Умная подшивка

Моҳир тахлам / Меҳнат муносабатлари / Меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш / 2010-2013 /

Ходим ўз меҳнат вазифаларини бузганлиги учун иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби (НМ, 33-сон, 2013 йил 20 август)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



ҚЎЛЛАШ УЧУН ЙЎРИҚНОМА:

ИШДАН "МОДДАГА АСОСАН" БЎШАТАМИЗ


Иш берувчи ходимни меҳнат вазифаларини бузганлик учун ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга. Меҳнат муносабатларини бекор қилиш учун асос бўлиб мунтазам равишда ёки бир марта қўпол тарзда меҳнат вазифаларини бузиш ҳисобланиши мумкин (Меҳнат кодекси 100-моддаси иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари). Бироқ кадрлар бўлими ходимлари ва юристлар "моддага асосан" ишдан бўшатиш қанчалик муаммоли бўлишини билади - бунинг учун кўплаб расмиятчиликларга риоя этиш лозим. Ушбу масалани омилкорлик билан ҳал этишда сизга эксперт-юристимиз Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ тайёрлаган амалий қўлланма ёрдам беради.


Ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини мунтазам бузганлиги ёки бир марта қўпол равишда бузганлиги деганда нима тушунилишини батафсил кўриб чиқишдан аввал Меҳнат кодексининг интизомий жазоларни қўллаш таомилини белгилайдиган 182-моддасини ўрганишни таклиф қиламиз. Нима учун уни билиш шу қадар муҳим? Чунки назорат қилувчи органларнинг вакиллари ва судьялар, ходим томонидан ҳуқуқбузарлик бўлган-бўлмаганлигини аниқлашга қадар, албатта иш берувчининг қонун ҳужжатлари билан белгиланган, жазо қўллаш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тартибига риоя қилганлигини текширадилар.


Ходимнинг ўз зиммасига юкланган меҳнат вазифаларини айбли ғайриҳуқуқий бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Мисол учун, ички меҳнат тартиби қоидалари, мансаб йўриқномалари, иш берувчининг қонуний буйруқлари, техник қоидаларни бажармаслик ва ҳоказолар шунга киради.

Масалан, ходимнинг у ноқонуний равишда ўтказилган ишни бажаришни рад этиши, агар ходим иш берувчига розилик бермаган бўлса, янги меҳнат шароитларида ишни давом эттиришни рад этиши меҳнат вазифаларини бузиш ҳисобланмайди ва интизомий жазони қўллаш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас*. Иш берувчининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бунинг учун ходимнинг розилигини олиш зарур бўлган фармойишини бажармаслик ҳам ҳуқуқбузарлик ҳисобланмайди. Чунончи, ходим таътилдан чақириб олиш ёки уни бошқа муддатга кўчиришга, иш вақтидан ташқари ишга жалб этилишга розилик билдириши керак. Ҳомиладор ёки 14 ёшгача (ногирон бўлса - 16 ёшгача) боласи бўлган аёл тунги вақтда, дам олиш кунларида ишлашдан, хизмат сафарига чиқишдан; ногирон эса тунги вақт ёки дам олиш кунлари ишлашдан бош тортишга ҳақлидир.

...
Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск