язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси/ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 24.12.1998 й. 714-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.12.1998 й.

N 714-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

УЙ-ЖОЙ КОДЕКСИНИ АМАЛГА

КИРИТИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси (бундан буён матнда Кодекс деб юритилади) 1999 йил 1 апрелдан эътиборан амалга киритилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, қонун ҳужжатлари Кодексга мувофиқлаштирилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатларининг мазкур Кодексга зид бўлмаган қисми қўлланилаверади.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини Кодексга мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар мазкур Кодексга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4. Иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг қонунлари 1999 йил 1 апрелдан тўла ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                                   Э. Халилов





ЎзР Олий Мажлисининг

1998 йил 24 декабрдаги

714-I-сон қарорига

ИЛОВА




Ўзбекистон Республикасининг тўла ёки қисман

ўз кучини йўқотган қонун ҳужжатлари

РЎЙXАТИ



1. Ўзбекистон Республикасининг 1983 йил 5 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасинииг Уй-жой кодексини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1983 йил, N 19, 320-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1983 йил 19 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1983 йил, N 36, 541-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1985 йил 25 мартдаги "Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармонининг 2-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, N 10, 84-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1986 йил 16 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 23-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1986 йил, N 26, 328-модда).


5. Ўзбекистон Республикасининг 1986 йил 6 декабрда қабул қилинган "Умумий таълим ва ҳунар мактабини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари ва Ўзбекистон Республикаси халқ маорифи тўғрисидаги Қонунининг янги таҳрири тасдиқланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун актларига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонунининг 3-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1986 йил, N 34, 414-модда).


6. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1988 йил 18 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой ва Гражданлик кодексларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармонининг 1-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининт Ведомостлари, 1988 йил, N 21, 239-модда).


7. Ўзбекистон Республикасининг 1988 йил 19 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонунининг олтинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1988 йил, N 32-33, 389-модда).


8. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1988 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 5-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1989 йил, N 1, 2-модда).


9. Ўзбекистон Республикасининг 1989 йил 6 мартда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонунининг учинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1989 йил, N 7-8, 43-модда).


10. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1989 йил 14 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1989 йил, N 16-17, 187-модда).


11. Ўзбекистон Республикасининг 1989 йил 21 октябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонунининг саккизинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1989 йил, N 26- 28, 463-модда).


12. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1989 йил 21 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1989 йил, N 35-36, 611-модда).


13. Ўзбекистон Республикасининг 1990 йил 31 мартда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонунининг ўнинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1990 йил, N 10-11, 244-модда).


14. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида"ги Қонунига 1-Илованинг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 36-модда).


15. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 157-модда).