язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Оммавий ахборот воситалари/ Телерадиоузатиш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.05.2013 й. ПҚ-1976-сон "Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "Yoshlar" телерадиоканали" ёпиқ акциядорлик жамияти ҳузуридаги "Bolajon" болалар рақамли телеканалини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.05.2013 й.

N ПҚ-1976



ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ

ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИНИНГ

"YOSHLAR" ТЕЛЕРАДИОКАНАЛИ" ЁПИҚ

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ҲУЗУРИДАГИ

"BOLAJON" БОЛАЛАР РАҚАМЛИ

ТЕЛЕКАНАЛИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ижтимоий қадриятларни ва одамларда, айниқса болаларда, уларнинг атрофдаги дунёни билишга, замонавий ахборот технологияларини ҳамда хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда дунёқарашни шакллантиришда электрон оммавий ахборот воситаларининг тобора ортиб бораётган ролини эътиборга олиб ҳамда болаларнинг интеллектуал, идрок қилишга бўлган ва маданий эҳтиёжларини қондириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг етакчи жаҳон телекомпанияларининг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда 2013 йил 1 июндан бошлаб "Yoshlar" телерадиоканали" ёпиқ акциядорлик жамияти ҳузуридаги "Bolajon" республика болалар рақамли телеканалини ташкил этиш тўғрисида республиканинг кенг жамоатчилиги ва педагоглари томонидан қўллаб-қувватланган таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар ташкил этилаётган "Bolajon" болалар телеканали фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

болалар атроф дунёни идрок қилишни, миллий қаҳрамонлар ҳамда ўзбек халқининг ва жаҳондаги бошқа халқларнинг достонлари, эпослари ва эртаклари персонажларининг тарихи мисолида бола онгида эзгулик ва адолатни шакллантириб, қарор топтиришга йўналтирилган билим доирасини кенгайтирувчи ва интеллектуал жиҳатдан ривожлантирувчи телевизион дастурларни тайёрлаш ва намойиш этиш;

болаларнинг қизиқувчанлигини, интеллектуал ва ижодий фаоллигини ривожлантириш, уларда билим берадиган ва кўнгилочар-ўргатувчи телевизион кўрсатувларни, мактабгача ёшдаги ва кичик мактаб ёшидаги болалар учун мўлжалланган интеллектуал ўйинлар ва викториналарни намойиш этиш воситасида бошланғич маҳоратларни, ақлий ва жисмоний меҳнат кўникмалари ва маданиятини шакллантириш;

болаларнинг атроф дунёни билишга, ёш телетомошабинларнинг ёшга оид хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда трансляцияларнинг замонавий интерактив шакллари ва усулларидан, рақамли ва мультимедиа технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда уларнинг ўз атрофидаги барча қизиқарли нарсалар ва янгиликларни кашф этишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш;

билим берадиган махсус телекўрсатувларни тайёрлаш ва шу жумладан, ўзбек тилидаги субтитрлари билан хорижий болалар бадиий, мультипликацион ва кўнгилочар-ўргатувчи фильмларни трансляция қилиш йўли билан болаларнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишларини ривожлантириш;

болаларда табиатга ва атроф-муҳитга бўлган қизиқиш ва меҳрни, уларнинг уй ҳайвонлари ва паррандаларга, аквариум жониворлари ва хона ўсимликларига ғамхўрлик билан муносабатда бўлиш ҳамда уларни тўғри парваришлашга ўргатиш;

болаларга жисмоний маданият асосларини ва спорт билан шуғулланишга қизиқишни сингдириш, уларда спорт баҳсларига муҳаббат туйғусини тарбиялаш, болаларда ўз соғлиғига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни, зарур санитария-гигиена кўникмаларини шакллантириш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

"Bolajon" телеканали юридик шахс ташкил этмасдан, "Yoshlar" телерадиоканали" ёпиқ акциядорлик жамияти ходимларининг умумий сони доирасида ташкил этилади;

"Bolajon" телеканали ходимларига Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг фаолият кўрсатаётган телерадиоканаллари ходимлари учун амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шарт-шароитлари татбиқ этилади;

"Bolajon" телеканали республиканинг бутун ҳудудида тарқатиладиган рақамли кўрсатувларнинг умумий фойдаланиладиган ижтимоий пакети таркибига киритилади.


4. "Yoshlar" телерадиоканали" ёпиқ акциядорлик жамияти ҳузуридаги "Bolajon" телеканали ходимларининг чекланган умумий сони 101 нафар бўлган тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси:

"Bolajon" телеканалининг штатлар жадвали ва харажатлари сметасининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;

2013 йил охиригача янгидан ташкил этилаётган телеканални юқори малакали, ижодий фикрлайдиган ва ташаббускор, шу жумладан, болалар педагогикаси ва психологияси соҳасидаги, хорижий тилларни биладиган мутахассислар билан бутлашни;

"Кўрсатувларнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясини замонавий мультимедиа асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш" инвестиция лойиҳаси амалга оширилгунгача "Bolajon" телеканали телекўрсатувларини тайёрлаш ва эфирга узатиш технологиясини Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг мавжуд техника воситалари негизида вақтинчалик схема бўйича ташкил этишни;

2013 - 2014 йилларда ҳар бири 10 дақиқадан иборат бўлган бешта болалар бадиий фильмлари ва бешта мультипликацион фильмлар, шу жумладан, 2013 йилда иккитадан бадиий ва мультипликацион фильмлар яратишни таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2013 йилда янгидан ташкил этилаётган "Yoshlar" телерадиоканали" ёпиқ акциядорлик жамияти ҳузуридаги "Bolajon" телеканалини молиялаштиришга маблағларни ижтимоий соҳа учун Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида ажратсин;

2014 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида "Bolajon" телеканали фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағларни назарда тутсин.


7. Янгидан ташкил этилаётган "Bolajon" телеканали Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 69-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси биноларига жойлаштирилсин.


8. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2013 йил 30 майдаги

ПҚ-1976-сонли қарорига

ИЛОВА



"Yoshlar" телерадиоканали"

ЁАЖ ҳузуридаги "Bolajon" телеканалининг

ТУЗИЛМАСИ

























"Yoshlar" телерадиоканали ЁАЖ муассисларининг умумий йиғилиши



























"Yoshlar" телерадиоканали ЁАЖ Васийлик йиғилиши



























"Yoshlar" телерадиоканали ЁАЖ директори



































Директор ўринбосари



"Bolajon" телеканалининг Бадиий кенгаши













































































"Bolajon" телеканали - 100 киши




































Экспертлар гуруҳи

9 киши















































Маърифатни ривожлантирувчи ва интеллектуал

телекўрсатувлар таҳририяти (студияси)

21 киши















































Табиат ва табиатшунослик тўғрисидаги

телекўрсатувлар таҳририяти (студияси)

18 киши















































Мусиқий, маърифий ўйинлар

телекўрсатувлари таҳририяти (студияси)

17 киши















































Кино, видеомаҳсулотлар ва тезкор

дубляж қилиш таҳририяти (студияси)

15 киши















































Хорижий тилларни ўрганиш бўйича махсус

телекўрсатувлар таҳририяти (студияси)

20 киши










































                

"Bolajon" телеканалининг штатдаги ходимлари сони - 101 киши.

("Yoshlar" телерадиоканали" ЁАЖ ходимларининг чекланган умумий сони - 438 киши, шу жумладан, маъмурий-бошқарув ходимлари сони - 7 киши).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 3 июнь, 22-сон, 280-модда