Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

1. 2013 йилнинг тўққиз ойи учун ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар (НМ, 39-сон, 2013 йил 1 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2013 ЙИЛНИНГ ТЎҚҚИЗ ОЙИ УЧУН ЖШДС, ЯИТ

ВА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТ

ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШГА ДОИР

ТУШУНТИРИШЛАР*


ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН

ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ


Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботининг шакллари** қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар (бундан кейин - Маълумотлар);

Маълумотларга 1-илова - "Жисмоний шахсларга тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммаларининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно)" (бундан кейин - Маълумотларга 1-илова);

Маълумотларга 2-илова - "Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаларининг расшифровкаси" (бундан кейин - Маълумотларга 2-илова);

Маълумотларга 3-илова - "Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси" (бундан кейин - Маълумотларга 3-илова);

Маълумотларга 4-илова - "Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси" (бундан кейин - Маълумотларга 4-илова).

3 ва 4-иловалар йил давомида тақдим этилмайди, - улар ДСИга фақат йил якуни бўйича йиллик Маълумотларга қўшиб тақдим этилади. Шу сабабли солиқ тўловчилар 2013 йилнинг тўққиз ойи учун 25 октябрдан кечиктирмай солиқ органларига фақат Маълумотларни ва уларга 1 ва 2-иловаларни тақдим этишлари лозим.

Қуйида 2013 йилнинг 9 ойи учун ЖШДСга доир шаклларни тўлдириш бўйича тушунтиришлар келтирилади. Маълумотларда айрим кўрсаткичларни акс эттириш учун 1 ва 2-иловаларнинг маълумотларидан фойдаланилади, шу сабабли аввал мазкур иловаларни тўлдириш керак. Бизнинг тавсияларда тушунтиришлар изчил равишда берилади - аввал Маълумотлар, сўнгра уларга иловалар.



ҲИСОБЛАНГАН ВА АМАЛДА ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР

СУММАЛАРИ ҲАМДА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН

ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИНИНГ УШЛАБ

ҚОЛИНГАН СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАР


001-сатрда ҳисобот йили бошидан даромадлар олган жисмоний шахсларнинг умумий сони кўрсатилади. Мазкур сатрда даромадлар олган барча жисмоний шахслар, ушбу даромадлар асосий ёки асосий бўлмаган иш жойида, тўлиқ ишланган ой ёки бир неча кун учун тўланганидан қатъи назар, ҳисобга олинади.

002-сатрда 001-сатрдан асосий иш жойида даромадлар олган жисмоний шахсларнинг сони ажратилади. Иш берувчи ходимнинг меҳнат дафтарчасини юритадиган иш жойи асосий иш жойи ҳисобланади (Солиқ кодексининг (бундан кейин - СК) 22-моддаси).

003-сатрда 001-сатрдан асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган шахслар сони ажратилади. Бу ерда ташқи ўриндошлар, мулкий ва бошқа даромадлар олувчи фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишловчи шахслар кўрсатилади.

004-сатрда жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси - жами даромад кўрсатилади. СК 171-моддасига мувофиқ жами даромад таркибига қуйидагилар киради:

меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (СКнинг 172, 173, 174 ва 175-моддалари);

мулкий даромадлар (СКнинг 176-моддаси);

моддий наф тарзидаги даромадлар (СКнинг 177-моддаси);

бошқа даромадлар (СКнинг 178-моддаси).

004-сатрнинг кўрсаткичи жисмоний шахсларнинг даромадларини ҳисобга олиш учун фойдаланиладиган барча ҳисобварақлардаги суммаларни қўшиш йўли билан (даромад турига қараб 6710, 6610, 6620, 6910 ва

...
Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск