язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Аудит. Баҳолаш фаолияти. Суғурталаш/ Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.11.2002 й. 413-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 27 ноябрдаги

413-сон қарорига

1-ИЛОВА


Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг

суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги, "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.


3. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талабгорлари бўлишлари мумкин.


4. Суғурталовчи ва суғурта брокерининг суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади.

Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга ошириш учун намунавий (оддий) лицензия берилади.



II. ЛИЦЕНЗИЯ

ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


5. Қуйидагилар суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш;

суғурта фаолиятини амалга оширишда олинган ахборотларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ махфийлигини таъминлаш;

лицензияловчи орган талабига кўра суғурта фаолиятини амалга оширишга доир қонун ҳужжатларида белгиланган ахборотларни тақдим этиш;

лицензия талабгори (лицензиат)нинг раҳбари ва бош бухгалтери суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқ бўлишлари керак;

лицензия талабгори (лицензиат) раҳбари бошқа суғурта ташкилотларида раҳбар лавозимини эгаллашга ҳақли эмас.


6. Мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига қўшимча равишда қуйидагилар белгиланади:

а) суғурталовчилар учун:

устав фондининг қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдорининг мавжуд бўлиши;

Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мажбурий суғурта шартномаларини тузиш, жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси)нинг суғурта тўловлари тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ва суғурта тўловларини амалга ошириш ваколати берилган ўз филиалларига эга бўлиши - транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун;

суғурталовчининг Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси билан унга аъзолик тўғрисидаги ёзма битимининг мавжуд бўлиши - транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун;

Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари ёки аннуитетлар шартномаси тузиш, иш берувчилар (ёки) жабрланувчилар ёхуд наф олувчиларнинг суғурта товони ва товонини тўлаш тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган ўз филиаллари ва бошқа алоҳида бўлинмалари мавжуд бўлиши - иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталовчилар учун;

Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишга, ташувчилар, жабрланувчилар ва наф олувчиларнинг суғурта товони ҳақидаги талабларини кўриб чиқишга ҳамда суғурта товонини амалга оширишга ваколатли ўз филиалларига эга бўлиши - ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун;

суғурталовчида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишга ҳақли бўлган суғурталовчилар ўртасида суғурта шерикчилигини тузиш ҳақида биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартноманинг мавжуд бўлиши - ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун;

б) суғурта брокерлари учун:

суғурта брокерининг суғурта фаолиятини амалга оширишда шартнома мажбуриятларига риоя этилишини таъминлаш;

суғурта шартномасининг лицензиат мижози учун қулай шартларда тузилиши ва бажарилиши;

суғурталашга доир воситачилик фаолиятини асосий фаолият тури сифатида амалга ошириш.


7. Суғурталовчилар томонидан суғурта турлари (класслари) қўшиб олиб борилганда қуйидаги қоидалар қўлланилади:

а) суғурталовчи лицензиясида лицензиат амалга оширишга ҳақли бўлган суғурта турлари (класслари) кўрсатилади. Суғурта класси муайян умумий белгилар бўйича бирлаштирилган суғурта турлари йиғиндисини ифодалайди. Ҳар бир класснинг мазмуни ва ўтказиш шартлари бўйича талаблар мазкур Низомга 1-иловада келтирилган;

б) суғурта тури суғурталовчи томонидан ишлаб чиқиладиган ва суғурта қилдирувчига суғуртанинг бир ёки бир нечта класси доирасида кўрсатиладиган аниқ суғурта хизматини ифодалайди;

в) лицензиат, унда мазкур Низомда белгиланадиган суғурта классларини қўшиб олиб боришга доир чеклашларни ҳисобга олган ҳолда суғуртанинг тегишли класслари кўрсатилган лицензия мавжуд бўлган тақдирда икки ва ундан ортиқ суғурта класси белгилари ва мазмунини жамловчи суғурта турини ишлаб чиқишга ҳақлидир.


8. Ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширувчи лицензиат  суғурталовчи умумий суғурта соҳасида суғурта фаолиятини қўшиб олиб боришга ҳақли эмас, умумий суғуртанинг 1 ва 2-класслари бўйича фаолият бундан мустасно.



III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН

ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


9. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) суғурталовчилар учун:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури кўрсатилган лицензия бериш тўғрисида ариза;

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

лицензия талабгорининг раҳбари ва бош бухгалтерининг суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар - сўровнома, олий маълумот тўғрисидаги диплом ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда меҳнат дафтарчаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

лицензия талабгори томонидан лицензия талабгорининг аризаси лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

устав фондининг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган устав капитали тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (банк маълумотномаси, мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномалари ва бошқа ҳужжатлар);

суғурта фаолиятининг иқтисодий асосланиши, унга суғурталаш операцияларини ривожлантириш прогнозини, эҳтимол тутилган қайта суғурталаш битишувлари режасини, суғурта заҳираларининг ҳисоб-китоб режасини ўз ичига олувчи лицензияланаётган суғурта класси бўйича бизнес-режа киради;

суғурталашнинг лицензия талаб қилинадиган турлари бўйича қоидалар (шартлар), лицензияда қуйидагилар бўлади: суғурталаш субъектлари доирасини белгилаш ва суғурта шартномаси тузиш бўйича чеклашлар, суғурта объектларини белгилаш, суғурта ҳодисалари рўйхатини белгилаш - ушбу ҳолатлар рўй берганда суғурталовчининг суғурта тўловлари бўйича мажбуриятлари пайдо бўлади, (асосий ва қўшимча шартлар), олиб қўйиш (таваккалчиларнинг ёки мол-мукларни) бунда суғурталовчи мажбуриятларни бажармасдан озод бўлади, суғурта мукофотлари тарифлари (ставкалари), суғурталашнинг энг кўп (энг кам) муддати, суғурта шартномаларини тузиш ва суғурта муокофтларини тўлаш тартиби, томонларнинг суғурта шартномаси бўйича ўзаро мажбуриятлари ва суғурта шартномалари бўйича тўловни рад этишнинг мумкин бўлган ҳолатлари суғурта шартномаси бўйича эътирозларни кўриб чиқиш тартиби.

Қоидаларга суғурта шартномалари намуналари илова қилиниши керак.

Лицензия талабгори раҳбари томонидан тасдиқланган суғурталаш қоидалари (шартлари) икки нусхада тақдим этилади, уларнинг бетлари тикилган ва рақамланган бўлиши керак.

Фаолият тури фақат қайта суғурта қилишдан иборат бўлган лицензия талабгорлари мазкур бандда кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни тақдим этадилар, суғурталаш қоидалари (шартлари)га оид хатбоши бундан мустасно.

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳам фаолияти доирасига кирадиган лицензия талабгорлари ушбу кичик бандда кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга қўшимча равишда:

суғурталовчининг Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси билан унга аъзолик тўғрисидаги ёзма битимининг нусхасини;

суғурталовчининг Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мажбурий суғурта шартномаларини тузиш, жабрланувчиларнинг суғурта тўловлари тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ва суғурта тўловларини амалга ошириш ваколати берилган филиаллари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.

Фаолияти предмети иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳам ҳисобланадиган лицензия талабгорлари ушбу кичик бандда кўрсатилган ҳужжатлар билан биргаликда қўшимча равишда Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари ёки аннуитетлар шартномаси тузиш, иш берувчилар (ёки) жабрланувчилар ёхуд наф олувчиларнинг суғурта товони ва товонини тўлаш тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган ўз филиаллари ва бошқа алоҳида бўлинмалари мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этадилар.

Фаолияти предмети ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳам ҳисобланадиган лицензия талабгорлари ушбу кичик бандда кўрсатилган ҳужжатлар билан биргаликда қўшимча равишда:

ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишга ҳақли бўлган суғурталовчилар ўртасида суғурта шерикчилигини тузиш ҳақида биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартноманинг нусхасини;

Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишга, ташувчилар, жабрланувчилар ва наф олувчиларнинг суғурта товони ҳақидаги талабларини кўриб чиқишга ҳамда суғурта товонини амалга оширишга ваколатли ўз филиаллари мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этадилар;

б) суғурта брокерлари учун:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури (унинг бир қисми) кўрсатилган лицензия бериш тўғрисида ариза;

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

лицензия талабгорининг раҳбари ва бош бухгалтерининг суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар - сўровнома, олий маълумот тўғрисидаги диплом ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда меҳнат дафтарчаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

лицензия талабгори томонидан лицензия талабгорининг аризаси лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

устав капитали тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (банк маълумотномаси, мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномалари ва бошқа ҳужжатлар).

Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади.

Ушбу банднинг "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади, лицензия талабгорининг раҳбари томонидан тасдиқланган суғурта қоидалари (шартлари) бундан мустасно.

Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


9-1. Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

10. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.

Ҳужжатлар лицензияловчи орган томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).


11. Нотўғри ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



IV. АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА

ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШНИ РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


12. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


13. Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.

Лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгоридан барча зарур ҳужжатлар билан ариза олинган кундан бошлаб йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

14. Лицензиялар бериш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссияси таркиби ва комиссия тўғрисидаги низом лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади. Эксперт комиссияси мажлислари ҳар ойда камида бир марта ўтказилади. Мажлисларнинг сўров йўли билан ўтказилишига ва расмийлаштирилишига йўл қўйилмайди.

Лицензия талабгорининг барча зарур ҳужжатлар билан аризаси улар қабул қилиб олинган кунда эксперт комиссияга кўриб чиқиш учун киритилади.

Эксперт комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни ўн етти кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.

15. Лицензияловчи орган уч кун муддатда эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Лицензияловчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун муддатда лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.

Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришга қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия битими имзолаш учун юборилади.


16. Лицензияловчи орган билан лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битимида қуйидагилар бўлиши керак:

битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

томонларнинг реквизитлари;

амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият тури;

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.

Лицензия битими икки нусхада - лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.


17. Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятига лицензиялар белгиланган шаклдаги махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкаси намуналари лицензияловчи орган томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади, "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади.

Лицензиялар лицензия талабгори давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этгандан ҳамда у лицензия битимини имзолагандан кейин лицензияловчи орган томонидан икки кун муддатда расмийлаштирилади.

Лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Молия вазири (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

Лицензиянинг асл нусхаси лицензиатга берилади, лицензия нусхаси белгиланган тартибда лицензияловчи органда сақланади. Лицензияни ёки лицензия бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.


18. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


19. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.


20. Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

21. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Бунда такроран тақдим этилган ҳужжатлар улар қабул қилинган кунда кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.

Эксперт комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни олти кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва улар юзасидан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.

Лицензияловчи орган эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида уч кун муддатда қарор қабул қилади.

Аризалар такроран кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгорларидан йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилган тақдирда лицензия беришнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.



V. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


22. Лицензияловчи орган лицензиялар реестрини юритади.

Реестрда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;

лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;

дубликат беришнинг асослари ва санаси.


23. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.


VI. ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


24. Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятига лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Давлат божи Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади.


VII. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА

РАСМИЙЛАШТИРИШ, ДУБЛИКАТ БЕРИШ

25. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида суғурталовчи ва суғурта брокерининг суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг айрим турлари (тоифалари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.

26. Лицензиат лицензияни қайта расмийлаштиргунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.

27. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг айрим турлари (тоифалари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.

29. Йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда лицензиат йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиши, шунингдек эълонни лицензияловчи органга тақдим этиши шарт.

Лицензия дубликатлари беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.



VIII. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА

ШАРТЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


30. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.


31. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фаолиятни лицензиясиз амалга оширишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган чоралар кўриш учун белгиланган тартибда солиқ органларига юбориш.


32. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.



IX. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ,

ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


33. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, шунингдек лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги ва "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги қонунларда белгиланган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.


34. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатишга асос бўлган лицензия талаблари ва шартларининг бир марта қўпол равишда бузилишига қуйидагилар киради:

а) суғурталовчилар учун:

лицензиат учун қонун ҳужжатларида тақиқланган бошқа фаолият турларини амалга ошириш;

суғурта фаолиятини амалга оширишда олинган махфий ахборотни суғурта қилдирувчининг рухсатисиз ошкор қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

б) суғурта брокерлари учун:

мижоз учун манфаатли эмаслиги олдиндан маълум бўлган суғурта шартномасини тузиш ва бажариш;

суғуртага доир воситачилик фаолиятини амалга оширишда олинган махфий ахборотни суғурта қилдирувчининг рухсатисиз ошкор қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


35. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензияловчи орган қарорининг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган унинг олдида лицензиат кўрган зарари миқдорида жавоб беради.





Низомга

1-ИЛОВА


Суғурта фаолияти

КЛАССИФИКАТОРИ


1. Ҳаётни суғурта қилиш тармоғи

Класс тартиб

рақами


Класснинг номи


Мазмуни ва суғурта қилиш

шартлари бўйича талаблар

I класс

Ҳаёт ва аннуитетлар

Қуйидаги ҳолларда суғурта суммалари тўлаш бўйича суғурталовчининг мажбуриятларини назарда тутувчи, бир йилдан ортиқ муддатга амал қилувчи ҳаётни суғурта қилиш турлари жами:

- суғурта қилинувчининг суғурта муддати тамом бўлгунгача ёки суғурта шартномасида белгиланган ёшгача яшаши;

- суғурта қилинувчининг вафот этиши;

шунингдек суғурта шартномаси амал қилиши давридаги жорий тўловлар (аннуитетлар), III класс бундан мустасно


II класс

Никоҳ ва туғилиш

Никоҳга киришда ёки бола туғилганда суғурта суммаси тўланишини таъминловчи, бир йилдан ортиқ муддатга амал қилувчи ҳаётни суғурта қилиш турлари жами


III класс

Ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш


Умрбод рента тўланиши билан биргаликда ҳаётни суғурта қилиш турлари жами


IV класс

Соғлиқни суғурта қилиш

Кўрсатиб ўтилган суғурта даври камида беш йилдан кам бўлмаган муддатга ёки суғурта қилинувчининг пенсия ёшига етгунига қадар белгиланиши шарти билан бахтсиз ҳодиса ёки муайян турдаги бахтсиз ҳодиса ёки касаллик ёки касалланиш туфайли қаттиқ шикастланиш натижасида меҳнатга лаёқатлиликни йўқотганда суғурта суммалари тўланишини таъминловчи ҳаётни суғурта қилиш турлари жами. Бунда шартномада кўрсатилган суғурта даври суғурталовчи томонидан бир томонлама тартибда бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин эмас



2. Умумий суғурта тармоғи


Класс тартиб

рақами


Класснинг номи


Мазмуни ва суғурта қилиш

шартлари бўйича талаблар

1-класс

Бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурта қилиш

Қуйидаги ҳолларда:

а) бахтсиз ҳодиса ёки муайян турдаги бахтсиз ҳодиса натижасида соғлиқнинг қаттиқ шикастланиши, ёхуд;

б) бахтсиз ҳодиса ёки муайян турдаги бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этган тақдирда, ёхуд;

в) касаллик ёки муайян турдаги касаллик натижасида меҳнат қобилиятини йўқотиш, шу жумладан ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликлари, бироқ 2-класс ва IV класс бўйича суғурта шартномаларини истисно қилган ҳолда, суғурта қилинган шахсга суғурта таъминотининг белгилаб қўйилган пул суммаси ёки пул компенсацияси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами


2-класс

Касалликдан эҳтиёт шарт суғурта қилиш

Суғурта таъминотининг белгилаб қўйилган пул суммаси тўланишини ёки касаллик ёки соғлиқнинг издан чиқиши муносабати билан суғурта қилдирувчининг пул компенсацияси (ёки унинг ҳам, бунинг ҳам комбинацияси)ни таъминловчи суғурта турлари жами, бироқ ҳаётни суғурта қилиш тармоқларининг IV класси бўйича шартномаларни истисно қилган ҳолда


3-класс

Ер усти транспорт воситаларини суғурта қилиш

Транспорт воситалари, ўзи юрар машина ва механизмлар, ҳаракатланадиган темир йўл таркиби бундан мустасно, йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами


4-класс

Ҳаракатланадиган темир йўл таркибини суғурта қилиш

Ҳаракатланадиган темир йўл таркиби йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами


5-класс

Авиация суғуртаси

Ҳаво кемаси, ҳаво кемасининг машина асбоб-ускуналари, жиҳозлари, инвентари, эҳтиёт қисмлари йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами


6-класс

Денгиз суғуртаси

Денгиз ва ички дарё кемалари, кемаларнинг машина асбоб-ускуналари, асбоб-ускуналари, инвентари, эҳтиёт қисмлари йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами


7-класс

Йўлдаги мол-мулкни суғурта қилиш

Транспортнинг ҳар хил турлари билан ташишда юклар, багаж ва бошқа мол-мулк йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами


8-класс

Мол-мулкни оловдан ва табиий офатлардан суғурта қилиш

Ёнғин, портлаш, бўрон, довул, жала, кўчки, тупроқнинг чўкиши, емирилиш, ер ости сувлари, сел, яшин уриши, зилзила, ядро энергияси таъсири натижасида мол-мулк (3 ва 7- классларда кўрсатилганлар бундан мустасно) йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами


9-класс

Мол-мулкни зарардан суғурта қилиш

8-классда кўрсатилмаган дўл, қалин қор ёғиши ёки қаттиқ совуқ тушиши, бузиб кириб ўғирлик қилиш ва бошқа воқеалар натижасида мол-мулк (3 ва 7-классларда кўрсатилгандан бошқа) йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами


10-класс

Автофуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш

Ер усти транспорт воситалари ва бошқа ўзиюрар машиналар ва механизмлардан фойдаланиш оқибатида, ташувчиларнинг жавобгарлиги ҳам шу жумлага киради, учинчи шахсларга (жисмоний ва юридик шахсларга) зарар етказилган тақдирда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами


11-класс

Авиация суғуртаси доирасидаги жавобгарликни суғурта қилиш

Ҳаво кемасидан фойдаланиш оқибатида, авиаташувчиларнинг жавобгарлиги ҳам шу жумлага киради, учинчи шахсларга (жисмоний ва юридик шахсларга) зарар етказилган тақдирда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами


12-класс

Денгиз суғуртаси доирасида жавобгарликни суғурта қилиш

Денгиз ва ички кемалардан фойдаланиш оқибатида, денгиз ташувчисининг жавобгарлиги ҳам шу жумлага киради, учинчи шахсларга (жисмоний ва юридик шахсларга) зарар етказилган тақдирда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами


13-класс

Умумий фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш

10, 11 ва 12-классларда кўрсатилмаган таваккалчиликлар оқибатида учинчи шахслар (жисмоний ва юридик шахслар) олдида фуқаролик жавобгарлиги пайдо бўлган тақдирда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами


14-класс

Кредитларни суғурта қилиш

Суғурта қилдирувчининг дебитори ночорлиги (банкротлик) ёки дебиторнинг суғурта қилдирувчи олдидаги қарзларни қайтариш мажбурияти бажарилмаслиги (ночорликдан ташқари) натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами


15-класс

Кафилликни (кафолатларни) суғурта қилиш

Суғурта қилдирувчининг ўзига берилган кафолатни бажариши мажбурияти натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами


16-класс

Бошқа молиявий таваккалчиликлардан суғурта қилиш

Қуйидаги ҳолларда:

а) суғурта қилдирувчининг бизнеси (хўжалик фаолияти) узилиб қолиши ёки суғурта қилдирувчи томонидан амалга оширилаётган бизнес (хўжалик фаолияти) кўлами камайиши натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда;

б) олдиндан назарда тутилмаган харажатлар натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда (17-классда кўрсатилгандан ташқари);

в) шартномалар тузилиши ва бажарилиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш натижасида мазкур даражанинг а) ва б) бандларида кўрсатилгандан бошқа нобудгарчиликларга учраганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами


17-класс

Ҳуқуқий ҳимоя қилиш билан боғлиқ харажатларни суғурта қилиш


Суд муҳокамаси билан боғлиқ кўрилган харажатлар натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами






Низомга

2-ИЛОВА



Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг

суғурта фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар

Тадбирлар


Бажариш

муддатлари










1 босқич


Лицензия талабгори - юридик шахс

      

1. Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Лицензияловчи органга ҳужжатларни бевосита ёҳуд уларнинг олинганлиги тўғрисида билдиришнома билан почта алоқаси орқали тақдим этади.

      









Лицензия талабгорининг хоҳишига кўра







































2 босқич


Молия вазирлиги - лицензияловчи орган

     

1. Масъул шахс (эксперт комиссияси котиби) ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, унинг нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

2. Молия вазирлиги эксперт комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади.

3. Қайта тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.

     















Ҳужжатларни қабул қилиш кунида







































3 босқич


Молия вазирлигининг эксперт комиссияси

     

1. Ҳужжатларни кўриб чиқади, Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.

2. Лицензия талабгори томонидан лицензия беришни рад этиш асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда ҳужжатларни кўриб чиқади.

      


1) ҳужжатлар олинганидан кейин 17 кундан ортиқ бўлмаган муддатда;

2) ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин 6 кун мобайнида








































4 босқич


Молия вазирлиги - лицензияловчи орган

      

1. Молия вазирлиги эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиш учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ёзма билдиришнома юборилади (топширилади).

3. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор ҳақида ёзма равишда хабардор қилади. Лицензия талабгорига қабул қилинган қарор ҳақидаги билдиришнома билан биргаликда имзолаш учун лицензия битими юборилади.

        























1), 2), 3) тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида

























































Лицензиат


     

Молия вазирлигига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ҳамда лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда Молия вазирлиги лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

        


- лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай










5 босқич































Лицензия талабгори


       

1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.

2. Лицензия талабгорларининг аризалари қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

        














- лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномадакўрсатилган муддатда









































6 босқич


Молия вазирлиги - лицензияловчи орган


       

1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради.

2. Реестрга тегишли ёзувни киритади.

3. Расмийлаштирилган лицензия лицензиатга берилади.

      






- лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўлангандан кейин 2 кун муддатда