Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

1. 2013 йил 1 август ҳолатига кўра солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар (СБХ, 34-сон, 2013 йил 27 август)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



ИМТИЁЗЛАР - ТАДБИРКОР УЧУН МАДАД


Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг

2013 йил 1 августдаги ҳолатига кўра


Кейинги йилларда Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, рақобатни ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни рағбатлантириш борасида кенг кўламдаги чора-тадбирлар комплекси қабул қилинди.

Мазкур чора-тадбирлар сирасига тадбиркорларга берилган, уларнинг бизнес фаолиятини бошлашни енгиллаштириш, олис ва меҳнат ресурслари ортиқча бўлган минтақаларда уни ривожлантириш, экспортга мўлжалланган ва импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, бошқа устувор мақсадларга эришишга йўналтирилган солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялари ҳам киради.

Биз ушбу сондан бошлаб "Norma Ekspert" мутахассислари амалдаги қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш асосида ишлаб чиққан, тадбиркорлар учун "Имтиёзлар - тадбиркор учун мадад" қўлланмасини чоп этишни бошлаймиз.


Бошқа солиқ тўловчиларга қараганда айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга бериладиган афзалликлар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича им-тиёзлар деб эътироф этилади, улар хўжалик юритувчи субъектларга солиқ ва (ёки) бошқа мажбурий тўлов тўламаслик ёхуд уларни камроқ миқдорда тўлаш имконини беради (Солиқ кодекси (СК)нинг 30-моддаси).

Имтиёзлар муайян фаолият соҳаларини, асосан саноат ва хизматлар кўрсатиш соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулотининг рақобатбардошлигини ошириш, экспортга йўналтирилган ва импортнинг ўрнини босадиган маҳсулотлар ҳажмини ошириш ва бошқа мақсадларда берилади.

Хўжалик юритувчи субъектлар учун имтиёзлар қуйидаги кўринишда берилади:

солиқ ва (ёки) бошқа мажбурий тўловлар ва йиғимларни тўлашдан озод этиш;

солиқ солинадиган базани камайтириш;

солиқ ставкасини пасайтириш.

Имтиёзлар амал қилиш муддатига қараб доимий ва муайян муддатга бериладиган имтиёзларга бўлинади. 

Доимий имтиёзлар чекланмаган амал қилиш муддатига белгиланади. Бундай имтиёзларнинг асосий қисми Солиқ кодексида келтирилган.

Муайян муддатга бериладиган имтиёзлар вақтинчалик ҳисобланади. Улар Солиқ кодекси, шунингдек айрим қонунлар, Президент қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланади. Бундан ташқари, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни амалга ошираётган, ҳудуд инфратузилмасини ривожлантиришда иштирок этувчи ёки Ўзбекистон инвестиция дастури қатнашчиси ҳисобланган корхоналарга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қўшимча тарзда имтиёзлар берилиши мумкин.

Фойдаланилишига қараб имтиёзлар мақсадли ва мақсадсиз имтиёзларга бўлинади.

Мақсадли имтиёзлар бўшаган маблағларни муайян мақсадларга, масалан, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, кенгайтириш, ходимларни рағбатлантириш ва бошқаларга йўналтириш шарти билан тақдим этилади. Шуни ёдда тутиш керакки, бундай имтиёзлардан фойдаланадиган корхоналарда белгиланган шартларга риоя қилинмаган тақдирда тўланмаган солиқ суммалари бюджетга пеняни ҳисобга олган ҳолда ундирилади. Мақсадсиз имтиёзларда, мақсадли имтиёзлардан фарқли ўлароқ, бирор-бир шарт назарда тутилмаган, яъни солиқ тўловчи бўшаган маблағлардан ўз ихтиёрига қараб фойдаланиши мумкин.

Мақсадли ва мақсадсиз имтиёзлар ҳисобда

...
Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск