язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.07.2005 й. ПҚ-117-сон "Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.07.2005 й.

N ПҚ-117



АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ     ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида" 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сонли Фармонини ижро этиш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги ва "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги қонунларини изчил амалга ошириш мақсадида:


1. 2010 йилгача телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш, маълумотларни узатиш ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллашнинг мақсадли йўналишлари 1-иловага* мувофиқ;

2010 йилгача маҳаллий давлат бошқаруви ва давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш дастури 2-иловага* мувофиқ;

Миллий ахборот-қидирув тизимини шакллантириш ва ривожлантириш дастури 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгаш (А.Н. Арипов) ўз мажлисларида ушбу қарор билан тасдиқланган мақсадли йўналишлар ва Дастурлар бажарилишини мунтазам равишда муҳокама этиб борсин.


2. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда, тасдиқланган мақсадли йўналишлар ва дастурий тадбирлардан келиб чиққан ҳолда, ахборот технологиялари ва электрон ҳужжат айланмасини қўллаш, Интернет тармоғида ахборот ресурсларини шакллантириш ва уларни муттасил янгилаб бориш бўйича аниқ тадбирларни ишлаб чиқсин ҳамда уларни тасдиқлаш учун компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашга киритсин.


3. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида махсус ваколатли орган этиб тайинлансин.

4. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги:

бир ой муддатда махсус ўқув курсларини ишлаб чиқишни ҳамда тасдиқланган мақсадли йўналишлар ва дастурлар амалга оширилиши учун масъул бўлган маҳаллий давлат бошқаруви ва давлат ҳокимияти органларининг мутахассис кадрларини ахборот технологияларини қўллаш ҳамда электрон ҳужжат айланмасини тадбиқ этиш, Интернет тармоғида ахборот ресурсларини шакллантириш бўйича амалий кўникмаларга ҳар йили ўқитиб боришни таъминласин;

2006 йилнинг I чораги охиригача вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Интернет тармоғида миллий ахборот-қидирув тизимини яратсин ва унда умум фойдалана оладиган ахборот ресурсларини жойлаштирсин, ушбу тизимни янада кенгайтириш ва унинг жаҳон ахборот майдони билан интеграциялашув чораларини кўрсин;

икки ой муддатда электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш марказларини давлат томонидан рўйхатга олиш тартиби ҳамда уларнинг фаолияти тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



*) 1-3-иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 27-сон, 189-модда.