўтказилади;

банкнинг электрон ҳисоб-китоб чеки электрон тўловлар тизими орқали чек берувчига хизмат кўрсатувчи банкка юборилади ҳамда чекнинг асл нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

электрон чекда кўрсатилган сумма чек берувчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан дастурий равишда чек берувчининг иккиламчи ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилади ҳамда электрон чек чоп этилиб, банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

д) чек меросхўрлар ва бошқа ваколатли шахслар томонидан чекнинг амал қилиш муддати ўтганлигидан қатъи назар, хизмат кўрсатувчи банкка тақдим қилиниши мумкин. Банк томонидан меросхўрлар ва бошқа шахсларнинг чекни тасарруф қилиш учун ваколатлилиги аниқлангач, чекда кўрсатилган сумма тўлаб берилади;

е) фойдаланилмаган чеклар банкка тақдим қилинган тақдирда, банк ходими:

чекнинг ҳақиқийлигини ва уни тақдим қилган шахснинг ваколатлилигини текширади;

чекнинг олд томонига "Сумма _______-сонли ҳисобвараққа ўтказилсин" деб устхат ёзади;

чекни бош бухгалтерга беради;

ж) йўқотилган чеклар бўйича унда кўрсатилган сумма ҳисобдан чиқарилганлиги учун банк жавоб бермайди.



IX БОБ. БПКлар БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБЛАР


106. БПК - банк томонидан эмиссия қилинган, персонализацияланган, тўлов воситаси сифатида ишлатиладиган ва ўз сақловчисига банк ҳисобварағидаги маблағлари доирасида операцияларни, жумладан, ҳисобварақ орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни (тўловларни) амалга ошириш, ундан нақд пул маблағларини ва банк кредитини олиш имконини берувчи банк пластик картаси.


107. БПКлардан жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган нақд пулсиз ҳисоб-китобларда, шунингдек нақд пул берадиган шохобчалар ва банкоматлардан нақд пул маблағларини олишда фойдаланилади.


108. Халқаро БПКлар ваколатли банклар томонидан муомалага чиқарилади ва уларга хизмат кўрсатилади.


109. БПКларга хизмат кўрсатиш бўйича тузиладиган шартнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши шарт:

тарафларнинг номи;

шартнома предмети;

тарафларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

тарафларнинг жавобгарлиги;

ҳисоб-китобларни амалга ошириш шартлари;

шартноманинг амал қилиш муддати ва уни бекор қилиш шартлари;

низоларни ҳал қилиш тартиби;

тарафларнинг юридик манзили.


110. БПКлар персонализация қилинган тақдирда, унда қуйидаги реквизитлар кўрсатилиши шарт:

идентификацияловчи маълумотлар (БПКнинг серияси ва тартиб рақами);

банк-эмитентнинг уникал коди (хос рақами);

ҳисобварақнинг тартиб рақами ва БПК сақловчисининг фамилияси, исми, отасининг исми (ташкилотнинг номи);

БПКнинг амал қилиш муддати.

БПКга операцияларни амалга ошириш ва улар ҳисобини олиб бориш учун бошқа қўшимча маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.


111. Қайта персонализация қилиш учун банкка қайтарилган БПКлар ҳисоби "Сақланаётган қимматбаҳо буюмлар" 93609 кўзда тутилмаган ҳолатлар баланс ҳисобварағининг алоҳида шахсий ҳисобварағида юритилади.


112. БПКлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган ҳисоб-китоблар қоғозда (слип, электрон терминал квитанцияси) ёки электрон шаклда (банкомат ёки терминалнинг электрон ҳужжати) ёки бошқа маълумотномалар билан тасдиқланади. Бунда мазкур маълумотномалар ҳисоб-китобларни амалга оширишда иштирок этувчи томонларга етарли нусхаларда шакллантирилади. Маълумотномалар БПК орқали амалга оширилган операциялар тўғрисидаги барча маълумотларни ўз ичига олиши керак.


113. Маълумотномаларда БПК ва БПК сақловчиларнинг банкдаги ҳисобварақлари реквизитлари, шунингдек ташкилотлар, нақд пул бериш пунктлари ва банкоматларнинг ҳисобварақлари реквизитлари бўлиши шарт.


114. Электрон маълумотномалар банк-эквайерга, банк-эмитентга ёки шартномада назарда тутилган процессинг марказига юборилади.


115. БПКлар бўйича банклар ўртасидаги ҳисоб-китоблар:

электрон тўловлар тизими орқали умумий асосда амалга оширилади;

амалиёт куни давомида ўзаро мажбуриятларни якуний ҳисоб-китоби ва якуний ҳисоб-китоблар суммасини банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари орқали ҳисобга ўтказиш асосида ҳисоб-китоб иштирокчилари томонидан ташкил қилинган процессинг маркази орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш.


116. Амалга оширилган операциялар бўйича умумий ҳисоб-китоблар электрон тўловлар тизими орқали қуйидагича амалга оширилади:

а) банк-эмитент томонидан авторизация қилинмаган ҳолда амалга оширилган ҳисоб-китобларда:

банк томонидан хизмат кўрсатилаётган ташкилотдан олинган электрон ҳужжатлар асосида банк-эквайер унинг ҳисобварағига тегишли маблағларни ўтказади, бунда автоматик равишда дебет электрон мемориал ордер шаклланади ва электрон тўловлар тизими орқали банк-эмитентга юборилади;

мижознинг БПК ҳисобварағидаги маблағлар банк-эмитент томонидан дебет электрон мемориал ордер асосида дастурий равишда ҳисобдан чиқарилади. Дебет электрон мемориал ордер рўйхат кўринишида чоп этилиб, банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

б) банк-эмитент томонидан авторизация қилинган ҳолда амалга оширилган ҳисоб-китобларда:

банк томонидан хизмат кўрсатилаётган ташкилотдан олинган электрон ҳужжатлар асосида банк-эквайерда автоматик равишда электрон хабарнома шаклланади ҳамда ўтказмаларни авторизация қилиш ва амалга ошириш учун электрон тўловлар тизими орқали банк-эмитентга юборилади;

банк-эмитент электрон хабарнома асосида транзакцияни авторизация қилиб, маблағларни электрон тўловлар тизими орқали тегишли ташкилотлар ҳисобварағига ўтказиш учун банк-эквайерга юборади ҳамда маблағларни БПК ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариш учун электрон мемориал ордерни дастурий равишда шакллантиради;

маблағлар банк-эквайер томонидан банк-эмитентдан олинган электрон мемориал ордер асосида тегишли ташкилотларнинг ҳисобварағига ўтказилади ва мемориал ордер рўйхат кўринишида чоп этилиб, банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади.


117. Процессинг маркази орқали ҳисоб-китоблар қуйидагича амалга оширилади:

амалиёт куни давомида БПКлар бўйича процессинг маркази орқали амалга оширилган барча операциялар ҳисоб-китоб иштирокчилари учун очилган алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади;

якуний суммалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоб марказида очилган банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари орқали шартномада назарда тутилган муддатда ўтказилади;

банклар томонидан процессинг марказидан олинган маълумотлар асосида мижознинг БПК ҳисобварағига маблағлар ўтказилади ёки ҳисобдан чиқарилади.



X БОБ. ЮРИДИК ШАХСНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ТУГАТИШ ВАҚТИДА МАБЛАҒЛАРНИ

ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ


118. Қайта ташкил этилаётган (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) юридик шахснинг ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича тўловлар қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг асосий ҳисобварағидан амалга оширади.


119. Кредиторлар ва ҳуқуқий ворис ўртасида низо юзага келган тақдирда, маблағлар суд қарорига асосан ҳуқуқий вориснинг ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилади.


120. Тугатилаётган юридик шахснинг ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш зарурлиги тўғрисида тугатиш комиссияси томонидан банкка ариза тақдим қилинади ҳамда тугатилаётган юридик шахснинг барча ҳисобварақлари тугатиш комиссиясининг ихтиёрига ўтади.

Тугатилаётган юридик шахснинг имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчаси ўз кучини йўқотган деб топилиб, унинг ўрнига тугатиш комиссияси аъзоларининг имзо намуналари туширилган имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча расмийлаштирилади. Бунда имзо намуналари ўз кучини йўқотган деб топилмаган шахсларнинг топшириқларига асосан тугатилаётган юридик шахснинг ҳисобварақларидан маблағларнинг ҳисобдан чиқарилганлиги учун банклар жавобгар бўлмайди.



XI БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


121. Ҳисоб-китоб интизомига риоя қилмаган банклар Ҳисоб рақамлар очиш, мижозлар ҳисоб рақамларидан маблағларни ўтказиш ва кўчириш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул бериш бўйича белгиланган талабларни бузганлик учун тижорат банкларига жазо жарималарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1044, 2001 йил 30 июнь) мувофиқ жавобгар бўлади.


122. Банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари орқали ўтказиладиган операциялар, агар овердрафт (қисқа муддатли кредит бериш) назарда тутилмаган бўлса, банкларнинг вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар доирасида амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА

МЕМОРИАЛ ОРДЕР РАҚАМИ



Сана

кк.оо.йййй


Маблағларни тўловчининг номи


ДЕБЕТ

Маблағларни тўловчининг ҳисобварағи


Маблағларни тўловчининг СТИРи


Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк номи


Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк коди


Сумма


Маблағларни олувчининг номи


КРЕДИТ

Маблағларни олувчининг ҳисобварағи


Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк номи


Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк коди


Сумма (сўз билан)

    

         

         

      


Тўлов мақсади


        


Раҳбар


Бош бухгалтер



(Ф.И.О., имзо)


(Ф.И.О., имзо)

М.Ў.

             



Текширилган


Маъқулланган


Банк томонидан ўтказилган

              


Банк

имзо


имзо


имзо


          





Низомга

2-ИЛОВА

ТЎЛОВ ТОПШИРИҚНОМАСИ РАҚАМИ



Сана

кк.оо.йййй


Маблағларни тўловчининг номи


ДЕБЕТ

Маблағларни тўловчининг ҳисобварағи


Маблағларни тўловчининг СТИРи


Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк номи


Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк коди


Сумма


Маблағларни олувчининг номи


КРЕДИТ

Маблағларни олувчининг ҳисобварағи


Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк номи


Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк коди


Сумма (сўз билан)

    

         

         

      


Тўлов мақсади


        


Раҳбар


Бош бухгалтер



(Ф.И.О., имзо)


(Ф.И.О., имзо)

М.Ў.

             



Текширилган


Маъқулланган


Банк томонидан ўтказилган

              


Банк

имзо


имзо


имзо


          





Низомга

3-ИЛОВА

ТЎЛОВ ТАЛАБНОМАСИ РАҚАМИ



Сана

кк.оо.йййй


Маблағларни тўловчининг номи


ДЕБЕТ

Маблағларни тўловчининг ҳисобварағи


Маблағларни тўловчининг СТИРи


Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк номи


Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк коди


Сумма


Маблағларни олувчининг номи


КРЕДИТ

Маблағларни олувчининг ҳисобварағи


Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк номи


Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк коди


Сумма (сўз билан)

    

         

         

      


Тўлов мақсади


        


Раҳбар


Бош бухгалтер



(Ф.И.О., имзо)


(Ф.И.О., имзо)

М.Ў.

             



Текширилган


Маъқулланган


Банк томонидан ўтказилган

              


Банк

имзо


имзо


имзо


          





Низомга

4-ИЛОВА

ИНКАССО ТОПШИРИҚНОМАСИ РАҚАМИ



Сана

кк.оо.йййй


Маблағларни тўловчининг номи


ДЕБЕТ

Маблағларни тўловчининг ҳисобварағи


Маблағларни тўловчининг СТИРи


Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк номи


Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк коди


Сумма


Маблағларни олувчининг номи


КРЕДИТ

Маблағларни олувчининг ҳисобварағи


Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк номи


Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк коди


Сумма (сўз билан)

    

         

         

      


Тўлов мақсади


        


Раҳбар


Бош бухгалтер



(Ф.И.О., имзо)


(Ф.И.О., имзо)

М.Ў.

             



Текширилган


Маъқулланган


Банк томонидан ўтказилган

              


Банк

имзо


имзо


имзо


          





Низомга

5-ИЛОВА

АККРЕДИТИВГА АРИЗА РАҚАМИ



Сана

кк.оо.йййй


Маблағларни тўловчининг номи


ДЕБЕТ

Маблағларни тўловчининг ҳисобварағи


Маблағларни тўловчининг СТИРи


Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк номи


Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк коди


Сумма


Маблағларни олувчининг номи


КРЕДИТ

Маблағларни олувчининг ҳисобварағи


Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк номи


Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк коди


Сумма (сўз билан)

    

Таъсир муддати


Шартнома рақами


Буюртма рақами


Буюртма санаси


    

         

         

Товар (иш, хизмат) номи


Ҳужжат тури


Қўшимча шартлар


Раҳбар





(Ф.И.О)


(имзо)

Бош бухгалтер





(Ф.И.О)


(имзо)

М.Ў.


             



Текширилган


Маъқулланган


Банк томонидан ўтказилган

              


Банк

имзо


имзо


имзо


          





Низомга

6-ИЛОВА



олд томони























ТИЖОРАТ БАНКИНИНГ

ҲИСОБ-КИТОБ ЧЕКИ МИЛКИ

(КОРЕШОГИ)



юз минг сўм



(Банк-эмитентнинг номи)

(Банкнинг эмблемаси)













9       8      7       6       5       4      3       2      1

ЮМ ЮМ ЮМ ЮМ ЮМ ЮМ ЮМ ЮМ ЮМ




ТИЖОРАТ БАНКИНИНГ ҲИСОБ-КИТОБ ЧЕКИ



Серияси____ №___________________






Серияси _______ № ______________________



































(фамилияси)




ўн минг сўм




(суммаси рақам билан)














9     8       7      6    5      4     3      2     1

ЎМ ЎМ ЎМ  ЎМ ЎМ ЎМ ЎМ ЎМ ЎМ
















(исми)







(суммаси сўз билан)



































(отасининг исми)




минг сўм




(чек берувчининг Ф.И.О.)














9      8      7     6    5      4    3      2      1

МС МС МС МС МС МС МС МС МС




Шахсни тасдиқловчи ҳужжат серияси _______ № _______



(сумма сўз билан)







































Чек





  Чек





(бўлим (филиал) номи)




юз сўм




берувчининг ҳисобварағи

  берувчи банк коди














9       8      7       6    5      4      3       2     1

ЮС ЮС ЮС ЮС ЮС ЮС ЮС ЮС ЮС
















Чек




гача ҳақиқий







Чек берувчи банк номи









(кк.оо.йййй)




























Бухгалтер









ўн сўм




Чек





гача ҳақиқий.






(имзо)




9    8    7     6     5    4    3     2     1

ЎС ЎС ЎС ЎС ЎС ЎС ЎС ЎС ЎС






(кк.оо.йййй.)







Кассир



























(имзо)













Чек берилган сана








Чек берувчи









бир сўм









(кк.оо.йййй.)






(имзо)




9     8    7    6    5    4    3    2    1

БС БС БС БС БС БС БС БС БС




Бухгалтер



Кассир






















(имзо)




(имзо)























М.Ў.









































орқа томони


Чек қабул қилувчи

ташкилот белгиси



М.Ў. Имзо _____________


Тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеки қаерда берилганлигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товар (иш, хизмат) учун ташкилотлар томонидан сўзсиз равишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда қабул қилинади.


Чекни шахсни тасдиқловчи ҳужжатдан алоҳида сақланг!



Чекни бериш вақтида тўлдирилади:


Чек берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати маълумотлари


Серияси _____ N ___________

__________________________

(берилган вақти)


          





Чек қабул қилувчи томонидан тўлдирилади



__________________________

(берилган жойи)


Чек қабул қилувчи

ташкилот номи_______________________________________________________

Чек қабул қилувчининг ҳисобварағи ___________________________

Чек қабул қилувчи

банкнинг коди_______________________________________________________

Чек қабул қилувчи

банкнинг номи______________________________________________________

Чекни қабул

қилиш санаси_____________________________________________________

(кк.оо.йййй.)


Чек қабул қилувчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан тўлдирилади


Чекни тўлаш санаси_________________________________________

(кк.оо.йййй.)

Банк

бухгалтерининг имзоси _____________________________________




  

Бухгалтер _________________

              (имзо)


Банк штампи

        





      





Низомга

7-ИЛОВА

РЕЕСТР РАҚАМИ



Сана

кк.оо.йййй


Маблағларни олувчининг номи


Маблағларни олувчининг ҳисобварағи




Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк номи


Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк коди


            

20 __ йил ____ _________________ дан бошлаб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўлов талабномалари қуйидаги суммада инкассога тақдим этилади:

    

Тўлов

талабномасининг

рақами


Маблағларни

тўловчига хизмат

кўрсатувчи банк коди


Маблағларни

тўловчининг

ҳисобварағи


Сумма




















Жами:



Маблағларни олувчининг

имзоси ва муҳри

Банк томонидан текширилган

(сана, имзо ва муҳр)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 10 июнь, 23-сон, 309-модда