Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан солиқларнинг ҳисобланиши ва солиқ ҳисоботининг тўлдирилиши бўйича тавсиялар (СБХ, 41-сон, 2013 йил 15 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



СТОЛЛАРГА ҚАРАБ ҲИСОБЛАЙМИЗ


УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ ТАШКИЛОТЛАРИ УЧУН

ХОДИМЛАР СОНИ ВА МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ФОНДИ

ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБ*


"Сбх"нинг олдинги сонида (8.10.2013 йилдаги 40 (1000)-сон) чакана савдо корхоналари учун ходимлар сони ва МҲТФнинг энг кам меъёрлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва солиқ ҳисоботини тўлдириш тартиби юзасидан тушунтиришлар чоп этилган эди. Мавзуни давом эттириб, "Norma Ekspert" мутахассислари умумий овқатланиш корхоналари учун тавсияларни тайёрладилар.


Солиқларни қўшимча ҳисоблаш мақсадида умумий овқатланиш ташкилотларига ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури умумий овқатланиш бўлган корхоналар киради. Солиқларни қўшимча ҳисоблаш тартиби қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

штат жадваллари давлат бошқаруви органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланадиган умумий овқатланиш ташкилотларига;

якка буюртмалар бўйича умумий овқатланиш соҳасида банкет асосида хизмат кўрсатувчи ташкилотларга.

Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб ҳисобот чораги учун ортиб бормайдиган якун билан тўлдирилади. Унда кўрсаткичлар ҳисобот чорагининг ҳар бир ойи учун тегишли сатрларда келтирилади, яъни III чорак якунлари бўйича - июль, август ва сентябрь ойлари учун.


! Агар корхона ҳар хил турдаги (ресторан, кафе ва ҳ.к.) бир неча умумий овқатланиш шохобчаларига эга бўлса, ҳар бир турдаги умумий овқатланиш шохобчаси бўйича алоҳида Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб тақдим этилади.


010-сатрда умумий овқатланиш корхонасининг туридан келиб чиқиб бутун корхона бўйича асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри кўрсатилади. Сатр кўрсаткичи 01011 + 01021 + 010... сатрлар йиғиндиси сифатида аниқланади.


0101-сатрда умумий овқатланиш ташкил этилган жойдаги 4 ўринга мўлжалланган столлар сони кўрсатилади. Агар корхонада бундан кўп ёки кам ўринга мўлжалланган столлардан фойдаланилса, столлар сони ҳисоб-китоб йўли билан аниқланади: барча ўринлар йиғиндиси 4 га бўлинади.


МИСОЛ. Корхона 2 та 12 ўринга мўлжалланган, 6 та 2 ўринга мўлжалланган, 10 та 4 ўринга мўлжалланган столларга эга. Жами ўринлар 76 та (2 х 12 + 6 х 2 + 10 х 4), ходимлар сони меъёрини ҳисоблаш учун столлар сони 19 та (76 / 4).


0101-сатр кўрсаткичлари Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (кейинги ўринларда - 2200-сон Низом) 1б-иловага мувофиқ шаклда умумий овқатланиш ташкилотлари тақдим этадиган Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблаш учун асос бўладиган кўрсаткичлар тўғрисидаги ахборотга мувофиқ келтирилади (ДСИга ҳар йили 1 февралга қадар, янги ташкил қилинганлар

...
Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск