Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Жисмоний шахсларга солиқ солиш / Жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқлар ва фуқароларнинг суғурта бадаллари / 2010-2013 /

Тураржойни ижарага беришдан олинган даромадларни декларациялаш тартиби (СБХ, 22-сон, 2013 йил 4 июнь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



АГАР КВАРТИРА "ПУЛ ИШЛАСА"...


Турар жойни ижарага беришдан олинган даромадларни декларациялаш тартибини тушунтириб берсангиз. Мен Бухорода яшайман. 10 майда бошқа жисмоний шахс билан квартирани ижарага бериш шартномасини туздим ва нотариал тасдиқлатдим. Шартномага кўра квартира 1 июндан бошлаб ярим йилга, муддатини бундан кейин узайтириш имконияти билан ижарага берилади. Ижара ҳақи суммаси - 400000 сўм, квартиранинг умумий майдони - 68 кв.м. Пенсиядан ташқари бошқа даромад олмайман.

Мен солиқ органига декларацияни қайси муддатда тақдим этишим ва уни қандай тўлдиришим лозим? Солиқ қанча миқдорда тўланади?


Газетхон.


- Мол-мулкни жисмоний шахсларга ижарага беришдан олинадиган даромадлар тўғрисида дастлабки декларация ижарадан даромад олина бошланган кундан бошлаб биринчи ой тугаганидан кейин 5 кун ичида берилади (Солиқ кодекси (СК) 192-моддаси). Декларацияни ижарага берувчи доимий яшаш жойидаги солиқ инспекциясига МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган шаклда (қарорга 2-илова) тақдим этади.

Дастлабки декларацияни (ижара шартномаси нусхаси билан бирга) сиз ДСИга жорий йилнинг 5 июлидан кечиктирмай тақдим этишингиз керак, чунки сизнинг ҳолатда ижарадан даромад олишнинг биринчи ойи июнь ҳисобланади. Декларация асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси ҳисобланади, у ижарадан олинган даромадлардан тўланиши керак. Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга энг кам ставкада (2013 йилда - 8%) солиқ солинади. Солиқ ҳар ойда, даромад олинган ойдан кейинги ойнинг 5-кунигача тўланади (СКнинг 193-моддаси). Яъни июнь учун ижарадан олинган даромад солиғини 5 июлгача, июль учун - 5 августгача тўлашингиз керак ва ҳоказо.

Солиқ суммаси шартномага кўра ижара ҳақи суммасидан келиб чиқиб, бироқ турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкаларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Агар шартномага кўра ижара ҳақи энг кам ставкалар асосида ҳисобланганидан кам бўлса, солиқ органи солиқни ижара ҳақининг энг кам ставкалари бўйича белгиланадиган суммадан ҳисоблайди. 2013 йил учун улар Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 25-иловада белгиланган ва умумий майдоннинг 1 кв.м учун:

Тошкент ш. учун - 3000 сўмни;

...
Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск