язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Солиққа тортиш тўғрисидаги умумий қоидалар/ Давлат солиқ қўмитасининг 2013-32-сон, Молия вазирлигининг 61-сон "Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 26.06.2013 й. Қарори (АВ томонидан 22.07.2013 й. 2200-3-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.07.2013 й.

N 2200-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

26.06.2013 й.

N 2013-32


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.06.2013 й.

N 61


ҚАРОРИ



Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг

энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган

ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб

чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4453-сон Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 327-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-1887-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2011 йил 2 февралдаги 2011-5, 6-сон қарори билан тасдиқланган Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2200, 2011 йил 23 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 79-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Молия вазири

Р. Азимов

        





Қарорга

ИЛОВА



Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг

энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган

ҳолда  солиқлар  ва  бошқа  мажбурий  тўловларни

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 12-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Календарь йил давомида ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг белгиланган энг кам меъёрларини ҳисобга олган ҳолда тўловларни ҳисоблаш ва тўлашга ўтилганда ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблаш учун асос бўладиган кўрсаткичлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сонли "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12 (1)-сон) билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига асосий фаолият турига боғлиқ ҳолда тасдиқланган шаклда илова қилинадиган Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб (кейинги ўринларда Маълумотнома-ҳисоб-китоб деб юритилади) бўйича қабул қилинади.".


2. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Мазкур Низом татбиқ этиладиган солиқ тўловчилар асосий фаолият турига боғлиқ ҳолда тасдиқланган шакл бўйича ортиб борувчи якунсиз Маълумотнома-ҳисоб-китобни Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига илова қилади.".


3. 2, 3 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. 5-иловадаги "22,8" ва "77,2" рақамлари тегишинча "20,5" ва "79,5" рақамлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 29 июль, 30-сон, 396-модда