ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Суверенитет. Конституция. Давлат рамзлари / Давлат герби, мадҳияси, байроғи. Пойтахт /Ташқи ишлар вазирининг 13.12.2013 й. 1636-сон "Хорижий давлатлар ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари ўтказадиган тадбирлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.12.2013 й. 2539-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.12.2013 й.
N 2539
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ
13.12.2013 й.
N 1636
БУЙРУҒИ
Хорижий давлатлар ҳудудида Ўзбекистон
Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари
ўтказадиган тадбирлар вақтида Ўзбекистон
Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро
этиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
"Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 52-модда) 10-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 373-модда) қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Хорижий давлатлар ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари ўтказадиган тадбирлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш Қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ташқи ишлар вазири А. Камилов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 23 декабрь, 51-сон, 678-модда