язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Алоқа/ Ўзбекистон Республикасининг 22.04.2009 й. ЎРҚ-211-сон "Почта алоқаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 18.12.2008 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 27.03.2009 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

22.04.2009 й.

N ЎРҚ-211



"ПОЧТА АЛОҚАСИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 18 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2009 йил 27 мартда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган "Почта алоқаси тўғрисида"ги 118-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 7-8, 210-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



"Халқ сўзи", 2009 йил 23 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 17-сон, 209-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2009 йил, 4-сон, 138-модда