Умная подшивка
Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /2. 2013 йилнинг биринчи ярми учун ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар (НМ, 28-сон, 2013 йил 16 июль)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*
2013 ЙИЛНИНГ БИРИНЧИ ЯРМИ УЧУН ЖШДС,
ЯИТ ВА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ БЎЙИЧА СОЛИҚ
ҲИСОБОТИ ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШГА ДОИР
ТУШУНТИРИШЛАР
Охири. Боши "СБХ"нинг 2013 йил 16 июлдаги 28 (988)-сонида.
"СБХ"нинг 2013 йил 16 июлдаги 28-сонида "Norma Ekspert" мутахассислари томонидан тайёрланган 2013 йилнинг биринчи ярми учун жшдс, яит ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тайёрлашга доир тушунтиришлар чоп этилган. Қуйидаги материалда экспертларимиз аниқ мисолда жшдс, яит ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шакллари қандай тўлдирилишини кўрсатиб берганлар.
ЖШДС, ЯИТ ВА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ БЎЙИЧА СОЛИҚ
ҲИСОБОТИ ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШГА МИСОЛ
Корхонанинг (микрофирманинг) асосий фаолият тури консалтинг хизматларини кўрсатиш ҳисобланади. Корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси ўрнатилган, ходимлар сони 10 киши, шу жумладан 1 нафар ўриндош. Ўриндош даромадларидан унинг аризасига кўра ЖШДС энг юқори ставкада (22%) ушланади. Ходимлар иш ҳақининг 50%и пластик карточкаларга ўтказилади.
Январда жисмоний шахс (корхона ходими эмас) билан автотранспортни вақтинча ижарага олиш шартномаси тузилди. Ижара ҳақи суммаси шартномага мувофиқ 300 000 сўм.
Февралда муассис жисмоний шахсга 9 000 000 сўм дивиденд ҳисобланди. У мартда тўланди: пул билан - 4 800 000 сўм, натура шаклида (автомобиль) - 4 200 000 сўм.
Ярим йил якунлари бўйича жисмоний шахсларга ҳисоблаб ёзишлар, ушлаб қолишлар ва тўловларга доир қуйидаги маълумотлар мавжуд:
1.04.2013 йил ҳолатига сальдо |
Сумма (сўм) |
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва суғурта бадалларини чегирган ҳолда жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича қарздорлик, шу жумладан: |
4 042 144 |
солиқ солинадиган даромадлар |
3 245 424 |
ШЖБПҲ чегирилган ҳолда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш бўйича қарздорлик |
437 226 |
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар бўйича қарздорлик |
46 050 |
Фуқароларнинг суғурта бадалларини тўлаш бўйича қарздорлик |
276 300 |
(сўм)
Т/р |
Ҳисоблаб ёзишлар, ушлаб қолишлар, тўловлар |
I чорак учун жами |
Ҳисобот даври ойлари |
Ярим йил учун жами ортиб борувчи якун билан |
|||
апрель |
май |
июнь |
II чорак учун жами |
||||
Ходимнинг даромади сифатида қаралмайдиган иш берувчининг харажатлари (СК 171-моддасининг иккинчи қисми)* |
|||||||
Белгиланган меъёр доирасида хизмат сафари харажатлари (суткалик пуллардан ташқари, ҳужжатлар билан тасдиқланган) |
500 000 |
- |
- |
- |
- |
500 000 |
|
Белгиланган меъёр доирасида суткалик пуллар |
79590 |
- |
- |
- |
- |
79590 |
|
Шахсий автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун белгиланган меъёр доирасида компенсация (ЭКИҲнинг 2 баравари) |
477 540 |
159 180 |
159 180 |
159 180 |
477 540 |
955 080 |
|
1-бўлим бўйича жами* |
1 057 130 |
159 180 |
159 180 |
159 180 |
477 540 |
1 534 670 |
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (СКнинг 172-175-моддалари) |
|||||||
Ходимларнинг асосий иш жойи бўйича иш ҳақи |
8 100 000 |
2 700 000 |
2 700 000 |
2 700 000 |
8 100 000 |
16 200 000 |
|
Ўриндошлик бўйича ишловчи ходимнинг иш ҳақи |
450 000 |
150 000 |
150 000 |
150 000 |
450 000 |
900 000 |
|
Ходимларнинг асосий иш жойи бўйича мукофот |
900 000 |
- |
900 000 |
- |
900 000 |
1 800 000 |
|
Меъёрдан ортиқча суткалик пуллар |
70 410 |
- |
- |
- |
- |
70 410 |
|
Овқатланиш учун қўшимча тўловлар |
2 700 000 |
990 000 |
990 000 |
900 000 |
2 880 000 |
5 580 000 |
|
Таътил пуллари |
- |
- |
243 400 |
- |
243 400 |
243 400 |
|
2-бўлим бўйича жами |