Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

1. 2013 йилнинг биринчи ярми учун ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар (СБХ, 28-сон, 2013 йил 16 июль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2013 ЙИЛНИНГ БИРИНЧИ ЯРМИ УЧУН ЖШДС,

ЯИТ ВА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ БЎЙИЧА СОЛИҚ

ҲИСОБОТИ ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШГА ДОИР

ТУШУНТИРИШЛАР



ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ДАРОМАД СОЛИҒИ


Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботининг шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар (бундан кейин - Маълумотлар);

Маълумотларга 1-илова - Жисмоний шахсларга тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммаларининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно) (бундан кейин - Маълумотларга 1-илова);

Маълумотларга 2-илова - Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаларининг расшифровкаси (бундан кейин - Маълумотларга 2-илова);

Маълумотларга 3-илова - Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси (бундан кейин - Маълумотларга 3-илова);

Маълумотларга 4-илова - Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси (бундан кейин - Маълумотларга 4-илова).

3 ва 4-иловалар йил давомида тақдим этилмайди, - улар ДСИга фақат йил якуни бўйича йиллик Маълумотларга қўшиб тақдим этилади. Шу тариқа, солиқ тўловчилар 2013 йилнинг биринчи ярми учун 25 июлдан кечиктирмай ДСИга фақат Маълумотларни ва уларга 1 ва 2-иловаларни тақдим этишлари лозим.

Қуйида 2013 йилнинг биринчи ярми учун ЖШДСга доир шаклларни тўлдириш бўйича тушунтиришлар келтирилади. Маълумотларда айрим кўрсаткичларни акс эттириш учун 1 ва 2-иловаларнинг маълумотларидан фойдаланилади. Шу сабабли аввал мазкур иловаларни тўлдириш керак. Бизнинг тавсияларда тушунтиришлар изчил равишда берилади - аввал Маълумотлар, сўнгра уларга иловалар.



ҲИСОБЛАНГАН ВА АМАЛДА ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР

СУММАЛАРИ ҲАМДА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН

ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИНИНГ УШЛАБ

ҚОЛИНГАН СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАР


001-сатрда ҳисобот йили бошидан даромадлар олган жисмоний шахсларнинг умумий сони кўрсатилади. Мазкур сатрда даромадлар олган барча жисмоний шахслар, ушбу даромадлар асосий ёки асосий бўлмаган иш жойида, тўлиқ ишланган ой ёки бир неча кун учун тўланганидан қатъи назар, ҳисобга олинади.


002-сатрда 001-сатрдан асосий иш жойида даромадлар олган жисмоний шахсларнинг сони ажратилади. Солиқ кодексининг (бундан кейин - СК) 22-моддасига мувофиқ иш берувчи ходимнинг меҳнат дафтарчасини юритадиган иш жойи асосий иш жойи ҳисобланади.


003-сатрда 001-сатрдан асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган шахслар сони ажратилади. Бунга ташқи ўриндошлар, мулкий ва бошқа даромадлар олувчи фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишловчи шахслар киритилади.


004-сатрда жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси - жами даромад кўрсатилади. СК 171-моддасига мувофиқ жами даромад таркибига қуйидагилар киради:

меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (СКнинг 172, 173, 174 ва 175-моддалари);

мулкий даромадлар (СК, 176-модда);

моддий наф тарзидаги даромадлар (СК, 177-модда);;

бошқа даромадлар (СК, 178-модда).

004-сатрнинг қиймати жисмоний шахсларнинг даромадларини ҳисобга олиш учун фойдаланиладиган барча ҳисобварақлардаги суммаларни қўшиш йўли билан (даромад турига қараб 6710, 6610, 6620, 6910 ва бошқа ҳисобварақлар ҳамда корхона

...
Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск