язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Давлат кадастрлари/ Бино ва иншоотлар. Кўчмас мулк/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.01.2014 й. 1-сон "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.01.2014 й.

N 1



КЎЧМАС МУЛККА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ тартиботлар сонини ва муддатларини қисқартириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ ваколатли органлар, вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий органларига ахборот тизимлари комплексидан фойдаланган ҳолда:

амалга оширилган кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар тўғрисида - нотариал идоралар томонидан, битим расмийлаштирилгандан сўнг икки кун мобайнида;

бузиб ташланиши лозим бўлган уй-жойлар, шунингдек бошқа бинолар ва иншоотлар тўғрисида - Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан, тегишли давлат органининг уй-жойлар, шунингдек бошқа бинолар ва иншоотлар бузиб ташланиши тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг икки кун мобайнида;

кўчмас мулкни ўзгага ўтказишга тақиқлар ва унга нисбатан қўйилган хатга олишлар тўғрисида - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, прокуратура, ички ишлар ва давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан, тегишли қарор қабул қилингандан сўнг икки кун мобайнида;

мулк солиғи ва ер солиғи (ягона ер солиғи) бўйича солиқ қарздорлигининг ҳолати тўғрисида - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан, ахборотдан реал вақт режимида фойдаланишни чеклаш бўйича белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда ахборот тақдим этилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси:

бир ой муддатда - ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатилган ваколатли органлар, вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, маълумотларни ахборот тизими комплексидан фойдаланган ҳолда тақдим этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

кўчмас мулкка бўлган рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқлар ҳамда улар билан боғлиқ битимлар тўғрисидаги маълумотлар ва кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотлар базасида мавжуд бўлган бошқа маълумотлар манфаатдор вазирликлар ва идораларга тақдим этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминласин;

2014 йилнинг 1 июлигача Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан биргаликда амалдаги "бир ойна" принципи бўйича кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш бўйича амалдаги дастурий таъминотни ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирсин;

ер кадастри дафтарини юритиш бўйича маълумотлар базаси мунтазам янгиланиб боришини таъминловчи дастурий таъминот ишлаб чиқсин ва уни 2015 йил 1 январдан бошлаб жорий қилсин;

бир ой муддатда - мутахассисларни кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ер кадастри дафтарини юритишнинг ушбу қарор билан белгиланган тартибидан фойдаланган ҳолда ўқитиш гуруҳлар бўйича семинарлар ўтказсин;

икки ой муддатда - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 13 январь, 2-сон, 19-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 1-сон, 1-модда