Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Ходимлар билан ҳисоб-китоблар / Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси: иш ҳақи, мукофотлар, компенсациялар /

Ўриндошлик асосида ишлаш, ўриндошнинг иш ҳақини ҳисоблаш ва унинг даромадларига солиқ солиш тўғрисида (СБХ, 23-сон, 2013 йил 11 июнь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



БИР ИШНИ БОШҚАСИ БИЛАН

БИРГА БАЖАРГАНДА


Ўриндошлик асосида ишлаш - ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши. Иш берувчи билан ўриндош ўртасидаги муносабатлар:

Меҳнат кодекси;

Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган, бундан кейин - 297-сон Низом) билан тартибга солинади.



ЎРИНДОШЛИК АСОСИДА ИШЛАШГА ЯРАМАЙСИЗ


Ходим ўриндошлик асосида ишлаши асосий иш жойида (ички ўриндошлик) ёхуд бошқа ташкилотда (ташқи ўриндошлик) ишлаши мумкин. Ходимнинг асосий иш жойи ҳисобланган ташкилотда ўриндошлик асосида ишлашга вақтинча бўлмаган ходимнинг ишини бажаришда ёки бўш лавозимдаги ишни бажаришда йўл қўйилади.

Ходимларни ўриндош сифатида ишга қабул қилишда 297-сон Низомнинг 4-бандида белгиланган чекловларни ёддан чиқармаслик лозим. Унга кўра қуйидагиларнинг ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланади:

18 ёшга тўлмаган шахслар;

агар шахснинг асосий иши меҳнатнинг ноқулай шарт-шароитлари билан боғлиқ бўлса, шундай шарт-шароитдаги ишларда ишлаш;

Президент Девони ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалар бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва аъзолари, Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари;

бир-бирига бўйсунувчи ёки бир-бирининг назоратидаги ташкилотларда давлат бошқаруви органлари мутахассислари - соғлиқни сақлашни бошқариш органларида банд бўлган врачлар ва таълимни бошқариш органларида банд бўлган ўқитувчилар бундан мустасно;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланган бошқа шахслар (ходимлар).

Ўриндошлик асосида ишлашга оид келтириб ўтилган чекловларни турли сабаблар тақозо этган. Масалан, алоҳида шарт-шароитлар ва меҳнат режими билан боғлиқ чекловлар ушбу шароитда қўшимча ишлаганда юзага келиши мумкин бўлган ходимлар саломатлиги ва ишлаб чиқариш хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи оқибатлардан қочиш мақсадида белгиланади. Ёхуд 18 ёшга тўлмаган шахслар ҳам бундай ходимлар учун иш вақтининг қисқартирилган муддати назарда тутилганлиги муносабати билан ўриндош сифатида ишга қабул қилинмайди (Меҳнат кодексининг 116-моддаси, бундан кейин - МК). Ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади (МКнинг 79-моддаси).



...
Время: 0.0084
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск