Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Харажатлар ҳисоби /

Ишлаб чиқариши иш билан тўлиқ таъминланмаган корхоналарда нарх белгилаш тўғрисида (СБХ, 32-сон, 2013 йил 13 август)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



ТАННАРХ, ҲИСОБ СИЁСАТИ, ИМТИЁЗЛАР

ЁКИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИЛАН ТЎЛИҚ ТАЪМИНЛАНМАГАН

КОРХОНАЛАРДА НАРХ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ҳар қандай тижорат ташкилотининг мақсади фойда олишдир. Маблағлар бизнесни ривожлантириш ва мулкдорнинг эҳтиёжларини қондириш учун зарур.

Агар корхона тўлиқ қувват билан ишламаса, қўйилган мақсадга қандай эришиш мумкин? Ишсиз туриб қолишлар 70%га етганда ишлаб чиқариш билан тўлиқ таъминланмаган ҳолда харажатларни қандай қилиб мақбуллаштириш керак? Маҳсулотни бериш нархи калькуляциясини қандай қилиб тўғри тузиш мумкин ва ишсиз туриб қолинганда харажатларни қайси бандга киритиш керак? Ушбу саволлар амалда ишлаб чиқариш компаниясининг ҳар бир мулкдорини ташвишлантиради.

Аввало мазкур масалаларни ҳал этиш учун эътиборни харажатларни тўғри режалаштириш ва бошқаришга қаратиш лозим. Ишни таннархни шакллантиришни тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни танлашдан бошлаш керак. Сўнгра мақбул ҳисоб сиёсатини танлаш ва қонун ҳужжатлари томонидан берилган барча солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларидан имкони борича фойдаланиш даркор.


Ушбу мақолада биз трикотаж ишлаб чиқариши мисолида ишсиз туриб қолиш давридаги харажатларни мақбуллаштириш бўйича тавсиялар берамиз. Бу ерда баён этилган қоидалар иш жараёнида ўхшаш муаммоларга дуч келадиган бошқа корхоналарга нисбатан ҳам қўлланиши мумкин.


Таннарх ва нарх белгилаш масалаларини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар:

q Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси;

q "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонун (30.08.1996 йилдаги 279-I-сон);

q 4-сон Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартиҲМС) "Товар-моддий захиралар" (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

q 10-сон Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартиҲМС) "Давлат субсидияларининг ҳисоби ва давлат ёрдами бўйича кўрсатиладиган маълумотлар" (АВ томонидан 3.12.1998 йилда 562-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

...
Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск