язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.10.2013 й. ПҚ-2053-сон "Радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.10.2013 й.

N ПҚ-2053



РАДИОЧАСТОТА СПЕКТРИНИ БОШҚАРИШНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ФОЙДАЛАНИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Радиочастота спектри тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ва радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикасининг радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси тугатилиб, радиочастоталар бўйича Республика кенгаши ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар радиочастоталар бўйича Республика кенгаши фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг радиочастота ресурсидан самарали фойдаланишни таъминлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;

радиочастота спектрини тақсимлаш ва фойдаланиш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарини тақсимлаш жадвалини шакллантириш, радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида илмий-техникавий тадқиқотлар ўтказилишини ташкил қилиш;

радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, радиочастоталарни режалаштириш, тайинлаш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш;

радиочастота спектри тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши мониторингини ташкил қилиш, радиочастота спектридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган тизимли комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

радиочастота спектрини тартибга солиш ва ундан фойдаланиш соҳасида замонавий технологияларни қўллаш борасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш, мазкур соҳада ягона автоматлаштирилган бошқариш тизимини яратиш ва ривожлантириш;

радиочастота спектридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш.


3. Қуйидагилар:

радиочастоталар бўйича Республика кенгашининг таркиби 1-иловага мувофиқ;

радиочастоталар бўйича Республика кенгаши тўғрисидаги низом 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки, радиочастоталар бўйича Республика кенгаши ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек радиочастота спектри фойдаланувчилари томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.


5. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги радиочастоталар бўйича Республика кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тузилмасида радиочастоталар бўйича Республика кенгаши фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш учун 3 нафар штат бирлигидан иборат радиочастота спектридан фойдаланишни тартибга солиш бўлими ташкил этилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси икки ой муддатда:

Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

белгиланган тартибда идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



*) 2-илова рус тилидаги матнда берилган






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2013 йил 22 октябрдаги

ПҚ-2053-сонли қарорига

1-ИЛОВА


Радиочастота бўйича Республика кенгаши

ТАРКИБИ

А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, радиочастота бўйича Республика кенгаши раиси


Х.М. Мирзоҳидов

-

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, радиочастота бўйича Республика кенгаши раисининг ўринбосари


К.М. Арипов

-

фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари


Р.К. Давлетов

-

адлия вазирининг биринчи ўринбосари


Ш.Т. Норматов

-

мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари - Мудофаа вазирлиги Бош штабининг бошлиғи


Д.З. Ҳакимов

-

ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ё.Э. Турсунов

-

ички ишлар вазирининг ўринбосари


лавозими бўйича

-

Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари

лавозими бўйича

-

Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари


М.М. Сангилов

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари


К.Т. Мансуров

-

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари


А.А. Абдуқаюмов

-

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош метрологи


Б.Э. Нишонов

-

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази директорининг биринчи ўринбосари

А.Д. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


В.Н. Тян

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК бош директори


Ф.Ш. Мухторов

-

Мудофаа вазирлиги Бош штаби бошлиғининг ўринбосари, 29543 ҳ/қ командири


У.Д. Мамарозиқов

-

Мудофаа вазирлиги Бош штабининг алоқа, ахборот-коммуникация технологиялари ва тизимлари бошқармаси бошлиғи вазифасини в.б.


лавозими бўйича

-

Давлат хавфсизлик хизматининг Махсус алоқа хизмати бошлиғи

Т.Э. Улжаев

-

Ўзбекистон Республикасининг Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи


Ф.Т. Умархўжаев

-

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида давлат инспекцияси бошлиғи


Р.П. Мансуров

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Электромагнит мосликлиги маркази бошлиғи


А.Р. Гатаулина

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги радиочастота спектридан фойдаланишни бошқариш бўлими бошлиғи, радиочастота бўйича Республика кенгаши котиби.


Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтганларида уларни лавозимларига тайинланган ёки уларнинг зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юклатилган шахслар Кенгаш таркибига киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 28 октябрь, 43-сон, 571-модда