язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш/ Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари бериш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 14.06.2013 й. 2469-сон билан рўйхатга олинган қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 11.05.2013 й. 98-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 14 июнда 2469-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг

2013 йил 11 майдаги

98-сон буйруғига

ИЛОВА



Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар

ва огоҳлантириш талонлари бериш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) мувофиқ тракторлар, ўзиюрар машиналар, йўл қурилиш ва мелиоратив техникаларни (бундан буён матнда техника деб юритилади) бошқариш ҳуқуқини бериш учун тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонларини бериш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонларини бериш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекциясининг ҳудудий органлари томонидан мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.


2. Техника йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ёки махсус ўқув муассасаларида таълим олган фуқароларга тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонини бериш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Машина ва асбоб-ускуналарнинг техника ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияларининг буйруғи билан ташкил этилган комиссиялар (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.


3. Комиссия таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Машина ва асбоб-ускуналарнинг техника ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекциясининг Қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича туман ва шаҳар инспектори (бундан буён матнда давлат инспектори деб юритилади), туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими мутахассиси ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг соҳа бўйича ўқитувчиси киритилади.

Давлат инспектори комиссия раиси ҳисобланади.


4. Тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талони тегишли туманда доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтган фуқароларга берилади.



II БОБ. ТРАКТОРЧИ-МАШИНИСТЛАРНИНГ

БИЛИМЛАРИНИ ТЕКШИРИШ, ГУВОҲНОМАЛАР

ВА ОГОҲЛАНТИРИШ ТАЛОНЛАРИНИ БЕРИШ


5. Техника йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ёки махсус ўқув муассасаларида таълим олган фуқаролар тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонини олиш учун давлат инспекторига қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қиладилар:

давлат инспекторининг номига ариза;

тиббий кўрик маълумотномаси;

фуқаролик паспортининг нусхаси;

техника йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ёки махсус ўқув муассасалари томонидан берилган диплом ёки гувоҳноманинг нусхаси;

3 х 4 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат;

тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонини олиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.


6. Имтиҳонлар олишда тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан:

йўл ҳаракати қоидалари бўйича имтиҳонлар олинганлиги учун - 0,04;

техникани эксплуатация қилиш қоидалари бўйича имтиҳонлар олинганлиги учун - 0,23;

ҳайдаш кўникмалари қоидалари бўйича имтиҳонлар олинганлиги учун - 0,23;

гувоҳнома берилганлиги учун - 0,17;

огоҳлантириш талони берилганлиги учун - 0,08 миқдорда йиғим ундирилади.

Ҳар бир такрорий имтиҳон учун кўрсатилган сумма 2 баробар миқдорида ундирилади.

Йўқолган тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонлари ўрнига янгилари берилганлиги учун кўрсатилган сумма 5 баробар миқдорда ундирилади.

7. Тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонини олиш учун йўл ҳаракати қоидаларидан, техникани эксплуатация қилиш қоидаларидан ва ҳайдаш кўникмалари қоидаларидан имтиҳон топширилади.


8. Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонларини беришда имтиҳон якунлари бўйича мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ далолатнома тузилади.


9. Тракторчи-машинистлар мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган имтиҳонларнинг қайси биридан ўтолмаган бўлсалар, 15 кундан кейин тегишли имтиҳонни такрорий топширишлари мумкин.


10. Мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган имтиҳонларнинг барчасидан ўтган тракторчи-машинистларга шу куннинг ўзида давлат инспектори томонидан тегишли тоифадаги гувоҳнома ва огоҳлантириш талони берилади.


11. Тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонини беришда техникани бошқариш учун рухсат этилган тоифалар устунига "рухсат этилган" сўзи билан муҳр қўйилади.

Рухсат берилмаган тоифа устунига эса "чизиқ" белгиси билан муҳр қўйилади.


12. Тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талони бериладиган техника турларига қараб А, B, C, D, E ва F тоифаларга бўлинади.

Ушбу тоифалар қуйидагича тавсифланади:

"А" тоифа - 14 kN (1,4 tk) гача классли ғилдиракли тракторлар;

"B" тоифа - 14 kN (1,4 tk) дан юқори классли ғилдиракли тракторлар;

"C" тоифа - занжирли тракторлар;

"D" тоифа - механик трансмиссияли ўзиюрар машиналар;

"E" тоифа - гидростатик трансмиссияли ўзиюрар машиналар;

"F" тоифа - мелиоратив ва йўл-қурилиши техникалари.


13. Тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талони 3 синфга бўлинади ва тракторчи-машинистларга:

III синф "А", "B", "C"; "D";

II синф "А", "B", "C"; "D", "E";

I синф "А", "B", "C"; "D", "E" ,"F" тоифадаги техникаларни бошқариш ҳуқуқи берилади.


14. III синф тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талони ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ёки махсус ўқув муассасаларини битирган ҳамда имтиҳонлардан ўтган фуқароларга берилади.


15. II ва I синф тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонини олиш учун талабгор III синф тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талони билан камида 2 йил иш стажига эга бўлган ҳамда техника йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ёки махсус ўқув муассасаларида 240 соатдан кам бўлмаган ўқув дастури асосида қайта ўқиган бўлиши лозим.



III БОБ. ТРАКТОРЧИ-МАШИНИСТ ГУВОҲНОМАСИ

ВА ОГОҲЛАНТИРИШ ТАЛОНИНИ АЛМАШТИРИШ


16. Тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талони яроқсиз ҳолатга келганда янгисига алмаштириб берилади.


17. Тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талони яроқсиз ҳолга келганда, янгисига алмаштириш учун тракторчи-машинист давлат инспекторига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

давлат инспектори номига ариза;

яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ёки огоҳлантириш талони;

белгиланган миқдорда йиғим тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат.


18. Тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талони йўқолганда, давлат инспекторига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

давлат инспектори номига ариза;

йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан гувоҳнома ёки огоҳлантириш талони олиб қўйилмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома;

тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талони берилган жойи ва санаси тўғрисида тегишли давлат инспектори томонидан бериладиган маълумотнома;

йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.


19. Давлат инспекторига барча ҳужжатлар тақдим этилган куни тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талони янгисига алмаштириб берилади.



IV БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


20. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар

ва огоҳлантириш талонларини беришда

имтиҳон якунлари бўйича

ДАЛОЛАТНОМА


________________ туман (шаҳар)


20__ йил "___" _________________ __________ рақамли

     

Т/р

Ф.И.О.


Туғилган

йил, кун,

ой


Ўқиган

муассасаси

номи, диплом

ёки гувоҳнома

рақами ва

санаси


Тиббий кўрик

маълумотнома

рақами ва

санаси


Имтиҳон натижалари


йўл

ҳаракатидан


техникани

эксплуатация

қилишдан


ҳайдаш

кўникма-

ларидан


ўтди


ўтмади


ўтди


ўтмади


ўтди


ўтмади


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11





















    

     

Комиссия раиси










(имзо)


(Ф.И.О.)






Комиссия аъзолари










(имзо)


(Ф.И.О.)
















(имзо)


(Ф.И.О.)
















(имзо)


(Ф.И.О.)






   

  

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 17 июнь, 24-сон, 322-модда