ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2013 й. ПҚ-2058-сон "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг янгиланган тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
30.10.2013 й.
N ПҚ-2058
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА,
АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЯНГИЛАНГАН ТУЗИЛМАСИНИ ТАСДИҚЛАШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарорига мувофиқ:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг янгиланган ташкилий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг бошқарув ходимларининг чекланган сони 139 нафардан иборат бўлган марказий аппарати тузилмаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
*) 1 - 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган
Президентининг
2013 йил 30 октябрдаги
ПҚ-2058-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ўз кучини йўқотган деб ҳисобланадиган
айрим қарорлари
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий ахборот-коммуникация тизимларининг компьютер хавфсизлигини таъминлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 5 сентябрдаги ПҚ-167-сон қарори.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сон қарорининг 2-банди учинчи хатбошиси, 3-банди учинчи хатбошиси, 8-банди тўртинчи хатбошиси ва 9-банди, шунингдек қарорнинг 2-иловаси.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 23 октябрдаги ПҚ-1836-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошиси ва 1-иловаси.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартишлар киритишлар тўғрисида" 2012 йил 25 октябрдаги ПҚ-1840-сонли қарорининг 2-банди ва қарор иловаси.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 4 ноябрь, 44-сон, 578-модда