язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.2013 й. 315-сон "Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.12.2013 й.

N 315


РЕСПУБЛИКА АҲОЛИ ПУНКТЛАРИДА

САНИТАРИЯ ЖИҲАТИДАН ТОЗАЛАШ ТИЗИМИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика шаҳарлари ва аҳоли пунктларининг замонавий қиёфасини шакллантириш, уларни замонавий шаҳарсозлик нормаларига мувофиқлаштириш ҳамда санитария-экологик вазиятни яхшилаш мақсадида республикада аҳоли яшаши учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитлар яратиш, янги қулай уй-жойлар қуриш, йўл-транспорт ҳамда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини реконструкция ва модернизация қилиш, аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш, аҳоли пунктларини, айниқса қишлоқ жойларда ободонлаштириш бўйича изчил чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шу билан бирга, республика шаҳарлари ва туманларида аҳолининг қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб кетишни ташкил этиш ишлари қониқарсиз ҳолатдадир, деярли барча шаҳарларда аҳолининг қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб кетиш тизимли асосда амалга оширилмаяпти, санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларнинг моддий-техника базаси махсус техника билан зарур миқдорда таъминланмаган, мавжуд полигонлар санитария қоидалари ва нормаларига жавоб бермайди, бир қатор жойларда тартибсиз ташкил этилган ахлатхоналардан фойдаланилмоқда.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан уларга қаттиқ маиший чиқиндиларни йўқотиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш ташкилотларини барпо этишга кўмаклашиш бўйича "Чиқиндилар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ берилган ваколатлар тўлиқ даражада рўёбга чиқарилмаяпти.

Аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш чора-тадбирлари комплексини бажариш, жойларда санитария ва экологик вазиятни тубдан яхшилаш, аҳолининг қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб кетиш ва жойлаштириш бўйича санитария жиҳатидан тозалаш борасида ўз вақтида ва сифатли хизматларни самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар республика минтақаларида аҳолининг қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб кетиш бўйича санитария жиҳатидан тозалашни ташкил қилишнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг ташқи қиёфасига бўлган замонавий шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда, қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш ва уларни санитария қоидалари ва нормаларига қатъий мувофиқ ҳолда жойлаштириш ишларининг ташкил этилишини таъминлаш;

барча босқичларда, шу жумладан, полигонларда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, сортларга ажратиш, ташиш, полигонларда кўмиб ташлашда санитария жиҳатидан тозалаш объектларидан фойдаланиш ва сақлаш ҳамда уларни санитария ва экология талабларига мувофиқ ҳолда утилизация қилиш ишларини ташкил этиш;

аҳоли бандлигини ошириш, санитария жиҳатидан тозалаш соҳасидаги ишларни самарали ташкил этиш учун қўшимча иш ўринлари ва шарт-шароитлар яратиш;

қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатадиган ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

қаттиқ маиший чиқиндилар билан ишлаш объектларининг санитария ва экологик ҳолати юзасидан жамоатчилик назоратини таъминлаш.


2. Қуйидагилар:

2014-2015 йилларда республика шаҳарларида санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури 1-иловага* мувофиқ;

2014-2015 йилларда туманларнинг ободонлаштириш бошқармаларини махсус техника билан жиҳозлаш дастури 2-иловага* мувофиқ;

2014-2015 йилларда республика аҳоли пунктларида ахлатларни тўплаш шохобчаларини қуриш ва уларни контейнерлар билан жиҳозлаш дастури 3-иловага* мувофиқ;

2014-2015 йилларда ободонлаштириш бошқармаларининг фаолият кўрсатаётган қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини тартибга солиш ва уларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури 4-иловага* мувофиқ;

2014-2015 йилларда санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларнинг фаолият кўрсатаётган қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини тартибга солиш ва уларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури 5-иловага* мувофиқ;

2014-2015 йилларда республика минтақаларида ободонлаштириш бошқармаларининг қаттиқ маиший чиқиндилар янги полигонларини қуриш ва уларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури 6-иловага* мувофиқ;

ушбу қарор билан тасдиқланган дастурларни молиялаштириш манбалари 7-иловага* мувофиқ;

2014-2015 йилларда республика шаҳарларида, туманлар марказларида, шаҳар посёлкаларида ва қишлоқ аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалашни ташкил этишга доир комплекс тадбирлар (кейинги ўринларда Комплекс тадбирлар деб аталади) 8-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари даражасида Комплекс тадбирларни бажариш бўйича ишчи гуруҳлар таркиблари 9 ва 10-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги қуйидагиларни белгиланган тартибда таъминласинлар:

уч ой муддатда - ахлатларни тўплаш шохобчалари ва қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари қуриш учун шаҳарлар, туманлар ва қишлоқ аҳоли пунктларида ер участкаларини танлаш ва ажратиш;

ахлатларни тўплаш шохобчалари ва қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари қуришнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда манзилли рўйхатларини тасдиқлаш;

ҳар йили 1 январгача - танлов савдолари ўтказиш, пудрат шартномаларини белгиланган тартибда тузиш ҳамда ахлатларни тўплаш шохобчалари ва қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари қуришнинг якуний манзилли рўйхатларини тасдиқлаш;

тасдиқланган дастурларнинг, Комплекс тадбирларнинг ва ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланишнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш;

келгусида ташиб кетиш харажатларини камайтириш мақсадида, чиқитсиз қайта ишлашни ҳисобга олган ҳолда, қаттиқ маиший чиқиндиларни сортларга ажратиш ва утилизация қилишни ташкил этишга доир тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш;

улар ўртасида кооперация алоқаларини ўрнатган ҳолда қаттиқ маиший чиқиндиларни сортларга ажратиш ва қайта ишлаш бўйича тижорат ташкилотлари ташкил этиш.


4. Белгилансинки, қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматлари кўрсатиш:

шаҳарларда - санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан;

туманлар марказларида, шаҳар посёлкаларида ва қишлоқ аҳоли пунктларида - ободонлаштириш бошқармалари томонидан амалга оширилади.


5. Белгилаб қўйилсинки, шаҳарларда ахлатларни тўплаш шохобчалари қурилиши тугаллангач ва улар контейнерлар билан жиҳозлангач ахлатларни тўплаш шохобчалари, келгусида улардан фойдаланиш учун, санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан текин фойдаланиш учун берилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиб ташлаш бўйича янгидан ташкил этилаётган полигонларни давлат экология экспертизасидан ўтказишни ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утилизация қилиш жойларининг давлат кадастрини юритишни таъминласин.


7. "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишув бўйича, етказиб бериш жадвалларини тасдиқлаган ҳолда, 1, 2, 4, 5 ва 6-иловаларга* мувофиқ махсус автотранспорт (ахлат ташигичлар, ағдарма машиналар)нинг ўз вақтида ишлаб чиқарилишини ва етказиб берилишини таъминласин.

Санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар ҳамда ободонлаштириш бошқармалари махсус автотранспортни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғим тўлашдан озод қилинсин.

8. Тижорат банкларига, махсус техника сотиб олиш, қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини тартибга солиш ва жиҳозлаш учун санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларга 1 ва 5-иловаларга* мувофиқ имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия этилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси амалга оширилган ишларнинг якунлари бўйича, бажарилган ишларнинг ҳажмлари, сифати ва объектларни ишга тушириш муддатларининг тасдиқланган дастурларга, манзилли рўйхатларга ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларга мувофиқлигини текширувдан ўтказсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 10 январдаги 4-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 2-модда) 11-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



*) 1 - 7-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 3 декабрдаги

315-сон қарорига

9-ИЛОВА



2014-2015 йилларда республика шаҳарлари,

туман марказлари, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ

аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалашни

ташкил этиш комплекс тадбирларини бажариш бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ҳокимликлари даражасидаги ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари - Ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбарлари.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири, вилоятлар молия бошқармалари бошлиқлари - ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосарлари.


3. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий бошқармалари бошлиқлари.


4. Давлат санитария-эпидемиология назорати ҳудудий марказлари бошлиқлари.


5. "Давархитектқурилиш" қўмитаси ҳудудий бошқармалари бошлиқлари.


6. Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармалари бошлиқлари.


7. Давлат статистика қўмитаси ҳудудий бошқармалари бошлиқлари.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари.


9. "Маҳалла" фонди ҳудудий органлари раислари.


10. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмалари раислари.


11. Ўзбекистон МТРК ва бошқа оммавий ахборот воситалари ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари.






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 3 декабрдаги

315-сон қарорига

10-ИЛОВА



2014-2015 йилларда республика шаҳарлари, туман

марказлари, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли

пунктларида санитария жиҳатидан тозалашни

ташкил этиш комплекс тадбирларини бажариш

бўйича шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари

даражасидаги ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ


1. Шаҳар ва туман ҳокимлари - Ишчи гуруҳ раҳбарлари.


2. Шаҳар ва туман молия бўлимлари мудирлари - Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосарлари.


3. Давлат санитария-эпидемиология назорати шаҳар ва туман марказлари бошлиқлари.


4. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси шаҳар ва туман инспекциялари бошлиқлари.


5. Давлат статистика қўмитаси шаҳар ва туман бўлинмалари бошлиқлари.


6. Шаҳар ва туман ички ишлар бўлимлари бошлиқлари.


7. "Маҳалла" фонди шаҳар ва туман бўлинмалари раислари.


8. Шаҳар ва туман хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмалари раислари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари.


9. Санитария жиҳатидан тозалаш ва ободонлаштириш бошқармаси ихтисослаштирилган ташкилотлари раҳбарлари.






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 3 декабрдаги

315-сон қарорига

11-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Республика аҳоли

пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил

этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2013 йил 10 январдаги 4-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва кўмиб ташлаш".


2. 1-иловада:


4-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва кўмиб ташлаш".


5-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи ва ўн саккизинчи хатбошилар қўшилсин:

"жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича пулли санитария-тозалаш хизматлари кўрсатиш;

ободонлаштириш бошқармаларининг ахлатларни йиғиш шохобчаларини ва қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ сақлаш ва улардан фойдаланиш";

ўн еттинчи хатбоши ўн тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. 3-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Вилоятларга (Қорақалпоғистон Республикасида -

республикага) бўйсунувчи шаҳарлар ва туманлар

ободонлаштириш бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ














Бошлиқ

(1 киши)






























































































































Иқтисодий таҳлил шўъбаси

(2 киши)







Бош муҳандис

(1 киши)






























































































































Ободонлаштириш объектларини сақлаш бўлими (БХ - 1 киши, МТХ - 2 киши)







Инфратузилма объектларидан фойдаланиш бўлими

(БХ - 2 киши)


























Кадрлар бўйича бош мутахассис

(1 киши)




























Ишлаб чиқариш участкалари










































































Кўкаламзорлаштириш ва ирригация участкаси










Дренаж хўжалигидан фойдаланиш участкаси



















Назоратсиз ҳайвонларни тутиш участкаси
























Қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматлари кўрсатиш участкаси*




Техника хавфсизлиги муҳандиси

(1 киши)

































Ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалаш участкаси





Ташқи ёритиш тизимидан фойдаланиш участкаси

















































Қабристонларни сақлаш участкаси










































Ёрдамчи ходимлар

(6 киши)



Автотранспорт воситаларидан фойдаланиш участкаси





Йўл-кўприк хўжалигидан фойдаланиш участкаси
































































































      

*) Жисмоний ва юридик шахсларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатишдан олинган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.

Ходимларнинг чекланган сони:

бошқарув ходимлари (БХ) - 9 киши;

муҳандис-техник ходимлар (МТХ) - 2 киши;

ёрдамчи ходимлар - 6 киши.


Изоҳ: ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмига кўра белгиланади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 9 декабрь, 49-сон, 632-модда