язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Прокуратура/ Марказий банк Бошқарувининг 328-В-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 20-сон "Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги 02.10.2013 й. Қарори (АВ томонидан 21.11.2013 й. 2528-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.11.2013 й.

N 2528

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

02.10.2013 й.

N 328-В


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА

ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ

ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

02.10.2013 й.

N 20


ҚАРОРИ



Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштиришга

ва терроризмни молиялаштиришга қарши

курашиш бўйича ички назорат қоидаларини

тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) ва "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 23/6 ва 32-сонли "Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2023, 2009 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 44-сон, 472-модда);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 29 декабрдаги 39/3 ва 3-сонли "Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2023-1, 2010 йил 2 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 5-сон, 42-модда);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 23 октябрдаги 34/17 ва 2010 йил 2 ноябрдаги 29-сонли "Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2023-2, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 433-модда).


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

Бош прокуратура ҳузуридаги

Солиқ, валютага оид жиноятларга

ва жиноий даромадларни легаллаштиришга

қарши курашиш департаменти бошлиғи в.б.

Б. Зиляев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 25 ноябрь, 47-сон, 623-модда