язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Пахтани қайта ишлаш саноати/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.11.2002 й. 393-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта тозалаш саноати корхоналарида ҳисоб ва ҳисобот тизимини такомиллаштириш устидан назоратни кучайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 13 ноябрдаги ПФ-3161-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.11.2002 й.

N 393



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ПАХТА ТОЗАЛАШ

САНОАТИ КОРХОНАЛАРИДА ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ УСТИДАН

НАЗОРАТНИ   КУЧАЙТИРИШ   БОРАСИДАГИ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"

2002 ЙИЛ 13 НОЯБРДАГИ ПФ-3161-СОН

ФАРМОНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта тозалаш саноати корхоналарида ҳисоб ва ҳисобот тизимини такомиллаштириш устидан назоратни кучайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 13 ноябрдаги ПФ-3161-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда республика Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси фаолиятини ташкилий таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармасининг ходимларнинг чекланган сони унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари сонини тегишли равишда қисқартириш ҳисобига кўрсатилган ходимлар сонини 4 нафарга кўпайтиришни назарда тутган ҳолда 73 нафардан иборат бўлган янги ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармасининг Пахта тозалаш саноати корхоналарида ҳисоб ва ҳисоботнинг тўғрилигини назорат қилиш бошқармаси ходимларининг чекланган сони 16 нафар этиб белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, Пахта тозалаш саноати корхоналарида ҳисоб ва ҳисоботнинг тўғрилигини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ҳисобланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

янги ташкил этилган Пахта тозалаш саноати корхоналарида ҳисоб ва ҳисоботнинг тўғрилигини назорат қилиш бошқармасини молиялаштириш учун қўшимча маблағларни назарда тутсин;

"Ўзпахтасаноат" уюшмаси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган Бошқарманинг юқори малакали мутахассислар билан бутланишини таъминласин.


5. "Ўзпахтасаноат" уюшмаси ижро этувчи аппарати тузилмасида тугатилган Назорат-тафтиш бош бошқармаси негизида штатдаги ходимлари сони 10 кишидан иборат бўлган пахта тозалаш корхоналари томонидан норматив-технология талабларига риоя этилиши мониторинги бўлими ташкил этилсин.

Мониторинг бўлимига пахта тозалаш корхоналари томонидан тайёрланаётган пахта хом ашёси миқдори ва сифатини, пахта хом ашёси кондицион массаси тўғри ҳисоблаб чиқилишини, пахта хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш технология тартибига, пахта толаси ва пахта маҳсулоти бошқа турлари чиқишининг белгиланган нормативларига,пахта маҳсулотини сертификатлаш ва сотиш тартибига, шунингдек ғўза навларини янгилашнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилиш юклансин.


6. "Ўзпахтасаноат" уюшмаси ва унинг таркибий бўлинмалари:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига тайёрланаётган, қайта ишланаётган, сақланаётган пахта хом ашёси миқдори, пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулотлари сотилиши тўғрисида ҳар ойда, зарур ҳолларда эса тезкорлик билан ахборот тақдим этсинлар;

Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ходимларига тафтиш ва текшириш ўтказиш даврида кўмаклашсинлар, шунингдек текширишлар ўтказишга тармоқ мутахассисларини жалб этсинлар.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет интизомига риоя қилиниши устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисид" 1999 йил 11 февралдаги 66-сон қарорининг 3-банди ва қарорга илова, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1999 йил 25 июндаги 315-сон қарорига илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 6-сон, 34-модда), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика пахта тозалаш саноатини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2001 йил 12 июндаги 252-сон қарорининг 2-банди ва қарорга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси ва бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Н.С. Юсупов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 15 ноябрдаги

393-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Назорат-тафтиш бош бошқармасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ









  



Назорат-тафтиш бош бошқармаси  (НТББ) бошлиғи

















































Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига берилган ишлар ўтиши мониторингини олиб бориш бўйича бош мутахассис

1 киши









  
































































































НТББ бошлиғининг биринчи ўринбосари - Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи


НТББ бошлиғи ўринбосари - Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғармалар маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи



НТББ бошлиғи ўринбосари



НТББ бошлиғи ўринбосари - Пахта тозалаш саноати корхоналарида ҳисоб ва ҳисоботнинг ишончлилигини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи



НТББ бошлиғи ўринбосари - Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи





































Ташкилий-методик ишлар бўлими

4 киши
























Ҳудудий молия органлари томонидан бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлими

8 киши

































Мурувват ёрдамидан ва техникавий кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш шўъбаси

3 киши



Пахта тозалаш саноати корхоналарини тафтиш қилиш бўлими

14 киши









Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғармалар маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш бошқармаси

4 киши







Пенсиялар, нафақалар ва компенсациялар тайинланишини ва тўланишини тафтиш қилиш бўлими

8 киши









































Республика бюджет муассасалари томонидан бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлими

4 киши























Ахборот-таҳлил шўъбаси

2 киши




























ТМЭК хизмати фаолиятини назорат қилиш бўлими

3 киши



Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижросини назорат қилиш бўлими

3 киши

































































Ахборот-таҳлил шўъбаси

2 киши

Инвестиция дастурларига ажратиладиган марказлаштирилган маблағлардан ва Ҳукумат томонидан кафолатланган кредитлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш бўлими

5 киши































Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш шўъбаси

3 киши




















































































































Давлат харидлари бўйича тендер (танлов) савдолари ўтказилишини назорат қилиш бўлими

5 киши



































































Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 73 киши.



























































































































          

        

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 21-сон


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами",

2002 й., N 11, 69-модда.