ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.06.1999 й. ПФ-2326-сон "Зулфия номидаги давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

10.06.1999 й.

N ПФ-2326



ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИНИ

ТАЪСИС ЭТИШ БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАРНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА


Аёлни муқаддас билиш, унга алоҳида эҳтиром кўрсатиш, озод ва обод юртимиз келажаги бўлган ҳар томонлама етук ёшларни тарбиялашдаги беқиёс ўрнини яна бир бор эътироф этиш, баркамол, оқила хотин-қизлар авлодини вояга етказиш, улар орасидаги иқтидорли ёшларнинг таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологияларини ривожлантириш ва жамоатчилик фаолиятидаги ютуқлари, тенгдошларининг миллий истиқлол ғоялари ва маданий-маънавий қадриятларга эътиқодининг юксалиши йўлидаги ибратли фаолияти, кенг кўламли ислоҳотларни жадаллаштиришдаги фаол иштирокини рағбатлантириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Фанлар академияси, Бадиий академия, "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази, Ёзувчилар, Бастакорлар, Меъморлар уюшмалари, "Олтин мерос", "Камолот", "Умид" "Улуғбек", "Наврўз" жамғармалари ва кенг жамоатчиликнинг Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис зтиш бўйича таклифлари маъқуллансин.

Зулфия номидаги Давлат мукофотини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри вакилаларига иккитадан ҳар йили Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида бериш мақсадга мувофиқ деб топилсин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳалари ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли хотин-қизларга берилади;

Зулфия номидаги Давлат мукофоти базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида тайинланади;

умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари бўлган ўқувчилари олий таълим муассасаларининг бакалавриатига, бакалавриат талабалари эса олий таълим муассасаларининг магистратурасига тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.

3. Зулфия номидаги Давлат мукофотининг Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Фанлар академияси, Бадиий академия, "Маънавият ва маърифат"жамоатчилик маркази ва бошқа тегишли жамоат ташкилотлари билан биргаликда ишлаб чиқилган кўкрак нишони ҳамда дипломи намунаси тасдиқлансин.


4. Зулфия номидаги Давлат мукофоти тўғрисидаги Низом 1-иловага, мукофот комиссияси тўғрисидаги Низом 2-иловага ва комиссия таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиши ҳамда унга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси раҳбарлик қилиши белгилаб қўйилсин.

6. Белгилансинки, Зулфия номидаги Давлат мукофотини бериш, унинг кўкрак нишонлари ва дипломини тайёрлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

7. Зулфия номидаги Давлат мукофоти Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси кенг жамоатчилик фикрини атрофлича ўрганиб, талабгорлар фаолиятини ҳар томонлама муҳокама қилиб чиқарган хулосалари асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан берилиши белгилаб қўйилсин.

8. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д. Ғуломова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов

             


























Время: 0.1580
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск